Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet106/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

V
 
БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари 
 
Мулк ҳуқуқи тадбиркорлик фаолиятининг асоси сифатида. 
Хусусий мулк асосида тадбиркорлик фаолиятини юритиш. Хўжалик 
юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тадбиркорлик 
фаолиятини 
юритишнинг 
хусусиятлари. 
Тадбиркорлик 
субъектларининг мол-мулки объектлари: асосий воситалар, пул 
маблағлари, қимматли қоғозлар, номоддий неъматлар. 
Ҳиндистоннинг “МанСин” корпорацияси ижро органи раҳбари 
Манжид Сингх корпорациянинг юридик департаменти бошлиғи 
Ранжит Сингхга Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик 
фаолияти билан шуғулланиш учун қандай мулкий асослар 
мавжудлиги, Ўзбекистонда хусусий мулкни ҳуқуқий таъминлаш 
билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари, хусусий мулкни ҳимоя қилиш 
билан боғлиқ давлат органи ва унинг ушбу соҳасидаги ваколатлари 
каби мавзуларда маълумот тайёрлаб беришни сўради. 
 
Мулк ҳуқуқи тадбиркорлик фаолиятининг асоси сифатида 
Тадбиркорликнинг иқтисодий манбалари хусусий мулк ва 
оммавий (давлат) мулк шаклларидан ташкил топади. 
Фуқаролик кодексининг 167-моддасига биноан Ўзбекистон 
иқтисодиёти негизини хусусий ва оммавий мулк шакллари ташкил 
этади. 


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
151 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 167-моддасида мулк 
шакллари: 
Хусусий мулк 
Оммавий мулк 
Ўзбекистон Республикасида “Мулкчилик тўғрисида”ги Қонуннинг 
5-моддасида мулк шакллари: 
Хусусий мулк 
Маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг 
мулкидан (коммунал мулкдан) иборат 
давлат мулки 
Аралаш мулк 
Ширкат(жамоа)мулки 
Бошқа давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлар 
юридик ва жисмоний шахсларининг мулки 
Ўтмишда жамиятнинг иқтисодий негизини асосан социалистик 
мулкнинг икки хил шакли, яъни давлат ва колхоз-кооператив мулки 
ташкил этар эди. 
Фуқароларнинг мулки “шахсий” мулк шаклдан иборат дейилса- 
да, лекин ушбу мулк давлат корхоналарида, жамоат ташкилотларида 
меҳнат қилиш натижасида олинган даромадлар ҳисобига ташкил 
топиши, истеъмол характерига эга бўлиши ва фуқаронинг шахсий 
моддий ва маданий эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган бўлиши 
лозим эди. 
Шахсий мулк асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш 
учун иқтисодий жиҳатдан етарли бўлмаса, ҳуқуқий жиҳатдан мумкин 
эмас эди. 
Асосий ишлаб чиқариш қурол-воситаларининг фақат давлатга 
тегишли бўлиши, улар умумхалқ мулки деб ҳисобланган бўлсада, 
аслида мулкнинг эгаси шахсан ким эканлиги, ким унга жавобгар 
бўлиши ноаниқ бўлиши мулкка нисбатан хўжасизлик, бепарворлик, 
жамиятда умумий дангасалик ва беғамлик кайфиятларининг вужудга 
келишига сабаб бўлди. Бу ҳолат эса фуқароларда меҳнатга нисбатан 
қизиқиш, тадбиркорлик фаолияти учун керак бўлган ташаббускорлик 
ҳиссиётларини тарбиялашга имкон бермади. 


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
152 
Хусусий мулкнинг жорий қилиниши билан фуқароларнинг ҳуқуқ 
лаёқати доираси кенгайди. 
Давлат мулкининг жамиятда эгаллаган етакчилик ўрни қонун- 
қоидалар моҳиятини ҳам ўзига хос равишда белгилаб берарди. 
Масалан, давлат мулкининг таркиб топиши, уни муҳофаза қилиш ва 
унга асосан вужудга келадиган барча турдаги муносабатларни 
тартибга солишга оид қоидалар колхоз-кооператив ва айниқса 
фуқаронинг шахсий мулкига нисбатан тубдан фарқ қилар ва анча 
устун турарди. 
Амалдаги қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Конституциясига 
амал қилинган ҳолда, мулкнинг ўтмишда социалистик жамиятнинг 
синфларга бўлинишига асосланиб шаклларга ажратилишига ва қайси 
шаклда, кимга тегишли бўлишига қараб ўрнатилган тенгсизликка 
барҳам берилди. Мулкнинг кимга тегишли бўлишидан қатъи назар, 
тенг равишда ривожланиши учун имкониятларнинг мавжуд бўлиши 
ва уларни баб-баравар ҳуқуқий муҳофаза қилиш қоидалари 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Фуқаролик 
кодекси
нинг 
тегишли 
моддаларида назарда тутилди. 
Иқтисодни ташкил қилувчи асосий масала бўлиши мулк 
масаласининг бундай ижобий ҳал қилиниши ижтимоий ҳаётнинг 
барча соҳаларида ташаббускорлик ҳиссиётларининг камол топиши, 
ишлаб чиқаришда, хўжалик соҳасида тадбиркорлик фаолиятларини 
амалга оширишда фуқаролар ҳамда ташкилотлар, яъни жисмоний ва 
юридик шахсларнинг биргаликда баб-баравар манфаатдор бўлиши, 
улар ўртасида умумий мол-мулкнинг вужудга келиши ва ушбу 
мулкдан ҳамкорликда унумли фойдаланиш ва самарали натижаларга 
эришиш имкониятларини яратиб берди. 
Хусусий мулк бозор муносабатларининг асосий иқтисодий 
манбаидир. Хусусий мулк ташкил топмасдан туриб, бозор 
муносабатлари ҳақидаги ҳар қандай фикрлар хом хаёлдир. Хусусий 
мулк ва унинг асосида вужудга келадиган муносабатлар бизнинг 
қонунчилик фаолиятимизда янгиликдир. 
Энди улар фақат шахсий моддий ва маданий эҳтиёжларини 
таъминлаш учун эмас, балки хусусий мулк асосида турли 
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ва ишлаб чиқариш 
жараёнида фақат ўз меҳнати эмас, балки ёлланма меҳнатни жалб 


V БОБ. Тадбиркорлик фаолиятининг мулкий асослари
153 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish