Низоларни ҳал этишнинг халқаро тизими ҳам
мавжуд. Одатда
хорижий тадбиркорлар билан шартнома асосида ҳамкорлик қилувчи
хўжалик юритувчи субъектлар бу борада вужудга келган низоларни
ҳал этиш учун хорижий давлатлар судларига ёки халқаро
арбитражларга мурожаат этишлари мумкин.
Бундан ташқари тарафлар келишув битими тузиш, низони
ҳакамлар судига бериш орқали ҳам ҳал этишлари мумкин. Ҳакамлар
судининг қарори давлатнинг мажбурлов кучи билан таъминланади,
шунингдек муайян асослар мавжуд бўлган тақдирда ушбу қарор
устидан судга (хўжалик судига) шикоят қилиш мумкин.
Бунда албатта ҳар қандай низолар эмас, балки Ўзбекистон
Республикаси Конституциясида йўл қўйилган низолар хорижий
давлатлар судларида ёки халқаро арбитражида кўриб ҳал этилиши
мумкин (масалан, банкротлик бўйича ишлар, давлат бюджет
олдидаги мажбуриятлар билан боғлиқ низолар, ҳорижий юрисдикция
бўла олмайди).
Хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларни ҳуқуқий
ҳимоя қилиш тизимида Савдо-саноат палатаси муҳим ўрин
эгаллайди. Савдо-саноат палатаси тармоқ хўжалик бирлашмалари
таркибига
кирмайдиган
кичик
ва
хусусий
тадбиркорлик
субъектларини аъзолик шарт бўлган ҳолда шартнома асосида
бирлаштирувчи
давлатга
қарашли
бўлмаган
нотижорат
ташкилотидир. Палата Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини
ривожлантиришга, унинг жаҳон иқтисодий тизимига қўшилишига
кўмаклашиб,
бозор
инфраструктурасини
яхлит
тизимини
шакллантириш, тадбиркорнинг фаолияти учун қулай шароит яратиш,
тадбиркорликнинг барча турларини, Ўзбекистон тадбиркорларининг
бошқа мамлакатлар тадбиркорлари билан савдо иқтисодий ва илмий-
техникавий алоқаларини ривожлантириш мақсадида тузилади. Палата
ўз фаолиятини 2004 йил 3 декабрдаги “
Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги
713-II-сонли Қонуни асосида
амалга оширади.
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатасининг асосий вазифалари
қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорликни, энг аввало кичик ва
хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
XII БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш
351
тадбиркорларга чет эллик шериклар билан амалий мулоқотлар ва
алоқаларни кенгайтиришда, экспорт маҳсулотини ташқи бозорларга
олиб чиқишда, шунингдек рақобатбардош тайёр маҳсулот чиқаришни
таъминловчи янги ишлаб чиқаришлар барпо этиш ҳамда мавжуд
ишлаб чиқаришларни техникавий жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун
тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб этишда кўмаклашиш;
бошқа давлатларнинг савдо-саноат палаталари ва тадбиркорлар
жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда
ривожлантириш;
тадбиркорларга кенг турдаги хизматлар кўрсатиш, шу жумладан
ахборот таъминоти ва маслаҳат ёрдами бериш, Ўзбекистон
Республикасининг ишлаб чиқарувчилари ҳақидаги, улар томонидан
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва инвестициявий имкониятлар
тўғрисидаги ахборотни, шунингдек потенциал шерикларга ва
замонавий технологиялар харид қилиш имкониятларига оид
маълумотларни ўз ичига олувчи бизнес-каталоглар
эълон
қилинишини ташкил этиш;
тадбиркорликни
ривожлантириш
учун
қулай
муҳитни
шакллантириш, халқаро ҳуқуқ ва бизнес юритиш амалиётининг умум
эътироф этилган нормаларини жорий қилиш, тадбиркорлик
фаолиятини
амалга
оширишнинг
ҳуқуқий
ва
иқтисодий
шароитларини яхшилашга қаратилган
қонун
ҳужжатларини
такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш чора-тадбирларини
кўриш;
тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифода
этиш ҳамда ҳимоя қилиш, шу жумладан давлат ҳамда хўжалик
бошқаруви органлари билан муносабатларда, шунингдек судда ифода
этиш ҳамда ҳимоя қилиш;
тадбиркорлик фаолияти учун кадрлар таълими ва уларни
тайёрлаш тизими ривожлантирилишини, тадбиркорларни ўқитиш ва
уларнинг малакасини ошириш ташкил этилишини қўллаб-қувватлаш.
