Biznes reja
Korxona nomi: Global Harvest
Loyiha nomi : Tuyaqush parvarishi va ularni mahsulot sifatida tarqatish
Joylashgan manzili: Angren tumani, Istiqlol ko'chasi
Aloqa uchun telefon raqamlar: +99899-534-28-04
Sana:15.04.2022
B O' L I M L A R
• Kirish
• Maqsad va marketing tahlili
• Bank kreditlaridan maqsadli foydalanish
• Tashkiliy ish rejasi
• Xarajatlar hisobi – kitob
• Daromad hisobi – kitob
• Sof foyda va zarar hisobi
• Kreditni qaytarish jadvali
• Moliyaviy natijalar
• Xulosa
Сўз боши
Маълумки, кейинги йилларда Ўзбекистон фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Чунки аҳолининг иқтисодий фаровонлигини оширишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг асосий етиштирувчилари бўлган фермер хўжаликлари зиммасига катта масъулият юклайди. Етиштирилаётган маҳсулот ҳажмларини тўхтовсиз кўпайтириб бориш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлашни такомиллаштириш, қишлоқ хўжалигининг рентабеллигини ошириш вазифалари туради.
“Фермер хўжаликлари том маънода қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий шаклига, уни барқарор ва самарали ривожлантирадиган кучга, таъбир жоиз бўлса, бу йўналишнинг локомотивига бу йўналишнинг локомотивига айланди” – деган эди мухтарам юртбошимиз И.А.Каримов. Дархакикат, Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатда хусусий секторни, шу жумладан фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Чунончи, 1991 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика деҳқон (фермер) хўжаликларини мустаҳкамлаш ва тадбиркорлар фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган бўлиб, у Ўзбекистонда фермерлик ҳаракатининг ривожланишига асос солди. 1998 йилда қабул қилинган Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятининг ҳуқуқий асосини шакллантирди ҳамда қишлоқда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун янги имкониятлар очиб берди. Фермер хўжаликларини янада ривожлантириш мақсадида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга ёрдам бермоқда.
Президентимиз ўз нутқларида “Фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг асоси сифатида фаолият кўрсатишлари лозим. Чунки иқтисодий жихатдан эркин бўлган фуқаро, ҳақиқий мулкдоргина ўз мол-мулкини самарали тасарруф этишдан, ўз бойлигини кўпайтиришдан манфаатдор бўлибгина қолмай, балки бутун мамлакатни, бойитишга хам қодир бўлади” деган эдилар. Давлатимиз раҳбари кўрсатиб ўтганидек, мулкдорнинг мақомини, ролини ва аҳамиятини тубдан қайта кўриб чиқиш – алоҳида эътибор каратишимиз керак бўлган устувор вазифадир. Фермер – универсал деҳқондир. Ернинг ҳолати, сарфланган меҳнат, етиштирилган ҳосилнинг миқдори – унинг ишининг асосий кўрсаткичларидир. Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўлга киритиладиган ютуқларнинг асосини айнан мана шу омиллар ташкил этади. Фермерлик ҳаракатиии ривожлантиришда тегишли ҳуқуқий базани яратиш ва уни янада такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга.Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади, энг аввало, қишлоқ хўжалик товари ишлаб чиқарувчиларининг иқтисодий мустақиллигига эришиш, улар фаолиятининг рентабеллигини ошириш, фермер хўжаликларининг ҳуқуқий ҳимоясини ишончли таъминлаш механизмини шакллантириш орқали муттасил ўсиб бораётган аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини кафолатлашдир.
Ҳозирги кунда фермер хўжаликларининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 33 фоиздан ошиб кетди. Фермер хўжаликлари тез суръатлар билан ривожланаётганлиги, охирги йилларда агротехника тадбирлари ўз вақтида ўтказилаётганлиги ҳамда юқори сифатли навлар экилаётганлиги ҳисобига ҳосилдорлик сабзавотчиликда 121 фоизга, мева етиштиришда 155 фоизга, картошкачиликда 135 фоизга, боғдорчиликда 154 фоизга, узумчиликда 142 фоизга ошди.Мулк шаклларининг ўзгариши билан бир қаторда товар ишлаб чиқаришдан бошлаб то уни сотишгача бўлган, тайёрлаш, қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш, маҳсулотни ўтказишни таъминлаш, молиялаш тизимини ўз ичига оладиган янги самарали инфратузилмани ривожлантириш аграр секторда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бўлиб қолди.
Мамлакатимиз Президентинииг бир қатор фармонлари асосида тегишли вазирлик, компаниялар, тижорат банклари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қишлоқларда минтақаларнинг табиий-иқтисодий шароитларини, қишлоқ хўжалиги экинларини ихтисослаштириш ва жойлаштиришни, аҳолининг ўсиш суръатлари, бандлиги ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда кўплаб инфратузилма объектлари ташкил этилди. Қишлокда фермерлик ҳаракатини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирларнинг изчил бажарилиши, шу жумладан, қишлоқ мулкдорларига яратиб берилаётган шарт-шароитлар бу соҳадаги туб ўзгаришларнинг асосий омили бўлиб қолди.Ўтган йиллар давомида қишлоқ хўжалиги соҳасини босқичма-босқич ислоҳ қилиш, фермер хўжаликлари ерларини оптималлаштириш асосида йириклаштирилган ва иқтисодий жиҳатдан янада барқарор хўжаликлар вужудга келди. Ер, сув, моддий-техника ҳамда меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳисобига самарадорлик ва рентабелликнинг жадал ўсиши таъминланди, фермерларнинг молиявий-иқтисодий аҳволи яхшиланди. Буларнинг барчаси қишлоқ аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасининг ортишида намоён бўлмоқда. Эътиборлиси, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли фермер ернинг ҳақиқий эгасига айланди. Бугунги кунда фермер хўжаликларини ривожлантириш қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишларига боғлиқ. Ушбу йўналишлар ердан, сувдан фойдаланиш, мулк, молия – кредит ва солиқ ҳамда нарҳ – наво ислоҳотлари билан чамбарчас боғлиқлиги айрим муаммоларни ҳал қилишда ўз самарасини бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |