Tadbirkor: Adiljanov Shahboz


Фаолиятдан кузланган мақсад ва маркетинг тахлили



Download 474,83 Kb.
bet2/3
Sana09.07.2022
Hajmi474,83 Kb.
#764927
1   2   3
Bog'liq
tuyaqush

Фаолиятдан кузланган мақсад ва маркетинг тахлили
Туяқушлар (Струтҳиониформес) – кўкрак тожсиз қушлар туркуми. Ҳозирги Африкада 3 кенжа тури тарқалган. Бўйи 270 см, оғирлиги 80–90 кг . Учолмайди; оёклари бақувват; кўриш, эшитиш органи яхши тараққий этган; соатига 70 км гача югуради. Уясини ерга ясайди; 7— 9 та тухум қўяди. Тухуми йирик, узунлиги 150 мм, оғирлиги 1,5, баъзан 2 кг гача. 3 ёшда вояга етади. Асосан, ўсимликлар, ҳашаротлар, майла умуртқали ҳайвонлар билан озиқлачади. Гўшти ва тухуми мазали; патлари чиройли. Бир қанча мамлакатларда тутқунликда кўпайтирилмоқда.
Туяқуш гўшти дунё озиқ-овқат бозорида мазали ва холестерини кам, парҳезбоп маҳсулот сифатида қадрланади. Унинг терисидан қимматбаҳо кийимлар, қўлқоп, поябзал, ҳамён ва сумкалар тикилса, тирноғидан бриллиант ва олмосни тозалайдиган кукун, патидан эса пар ёстиқлар тайёрланади. Шунингдек, юмшоқ мебелларни қоплашда қимматбаҳо хомашё сифатида фойдаланилади. 12-14 ойлик туяқушнинг вазни 100-120 килограммгача бўлиб, ундан 20-25 килограмм лаҳм гўшт, 1,2-1,8 метр квадрат тери олинади.
Мутахассисларнинг такидлашича, туяқуш 4 йилда репродуктив ёшга етади ва паррандачиликда бундай қушлар “Бридер” деб юритилади. Уларнинг ўртача тухум қўйиш ёши 10-15 йил, зотдор туяқушлар 40 йил давомида тухум қўяверади. Баҳор ойларидан туяқуш жўжаларини очириш бошланади. Туяқуш 70 йилгача умр кўриши мутахассислар томонидан кузатилган. Бир туяқуш оиласи 1 мавсум – 10 ой давомида 80-100 тагача жўжа очиши мумкин. Та`кидлаш жоизки, 1 бош туяқушдан 40-45 фоизгача гўшт олинади. Бу йирик ва майда шохли моллар, ҳатто бошқа паррандалар гўштидан ҳам кўпдир.
Дунё бозорида туяқуш гўштининг ўртача нархи 12-15 евро, ишлов берилмаган хом териси 60 еврони ташкил этади. Совуқ ва ўртача иқлимда етиштирилган туяқуш патининг сифати иссиқ иқлимдагисига нисбатан арзон баҳоланади. Лекин бу ҳам бошқа саноат даражасида етиштирилаётган парранда патидан қимматдир. Туяқушнинг патидан аёллар учун шарф ва бошқа кийим-бош тайёрланади.
Чунончи, 2003 йилда дунё бўйича етиштирилаётган Африка туяқушлариниг сони 50 минга яқин бўлган бўлса, бугунги кунга келиб, 70 мингдан бошдан ошиб кетди. Бунинг асосий сабаби деб, жаҳон паррандачилари туяқуш гўштининг ўзига хос парҳезбоплиги, терисининг майинлиги, ҳатто баъзи аъзоларини инсонга трансплантация қилиш мумкин-лигини таъкидламоқдалар. Яқин келажакда эса, туяқуш кўзидан, кўзи ожиз кишиларни даволашда фойдаланиш мумкинлиги жаҳон офтальмологлари томонидан илмий-назарий жиҳатдан исботлаб берилди. Бунга шифокорлар-нинг кўп йиллик тиббий изланишлари натижасида эришилди. Бу эса ушбу паррандани янада кўпроқ етиштиришда муҳим моддий омиллардан бирига айланади, десак асло муболаға бўлмайди.
Туяқушларни кўпайтиришда Африка қитъасида кенг тарқалган “Struthio camelus” зотидан фойдаланилади. Чун-ки бу зот нафақат +60 С иссиққа балки, -25-30 С совуққа ҳам бемалол бардош беради. Африка туяқуши дунёда мавжуд фермаларда етиштирилаётган ана шу парранда турининг 70 фоизини ташкил этади.Негаки, у нафақат ферма, балки уй шароитига ҳам енгил кўникади.



Кредит маблагларини сарфланиши





Номи

Улчов бирлиги

Микдори

Бахоси

Сумма

1

Туякуш жожаси( 2-3 ойлик)

Дона

10

1.600.000

16.000.000




жами










$14.000


Ташкилий ишлар режаси
Айни дамда фермер хужалигининг жами ер майдони 2 га ни ташкил этиб, икки нафар ишчи ходим фаолият юритиб келмоқда. Хар бир ишчиларнинг ўртача ойлик маоши 900.000- 1.000.000 сўмни ташкил этади. Миллий банкдан 3 йил муддатга, 6 ой имтиёзли даврни хисобга олган холда жами 20.000 000 (йигирма миллион) сўм миқдорида узоқ муддатли банк тижорат кредит маблағидан фойдаланмоқчи. 2-3 ойлик 26 дона туяқуш жўжаларини сотиб олиш учун сарфланади. Фермер хўжалиги мазкур ишларни амалга ошириши натижасида келажакда яна бир нечта янги иш ўринлари очишига сабаб бўлади. Фаолиятдан кўзда тутилган мақсад эса, фойда олиш, мамлакатимиз ахолисига арзон ва сифатли пархезбоп гўшт махсулотларини етказиб бериш, шунингдек ахоли бандлигини таъминлаб, бир нечта янги иш ўринларини ташкил этиш, хусусан, қишлоқ хўжалиги сохаси йўналиши бўйича тахсил олган, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашдан иборат.




Харажатлар
10 дона туякуш харажатлари



Download 474,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish