Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


“Экологик экспертиза тўғрисида”



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet168/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

Экологик экспертиза тўғрисида”
ги Қонун 21-моддасига 
асосан давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлмай 
туриб, лойиҳаларнинг банк ва бошқа кредит ташкилотлари 
томонидан молияланиши, шунингдек уларнинг амалга оширилиши 
тақиқланган. 
Тадбиркорлик фаолияти лецензияланадиган фаолият турига 
мансуб бўлса, лицензия мавжудлиги ва унинг муддати ўтиб 
кетмаганлигини банк текширади. Мисол учун, тадбиркор улгуржи 
савдо 
учун 
кредит 
олаётганда, 
унда 
тегишли 
тартибда 
расмийлаштирилган лицензия мавжуд бўлиши керак (“Улгуржи савдо 
фаолиятини лицензиялаш тўғрисида” Низом. Ўз.Р. ВМ 05.11.2005 й. 
242-сон Қарори билан тасдиқланган). 
Кредит олувчи банкка барча талаб этилган ҳужжатларни тақдим 
этиб, банк Кредит қўмитасининг кредит ажратиш бўйича ижобий 
қарори қабул қилингандан сўнг кредит шартномаси лойиҳаси 
тузилади. 
Тузилган кредит шартномаси лойиҳаси банк юридик хизмати 
ходимлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, тегишли 
хулоса ва имзо олиниб, мижоз билан келишилгандан сўнг кредит 
шартномаси имзоланади (Қаранг: “Хўжалик юритувчи субъектлар 
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги (29.08.1998 
й.) Қонуннинг 21-м.). 
Амалиётда банк кредит шартноманинг намунавий шаклларидан 
фойдаланади. Бунга қонунчиликда рухсат берилган, “Хўжалик 
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси 


VIII БОБ. Тадбиркорлик субъектларини молиялаш ва кредитлаш 
асослари
243 
тўғрисида”ги (29.08.1998 й.) Қонуннинг 10-м. 3-қисми. Бу 
тадбиркорлик субъекти шартнома шартларини ўзгартира олмайди 
дегани эмас. Банк ҳам тадбиркор ҳам тадбиркорлик субъекти 
эканлиги, уларнинг тенглиги ва шартнома тузиш эркинлиги тамойили 
мавжудлиги эсдан чиқмаслиги керак. 
Кредит шартномаси муносабатлари ФКнинг “Кредит” 744-748- 
моддалар ва “Қарз” 732-743-моддалари қоидалари асосида тартибга 
солинади. 
Кредит шартномаси ёзма шаклда тузилиши шарт. Ёзма шаклга 
риоя қилмаслик кредит шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб 
келади. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди (ФКнинг 745- 
м.). 
Кредит шартномаси қуйидаги шарт ва реквизитларни ўз ичига 
олиши мумкин: 
шартнома тузилган сана ва жойи; тарафларнинг тўлиқ юридик 
номи; тарафлар вакилларининг тўлиқ фамилияси, исми-шарифи ва 
уларнинг ваколатини белгиловчи ҳужжат номи; 
шартнома мазмуни (предмети); 
кредит тавсифи: кредит мақсади, суммаси, валютаси, фоиз 
ставкаси, кредит бўйича асосий қарзнинг қайтариш муддати 
(жадвали), фоизларни тўлаш муддати; 
кредит қайтарилиши таъминоти тўғрисидаги маълумотлар; 
кредит шартномаси тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; 
кредит шартномаси тарафларининг жавобгарлиги; 
низоларни ҳал этиш тартиби; 
тарафларнинг юридик (почта) манзиллари, банк реквизитлари, 
шунингдек солиқ тўловчи идентификацион рақамлари (СТИР), якка 
тартибдаги тадбиркорлар ёки жисмоний шахслар қарздор сифатида 
қатнашаётган бўлса - паспорт маълумотлари ва турар жойи; 
тарафларнинг имзолари ва муҳрлари. 
Кредит шартномасининг барча муҳим шартлари юзасидан 
тарафлар келишувга эришган ва у тегишли шаклга келтирилгандан 
кейин ФК 732-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ шартнома пул 
ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. 
ФКнинг 746-моддасига биноан кредитор қарз олувчини тўловга 
қобилиятсиз деб ҳисобласа, қарз олувчи кредитни таъминлаш 
мажбуриятларини бажармаса, шартномада назарда тутилган 
кредитдан аниқ мақсадда фойдаланиш мажбуриятини бузса, 


VIII БОБ. Тадбиркорлик субъектларини молиялаш ва кредитлаш 
асослари
244 
шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда қарз 
олувчига кредит шартномасида назарда тутилган кредитни беришдан 
бутунлай ёки қисман бош тортишга ҳақли. 
Шунингдек, ушбу модданинг 2-қисмига асосан қарз олувчи ҳам 
кредит олишдан бутунлай ёки қисман бош тортишга ҳақли. Қарз 
олувчи бу ҳақда кредиторни кредит шартномасида белгилаб қўйилган 
кредит бериш муддатига қадар хабардор қилиши шарт. 
Кредитдан 
фойдаланиш 
даврида 
кредит 
шартномасига 
ўзгартириш киритилиши, қарздор ёки кредитор ўзгариш ҳолатлари 
юз бериши мумкин. Бундай ҳолатларга шартнома ва мажбуриятлар 
тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланади. 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish