Shug‘ullanish mumkin bo‘lgan faoliyat turlarining cheklanganligi. Siz yakka tartibdagi tadbirkor sifatida faqat ruxsat etilgan faoliyat turlari bilan shug‘ullanishingiz mumkin
Alohida yuridik manzilning talab etilmasligi. Siz o‘zingizning doimiy yashash manzilingizni ko‘rsatgan hol- da yakka tartibdagi tadbirkorlikni ro‘yxat dan o‘tkazishingiz mumkin
|
Mablag‘larning u qadar katta bo‘lmasligi yirik loyihalarni amalga oshirishga to‘sqinlik qilishi. Siz aksiyadorlik kompaniyasi singari qo‘shimcha aksiya chiqara olmaysiz, yirik hamkorlar, qo‘shimcha mablag‘larini jalb eta olmaysiz
|
Hisobotlar topshirishning yengillashtirilgan tartibi qo‘llanilishi. Masalan, qonunchilikka ko‘ra kichik tadbirkorlik subyektlari faqat davlat statistika organlari va davlat soliq xizmati organlariga, yakka tartibdagi tadbirkorlar esa, davlat soliq xizmati organlariga belgilangan shakllarda hisobot taqdim etadi
|
Ҳунармандчили
ҲУНАРМАНДЧИЛИК, ҳунармандлик — миллий-анъанавий майда товар ишлаб чиқариш, оддий меҳнат қуроллари ёрдамида якка тартибда ва қўл меҳнатига асосланган саноат тури; шундай маҳсулотлар тайёрланадиган касбларнинг умумий номи. Йирик саноат вужудга келишига қадар кенг тарқалган, айрим соҳалари кейин ҳам сакланган. Кам ривожланган мамлакатларнинг халқ хўжалигида ҳозир ҳам муҳим ўрин эгаллайди.
Мамлакатизда ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида ва ҳунармадларни бир жойга жамлай оладигон ташкилот «Ҳунарманд» уюшмаси тузилган.
«Ҳунарманд» уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланиб, давлат органларининг унинг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди. У ҳунарманд мақомини бериш, Халқ амалий санъати усталарининг Миллий каталогига, Туризм соҳасида фаолият юритаётган ҳунармандлар Реестрига киритиш ҳуқуқига эга. Уюшма ҳузурида ҳунармандчилик маҳсулотларини олисдаги минтақалардан сотиб оладиган ҳамда экспорт қилишда кўмак берадиган савдо-харид қилиш корхоналари ташкил этилиши мумкин.
Ҳунармандчилик фаолияти қуйидаги асосий йўналишлари бўйича давлат томонидан қўллаб-қувватланиши белгиланган, хусусан:
«Уста-шогирд» мактаблари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, шу асосда янги иш ўринлари ташкил этиш;
ҳунармандчилик фаолияти субъектларига давлат рўйхатидан ўтишда кўмаклашиш, уларга ер майдонлари ва бинолар ажратиш, муҳандислик коммуникация тармоқларига уланиш, уларни асбоб-ускуналар, жиҳозлар, хом ашё ва материаллар билан узлуксиз таъминлаш, имтиёзли кредитлар бериш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;
халқ ҳунармандчилиги ва ижодий анъаналари кенг ривожланган шаҳар ва туманларда ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларини ташкил этиш ва бошқалар.
«Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун бериладиган имтиёз ва преференцияларга алоҳида эътибор қаратилган, улар:
қатъий белгиланган солиқдан, шунингдек ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар –бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали тўловидан озод этилади;
шаҳар ва қишлоқ жойларида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган ҳунармандлар ўз фаолиятининг дастлабки 2 йили мобайнида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган ягона ижтимоий тўловнинг 50%ини тўлайдилар;
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан МБнинг қайта молиялаш ставкасидан ошмаган ҳолда 18 ой муддатга, 250 БҲМдан ошмаган миқдорда кредитлар ажратилади, бунда фоиз ставкаларининг ¼ қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. Ушбу кредитлардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари, «Уста-шогирд» мактабларини ташкил этиш, уй-музейи ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш, айланма маблағларни тўлдириш учун фойдаланиш мумкин;
ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этади;
хорижий мамлакатларда ўтказилган кўргазма, танлов, ярмаркалар давомида сотилган ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт шартномалари тузмасдан амалга ошириши мумкин (бунинг натижасида олинган даромад эса экспорт тушуми ҳисобланмайди);
доимий савдо жойларига эга бўлмаган ҳунармандлар касса аппаратлари ва савдо терминалларидан фойдаланишни, шунингдек тушумни инкассация қилишни ихтиёрий тартибда амалга оширади;
давлат мулки объектлари учун ижара тўловини белгиланган энг кам тўловнинг 50%и миқдорида тўлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |