Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


учинчи шахсларга ошкор қилиниши мумкин эмас



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet179/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

учинчи шахсларга ошкор қилиниши мумкин эмас. 
натижаси бўйича тузилган биржа товарига доир олди-сотди 
шартномаси эканлиги таъкидланади. 
Шунингдек биржаларда қуйидаги битимлар тузилиши назарда 
тутилган: 
-биржа товарларининг уларни кечиктирмасдан етказиб бериш 
шарти билан тузиладиган олди-сотди битимлари (спот); 
-биржа товарларининг уларни кечиктириб етказиб бериш шарти 
билан тузиладиган олди-сотди битимлари (форвардлар); 
-биржа товарини етказиб беришни (етказиб бериш фьючерси) ёки 
биржа товарини етказиб бермаган ҳолда битим тарафлари ўртасида 
пул ҳисоб-китоблари амалга оширилишини (ҳисоб-китоб фьючерси) 
назарда тутадиган, келгусида бажариш мажбурияти билан 
тузиладиган ҳосила молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) 
олди-сотди битимлари (фьючерслар); 
-биржа 
товарларини ёки ҳосила молиявий воситаларни 
(деривативларни) келгусида сотиб олиш ёхуд сотиш ҳуқуқи билан 
тузиладиган ҳосила молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) 
олди-сотди битимлари (опционлар); 
-валюталарни бир вақтда олиш-сотишга доир битимлар бўйича 
ҳисоб-китобларни муайян муддат ўтгач, аввалдан белгиланган валюта 
курси бўйича амалга ошириш шарти билан тузиладиган валюталарни 
бир вақтда олиш-сотишга доир битимлар (валюта своплари); 
-қимматли 
қоғозларни муайян муддат ўтгач, аввалдан 
белгиланган нарх бўйича қайта сотиб олиш шарти билан тузиладиган 
қимматли қоғозларга доир олди-сотди битимлари (репо) тузилиши 
мумкин. 
Бироқ, юқорида келтирилган биржа битимларининг рўйхати 
қатъий бўлмасдан қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа биржа 
битимлари ҳам тузилиши мумкин. 
Бироқ, қимматли қоғозларга доир биржа битимларини ёзма 
равишда расмийлаштириш талаб қилинмайди. Шу билан бирга биржа 
битимларига нисбатан нотариал тартибда тасдиқланиш талаби ҳам 
жорий этилмайди. 
Биржа битимларининг самарадорлиги уларнинг бажарилишини 
таъминлаш орқали рўёбга чиқарилади. Буни таъминлаш учун 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
263 
амалдаги қонунчилигимизда тегишли шарт-шароитлар яратилади. 
Жумладан, 
клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш; 
агар биржа битими шартларида назарда тутилган бўлса, биржа 
товарларини етказиб беришни назорат қилишни ва ҳисобга олишни 
амалга ошириш; 
пул маблағларини ва биржа товарларини олдиндан депонентга 
қўйишни назарда тутувчи механизмларни белгилаш; 
биржа савдоси қоидаларига ва биржа битимлари бўйича 
мажбуриятларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш. 
Борди-ю, биржа банкрот деб топилган тақдирда, биржа 
аъзоларининг ва улар мижозларининг биржа ҳисобварақларидаги 
мол-мулки тугатиш массасига киритилмайди ҳамда биржа аъзоларига 
ва уларнинг мижозларига уларнинг биржа битими бўйича 
мажбуриятлари бажарилганидан кейин қайтарилиши лозим. 
Биржанинг 
мажбуриятлари 
бўйича 
ундирувни 
биржа 
аъзоларининг ва улар мижозларининг мол-мулкига қаратишга йўл 
қўйилмайди. 
Биржа аъзоларининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, 
биржа битими бўйича мажбуриятларни бажариш тузилган биржа 
битимларининг бажарилишини таъминлаш фондининг пулли ва 
қайтариб бериш асосида биржа аъзоларига тақдим этиладиган 
маблағлари орқали таъминланиши мумкин. 
Давлат активларни сотиш билан боғлиқ муносабатларни 
тартибга солиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2009 
йилнинг 29 январида “Давлат активларини биржа савдоларида 
сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом қабул қилинган. 
Мазкур қарор билан Давлат активларининг рўйхати ва уларни 
биржа савдоларига қўйиш муддатлари умумий қоидага кўра сотувчи 
томонидан белгиланиши назарда тутилди. Бироқ, бу ўринда 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси 
муайян бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида Давлат активларини 
биржа савдоларига қўйишнинг бошқа муддатларини белгилаши 
мумкин. Сотувчи белгиланган тартибда савдоларга қўйиладиган 
давлат активлари тўғрисидаги ахборотни очиш, харидорлар қидириш 
ва улар учун сотилиши назарда тутилган давлат активи билан 
олдиндан танишиш учун шароитлар яратиш ишларини ташкил 
қилади. Давлат активларини савдоларга қўйиш сотувчининг тасарруф 


IX БОБ. Биржалар фаолияти ва қимматли қоғозлар бозорини ҳуқуқий 
тартибга солиш
264 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish