конституциявий принциплар
белгилаб қўйилган. Биринчи
галда
Ўзбекистон иқтисодиёти негизини хилма хил шакллардаги
мулк ташкил этиши
белгилаб қўйилган. Демак, бундан
мамлакатимизда қандайдир мулк шаклини танҳо ҳукмрон мавқега эга
бўлмаслиги тўғрисида хулоса чиқариш мумкин. Бу ўринда
Конституцияда мулк шакллари санаб чиқилмайди, уларнинг рўйхати
белгилаб қўйилмайди. Бу эса келгусида истиқболда вужудга келиши
мумкин бўлган у ёки бу мулк шаклларига тўсиқлар қўйишни истисно
этилишини англатади. Конституцияда шунингдек,
барча мулк
шаклларининг тенглиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар ҳимоя
этилиши кафолатланиши тўғрисида конституциявий принцип
ўз
ифодасини топган. Ушбу принцип шунчаки декларатив характерга
эга бўлмасдан, кейинчалик фуқаролик қонунларида янада
ривожлантирилди ва муайянлаштирилди. Давлат – мулкдор, давлат
XII БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш
344
Давлат мулки
– оммавий мулк ўзининг алоҳида тайинланиш
мақсад ва вазифаларига эга. Бу вазифалар давлатнинг ўзига хос
функциялари, яъни мудофаа, хавфсизлик, социал функциялар,
давлатни нормал фаолиятини ташкил этиш ва шу кабилар билан
узвий боғлиқ.
мулки яъни оммавий мулк мулкнинг алоҳида шакли ҳисобланади.
Бироқ давлат на сиёсий ҳокимият субъекти сифатида, на қонун
чиқариш ҳокимиятини соҳиби сифатида ўз мавқеидан фойдаланган
ҳолда оммавий мулк учун алоҳида имтиёзли ҳолатни белгилаб
бермайди. Аксинча барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлиги ва
ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолати
сифатида намоён бўлади.
Конституцияда шунингдек, мулк шакллари орасида хусусий мулк
шакли тўғрисида алоҳида сўз юритилади. Бир қарашда
Конституциянинг 53-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари
орасида зиддият бордек туюлади. Агар ушбу модданинг биринчи
қисмида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлиги расман баён
этилса, иккинчи қисмида эса мулк шакллари ичида хусусий мулкка
алоҳида эътибор берилади. Аслини олганда бундай зиддият мавжуд
эмас. Чунки, гарчи хусусий мулк алоҳида таъкидлаб кўрсатилса ҳам,
Конституциянинг 53-моддаси иккинчи қисми барча мулк шакллари
учун таъсир кучига эга. Шу билан бирга, хусусий мулкка алоҳида
урғу берилгани бежиз эмас. Чунки, Конституция қабул қилингунга
қадар хусусий мулк амалда тўлақонли ҳуқуқий мақомга эга бўлмаган.
Аксинча, нисбатан яқин ўтмишда у қораланиб, юридик жиҳатдан
қонундан ташқари деб эълон қилинган. Бошқа жиҳатдан олганда эса,
айнан хусусий мулк эркин рақобат ва шартномалар эркинлиги ҳамда
бозор муносабатларини ривожлантиришнинг асосий шартидир.
Тадбиркорликни ривожлантириш учун тадбиркорлик субъектлари ўз
мол-мулкларига эга бўлиши лозим.
Иқтисодиётда хусусий сектор субъектлари тадбиркорликни
асосий субеъктлари сифатида намоён бўлиши табиий. Бундан эса,
хусусий мулкни жамият иқтисодий негизини ривожлантиришда,
бозор тизими ва тадбиркорликни тараққий этишида асосий моддий-
мулкий манба бўлиши тўғрисида хулоса келиб чиқади. Демак, қонун
чиқарувчи томонидан Конституциянинг 53-моддаси иккинчи қисмида
XII БОБ. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш
345
Do'stlaringiz bilan baham: |