Тадбиркорлик фаолиятида шартномавий муносабатлар
мавзуси бўйича тест саволлар:
Хўжалик шартномаси деб нимага айтилади ?
a) тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини оладиган келишувдир;
b) икки ёки бир неча шахснинг ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш ҳақидаги келишувга айтилади;
c) тарафлардан бири шартлашилган муддатда товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини оладиган келишувдир;
d) тарафлардан бири тадбиркорлик фаолияти соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олмайдиган келишувдир.
Хўжалик шартномаларининг субъектларига кирмайдиган қаторни кўрсатинг.
а) юридик шахслар
b) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмайдиган жисмоний шахслар
с) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар
d) барча жавоб тўғри.
3. Хўжалик шартномаси тарафларининг ҳуқуқларидан бирини кўрсатинг.
a) хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш муносабати билан зарур бўлган маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;
b) хўжалик шартномасини тузиш;
c) хўжалик шартномасини бекор қилиш;
d) хўжалик шартномасини ўзгартириш
4. Хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган .... шаклда тузилади. Нуқталар ўрнига мос жавобни кўрсатинг.
а) оддий ёзма
b) оғзаки
с) ёзма
d) нотарил тасдиқланган.
5. Ўзига талабнома билдирилган хўжалик юритувчи субъект талабномани олган кундан бошлаб қанча муддат ичида унга жавоб қайтариши шарт?
а) беш кунлик
b) ўн кунлик
с) ўн икки кунлик
d) ўн беш кунлик
6. Оферта нима?
a) шартнома тузиш ҳақида таклиф;
b) шартнома тузиш ҳақидаги таклифни қабул қилиш;
c) шартномани бекор қилиш;
d) неустойканинг бир тури.
7. Аксепт нима?
a) шартнома тузиш ҳақидаги таклифни қабул қилиш;
b) шартнома тузиш ҳақида таклиф;
c) шартномани бекор қилиш;
d) неустойканинг бир тури.
8. Хўжалик шартномаси субъектларига юридик хизмат кўрсатиш кимлар томонидан амалга оширилади?
а) уларнинг юридик хизматлари ёки ана шу мақсадда шартнома асосида жалб этилган адвокатлар
b) уларнинг юридик хизматлари
с) шартнома асосида жалб этилган адвокатлар
d) тўғри жавоб мавжуд эмас.
9. Шартнома мажбуриятларини тегишли тарзда бажармаслик қандай жавобгарликларга сабаб бўлади?
а) фуқаровий (шартномавий) ва маъмурий жавобгарлик
b) маъмурий ва жиноий жавобгарлик
с) фуқаровий (шартномавий), маъмурий ва жиноий жавобгарлик
d) фуқаровий (шартномавий) жавобгарлик.
10. Шартномавий муносабатда “форс-мажор” ҳолатлари нимани ифодалайди !
а) жариманинг бир тури
b) шартноманинг бир тури
с) Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, уни айбсиз деб топилиши жараёни
d) мажбурият бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарни қоплаш усули.
Do'stlaringiz bilan baham: |