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги тадбиркорлик тузилмалари
хусусан фермер хўжалик ҳуқуқий ҳимоя тизимида Фемер
хўжаликлари кенгашлари муҳим ўрин эгаллайди. Улар ўз
фаолиятларини
Фермерлар кенгаши тўғрисидаги Уставга
мувофиқ
амалга оширади. Мазкур уставга мувофиқ Ўзбекистон Фермерлари
кенгаши ўз мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун қуйидаги
функцияларни бажаради:
XII БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш
352
республикада
фермерликни
ривожлантиришнинг
долзарб
муаммоларини ўрганади ва фермерликни ривожлантириш соҳасида
қонунчиликни такомиллаштириш, фермер хўжаликларининг моддий-
техник ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, уларнинг мулкий
ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан
таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат органлари ва хўжалик бошқарув органлари томонидан
фермер
хўжаликларини
ривожлантириш
ва
улар
фаолият
масалаларига
доир
норматив-ҳуқуқий
ҳужжат
лойиҳалари
тайёрланаётганда уларнинг сўровига кўра ушбу лойиҳалар бўйича
хулосалар бериш;
фермер хўжаликларининг иқтисодий аҳволи ва моддий-техник
таъминланганлигини таҳлил қилади ҳамда унинг натижасига кўра
тегишли таклиф ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар,
корхоналар
билан
фермер
хўжалик
ўртасида
тузилган
шартномаларнинг, ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини мониторинг
қилишда иштирок этиш;
бозорларда талаб ва таклифларни ўрганиб чиқиб ўзининг
аъзоларига керакли бўлган махсулотларнинг бозор нархлари бўйича
амалий кўмак бериш ҳамда ушбу маълумотларни оммавий ахборот
воситаларида ёритиш;
Ўзбекистон фермерлари кенгаши аъзолари фермерларнинг
ҳуқуқлари
бузилганлиги
юзасидан
ва
уларнинг
қонуний
манфаатларини кўзлаб, давлат органларига таклифлар киритиш;
қонунда белгиланган тартибда (жумладан, давлат тузилмалари
билан биргаликда) ўқув марказларини, бизнес-мактабларини ва турли
хил профессионал тайёргарлик ва раҳбарларни қайта тайёрлаш ҳамда
фермер хўжалик мутахассисларини замонавий даражада ва
стандартларга тайёрлаш курслари, хусусан бошқариш асослари ва
бизнесни юритиш, бухгалтерлик ҳисоби, суғурта, банклар ва хизмат
кўрсатувчи ташкилотларнинг
ўзаро
мунособатларини
ривожлантиради;
халқаро, республика ва худудий кўргазма ва ярмаркаларни
ташкил этиш, бошқа давлатларнинг шундай ташкилотлари билан
алоқалар ўрнатиш ва ривожлантириш, ўзининг аъзоларини чет
давлатларга хизмат сафари ва стажировкага юбориш, Ўзбекистонга
тегишли хорижий ташкилотлар вакилларини таклиф қилиш;
XII БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш
353
кенгаш аъзоларига кредит олиш ва ўзлаштиришда консультатив
ва методик ёрдам бериш, кредит ресурсларга, жумладан хорижий
кредит ресурсларини олишда имкониятларни кенгайтириш;
ҳудудий ва туман фермерлар кенгашлари фаолиятини
мувофиқлаштириш; қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа
фаолиятни амалга ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |