Солиқлар маъмурий ёки жиноий тартибда қўлланиладиган
жарималардан, юридик шахсларга нисбатан қўлланиладиган
иқтисодий (молиявий) чоралардан фарқ қилиб, жазо бўлиб
ҳисобланмайди, содир этилган ҳуқуқбузарлик хатти-ҳаракати учун
жавобгарлик чораси эмас, балки бу хўжалик-тадбиркорлик
фаолияти олиб борилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлари
томонидан
иборатдир.
давлат фойдасига амалга ошириладиган тўловдан
X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
278
хўжалик субъекти томонидан марказий ёки маҳаллий бюджетга пул
шаклида тўловлар тўлаши тарзида амалга оширилади.
Германия қонунчилигига мувофиқ даромад солиғи еттита турга
бўлинади:
- Қишлоқ хўжалиги ва ўрмончиликдан олинадиган даромад
солиғи;
- Савдо ва тадбиркорликдан олинадиган даромад солиғи;
- Мустақил тадбиркорлик билан шуғуллангандикдан олинадиган
даромад солиғи;
- Капитал киритганлик учун даромад солиғи;
- Рента учун даромад солиғи;
- Бошқа турдаги даромад солиқлари (бунда қисқа муддатли
даромда олганлик каби
17
.
Солиқлар таъсирида тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий
ўсишни рағбатлантириш мақсадида даромадларни тақсимлашнинг
самарадорлиги ва адолат принциплари ўртасидаги мувофиқликка
эришишига хизмат қилади. Амалдаги солиқларга барқарорлик ва
мосланувчан солиқ ставкаларининг хослиги солиқларнинг узоқ
муддатли вазифаларини амалга оширишга замин яратади.
Шунингдек, солиқлар таъсирида умумдавлат вазифаларини ҳал
қилиш учун давлатга зарурий молиявий ресурслар таъминлаб бериш,
мамлакат иқтисодиётида қулай инвестиция муҳитини яратишга
кўмаклашиш, тадбиркорлик муносабатларини рақобат муҳитини
рағбатлантириш, солиқларнинг бюджетга ижобий таъсиридан
ташқари, муҳим иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасида
ҳам улардан фаол фойдаланиш мумкин. Нархларнинг ислоҳ қилиш,
ташқи савдонинг эркинлаштириш, меҳнат бозорининг ислоҳ
қилиниши ва ҳоказолар янги пайдо бўлган тижорат структураларини
молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш заруриятини юзага келтиради.
Бу вазифани солиқ ставкаларининг табақалаштириш йўли орқали ҳал
этиш мумкин.
Солиқлар воситасида давлат тадбиркорлик фаолиятига қуйидаги
йўналишларга бевосита таъсир кўрсатади:
Биринчидан, Тадбиркорлик фаолиятида юзага келадиган
муносабатларни солиқлар воситасида бошқаради ва иқтисодий
муносабатларни назорат қилиш асосида тартибга солади, солиқ
юкини тўловчилар ўртасида адолатли тарзда тақсимлаш, шу йўл
17
Michael Wendler, Bernd Tremml, Bernard Buecker. Key aspects of German business law // Springer Berlin. Printed
in Germany. P 320.
X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
279
билан тармоқ ва ҳудудларни ривожлантириш, тадбиркорни қонуний
фаолият натижасида даромад олиш ва солиқ мажбуриятларини
бажарилишини таъминлайди;
Иккинчидан, бозор инфраструктурасини шакллантиради ва
миллий иқтисодиётда инвестиция муҳитини қўллаб-қувватлаш
баробарида қулай иқтисодий шароитлар яратади, ривожлантириш
учун солиқ имтиёзлари асосида кўмаклашади. Солиқ тизими хўжалик
юритувчи субъектларни, жумладан, чет эл субъектларини, ишлаб
чиқаришни ривожлантириш, ускуналар ва замонавий технологиялар
сотиб олиш учун маблағ йўналтиришни, яъни капитал жамғариш ва
шу йўл билан технологияларни такомиллаштириш, рақобатбардош
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириши, ресурсларнинг
самарали тақсимланишига тўсқинлик қилмаслиги ҳамда хўжаликни
мустақил
юритиш
омилларини
чеклаб
қўймаслиги
керак.
Солиқларнинг таъсири инвестициялар таркибида ҳам яққол сезилади.
Турли кўринишдаги активлар учун жорий этилган ҳар хил солиқ
тартиблари инвестиция имкониятлари ва сармоядорларнинг портфели
таркибида сезилиб қолади. Солиқ тизимидаги камчилик ва нуқсонлар
иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиб кетишига олиб келиши
мумкин, бу ҳол пировард натижада давлат бюджети даромадларининг
ўзгаришига ҳам таъсир этмай қолмайди;
Учинчидан, тадбиркорлик муносабатларида рақобат муҳитини
яхшилайди, маҳаллий ишлаб чиқаришни рағбатлантиради ва товар-
молия бозорида ишлар ва хизматларнинг сони ҳамда сифатига таъсир
этиш баробарида нарх сиёсатига ҳам ўз таъсирини ўтказади;
Тўртинчидан,
хуфиёна
иқтисодиётнинг
олдини
олади,
ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик чорасини белгилаш баробарида
жамиятда солиқ тўловчиларнинг солиқ борасидаги ҳуқуқий онги ва
маданиятини юксалишини таъминлайди.
X БОБ. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
280
Do'stlaringiz bilan baham: |