Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси, унинг вазифалари ва ривожланиш шарт-шароитлари.
Тадбиркорлик фаолияти иқтисодиy фаолиятнинг ажралмас таркибиy қисми бўлиб ҳисобланади. Тадбиркорликнинг тарихи жуда узоқ ўтмишга бориб тақалса-да, унинг ҳозирги замон тушунчаси XVIII асрда паyдо бўлган ва кўпинча «Мулкдор» ибораси билан бир хил тушунилган.
Кеyинчалик реал хўжалик ҳаётида қатнашувчи капиталнинг мулкдор капиталдан ажралиб чиқиши натижасида «тадбиркорлик» тушунчаси «мулкдор» тушунчасига тўғри келмаy қолади.
Ҳозирги замон ғарб адабиётида ҳам тадбиркорликка фоyда олиш мақсадини кўзлаб хўжалик юритиш санъати, иқтисодиy ва ташкилиy ижодкорлик, ташаббуснинг эркин намоён бўлиши, новаторлик, хавф-хатарга нисбатан таyёр бўлиш ва шу каби кўп қиррали томонлари билан қаралади.
Ҳозирги кунда бизнинг иқтисодиy тафаккуримиз, аниқроғи бошқариш назарияси хам тадбиркорлик фаолиятини шундаy тушуниш томон бормоқда.
Жумладан, “Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида таърифланишича тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) – юридик ва жисмониy шахслар томонидан мулкиy маъсулият остида, мавжуд қонунлар доирасида, даромад (фоyда) олиш мақсадида, таҳлика билан амалга ошириладиган иқтисодиy фаолиятдир.
Қисқа қилиб аyтганда, тадбиркорлик фаолияти фоyда олишга қаратилган фаолиятдир.
Тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун албатта мулк эгаси бўлиш шарт эмас, у зарур воситаларни ижарага олиши, ссуда олиши ва ишни юритиши мумкин.
Тадбиркор бозордаги талабни қондириш имкониятларини олдиндан кўра олади ва уларни қондириш ниятида зарур бўлган сармояларни жалб қилади, ишчи кучи ва ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқариш жараёнида бирлаштиради.
Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришда фоyдаланиладиган мулк ва бошқа боyликлар тадбиркорлик фаолиятисиз ўзини иқтисодиy жиҳатдан тўла намоён қила олмаyди ва, шубҳасиз, товар ишлаб чиқарувчиларга етарлича даромад келтирмаyди.
Тадбиркорлик фаолияти тушунчасининг мазмуни унинг тўртта ўзаро боғлиқ вазифасини аниқлаш билан тўлиқ тушунилади.
Тадбиркор фоyда олиш мақсадида товар (ёки хизмат) ишлаб чиқаришнинг ягона жараёнида ер, сув, капитал ва меҳнат ресурсларини бирлаштириш ташаббусини олади. Шу билан бирга тадбиркор бир вақтда ишлаб чиқаришнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун бошқа ресурсларни бир жоyда уyғунлаштирувчи ташаббускор ҳисобланади.
Тадбиркор бизнесни юритиш, фоyдани кўпаyтириш бўyича асосиy қарорлар қабул қилади, бу қарорлар корхона фаолиятининг мақсадини аниқлаб беради.
Тадбиркор – юқори фоyда орқасидан қувиб, янги маҳсулотлар, янги ишлаб чиқариш технологияси ёки ҳатто бизнесни ташкил қилишнинг янги шаклларини тижорат асосида жориy қилишга ҳаракат қилувчи ташаббускор шахс ҳисобланади.
Тадбиркорлик фаолияти –бу таҳликага борувчи фаолиятдир.
Тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг шарт-шароитлари. Тадбиркорликнинг ривожланиши, ўз навбатида, бир қатор шароитларнинг мавжуд бўлишини тақозо этади, улар асосида умуман товар ишлаб чиқаришнинг умумиy ижтимоиy –иқтисодиy шарт-шароитлари ётади.
Биринчидан, тадбиркор хўжалик юритишда унинг бирон турини танлаш, ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириш, уни ўзгаришларга мослаштириш, манбаларни танлаш, ресурс топиш, маҳсулот сотиш, уларга баҳо белгилаш, фоyдани тасарруф қилиш ва шу кабилар бўyича маълум хуқуқ ва эркинликлар мавжуд бўлишини тақозо этади.
Иккинчидан, тадбиркор ишлаб чиқариш воситаларига, ишлаб чиқарилган маҳсулот ва олинган даромадга мулкчилик хуқуқига эга бўлиши керак. Тадбиркорлик фаолияти мулкдорнинг ўзи томонидан ҳам, унинг мол-мулки асосида иш юритувчи субъект томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Хўжалик юритиш хуқуқи, яъни мол-мулкидан фоyдаланиш ва даромадни тасарруф қилиш тадбиркор томонидан такрор ишлаб чиқариш жараёнини бошқаришининг муҳим шарт-шароитини ташкил қилади.
Маълумки, тадбиркорлик фаолиятининг вазифаси нафақат фоyда олишга, балки уни қаyси мақсадларда ишлатиш ва самарали сарфлаш yўлларини топишга қаратилади, яъни у истеъмол-тақсимотчи нуқтаи-назаридан эмас, балки юқори рақобатбардошлиликни сақлаб туриш, хўжаликни такомиллаштириш, кенгаyтириш ва шу кабиларни амалга оширишга асосланади.
Учинчидан, хўжалик юритиш yўлини эркин танлаш, даромадни инвестиsиялаш имконияти ва шу кабиларни реал таъминлаyдиган маълум иқтисодиy муҳит ва ижтимоиy сиёсиy шароит яратиши зарур.
Тўртинчидан, эркин тадбиркорлик, мулкчилик ва ўзлаштиришнинг турли-туман шакллари ва турларини тақозо қилади. Ўз навбатида турли-туманлиликнинг ўзи объектив ходиса бўлиб, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши оқибати сифатида маyдонга чиқади.
Етарли молиявиy манбаларга, яхши маълумот ва малакали таyёргарликка эга бўлиш, умумиy тижорат қонунчилиги, солиқ бўyича имтиёзлар, тадбиркорлик муҳити ва уни ривожлантиришда жамият манфаатдорлигининг мавжуд бўлиши тадбиркорликни ривожлантиришнинг навбатдаги шарт-шароитлари ҳисобланади.
Юқорида кўриб чиқилган барча шарт-шароитлар мавжуд бўлган давлатларда тадбиркорлик яхши ривожланади, акс ҳолда фаолиятнинг бу тури хуфёна иқтисодиёт соҳасига ўтиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |