28-Tematik ma’ruza
Mavzu: Jahon patent tizimlari
Reja:
1. Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти;
1. Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг тарихи 1883 ва 1886 йиллардан - Саноат мулкини муҳофаза қилиш Париж Конвенцияси ва Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш Берн Конвенцияси қабул килингандан бошланган. Бу Конвенциялар "Халқаро бюролар" деб номланган ўз котибиятларини ташкил этишни кўзда тутган эди. 1893 йилда бу икки котибият "Интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш бўйича бирлашган халқаро бюролар" ёки француз тилида қисқартирилган БИРПИ номи остида ягона котибиятга бирлаштирилди.
Ҳозирги Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (қисқартирилган шаклда "БИМТ", инглиз тилида - "^\ТРО", француз ва испан тилларида - "ОМРГ) 1967 йил 14 июлда имзоланган "Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини таъсис этиттт Конвенцияси"га мувофиқ тузилган. Бу Конвенция 1970 йилда кучга кирган.
Ҳозирда БИМТ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) тизими таркибига (1974 йил декабридан) кирувчи ихтисослашган муассасадан иборат.
2001 йил 1 январига келиб ташкилот 175 давлатни бирлаштиради.
БИМТнинг фаолияти кўп қирралидир. У миллий қонунчиликларни замонавийлаштириш бўйича янги халқаро битимлар ва лойиҳаларни итттлаб чиқиш билан шуғулланади, ривожланаётган мамлакатларга техник ёрдам кўрсатади, патент маълумотларини йиғади ва тарқатади, ойлик журналлар (хусусан, "Саноат мулки" ва "Муаллифлик ҳуқуқи" журналларини) чиқаради, интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро тартибларнинг бажарилишини таъминлайди, БИМТ аъзо давлатлари орасида бошқа кўринишдаги маъмурий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади.
БИМТ ўз фаолиятида цуйидаги асосий мацсадларни кўзда тутади:
Давлатлар ўртасида ҳамкорлик, шунингдек бошқа ихтиёрий халқаро ташкилотлар билан ўзаро алоқа йўли билан бутун жаҳонда интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга кўмаклашиш.
Интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш соҳасида Иттифоқлар ўртасида маъмурий ҳамкорликни таъминлаш. Париж Иттифоқи, Берн Иттифоқи, Мадрид Иттифоқи, РСТ Иттифоқи ва ҳоказо.
Шундай цилиб, БИМТ таркибига кирувчи иттифоцларни маъмурий бошцаради ва бошца халцаро ташкилотлар билан ҳамкорлик цилади.
Ҳозирги кунда саноат мулки ва муаллифлик ҳуқуқи соҳасида 20 дан ортиқ халқаро Конвенция, шартнома ва битимларнинг бажарилиши БИМТ назоратида турибди.
БИМТ Конвенция доирасида таъсис этилган учта раҳбарлик органига эга: Бош Ассамблея, Конференция ва Мувофиқлаштириш комитети.
БИМТнинг юқори органи Бош Ассамблея ҳисобланади. Париж ва/ёки Берн иттифоқлари Ассамблеяларининг аъзолари бўлган БИМТ аъзо мамлакатлари Ассамблея аъзоси бўлиши мумкин. Бош Ассамблея БИМТ фаолиятининг асосий масалаларини ҳал қилади, хусусан, Мувофиқлаштириш комиссиясининг тақдимотига кўра БИМТ Бош директорини тайинлайди, Бош директор ва Мувофиқлаштириш комиссиясининг ҳисоботларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди ва уларга зарур йўриқномалар беради, барча Иттифоқларга умумий бўлган икки йиллик харажатлар бюджетини тасдиқлайди, котибиятнинг иш тилларини аниқлайди, шунингдек бошқа кўпгина масалаларни ҳал қиладн
БИМТ Конференцияси муҳимлиги жиҳатидан БИМТнинг иккинчи органи ҳисобланадн Ассамблеядан фарцли равишда, иттифоцларда иштирокидан цатъи назар барча БИМТ аъзо мамлакатлари Конференция аъзоси ҳисобланади. Конференциянинг вазифаларига интеллектуал мулк соҳасида барча мамлакатларга умумий аҳамият касб этадиган масалаларни муҳокама қилиш ва улар бўйича мос тавсияномалар қабул қилиш киради. Конференция ривожланаётган мамлакатларга техник ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни тасдиқлайди, Конференциянинг икки йиллик бюджетини қабул қилади, шунингдек БИМТни таъсис этиш Конвенцияси матнига тузатишлар киритиш тўғрисида таклифларни кўриб чиқади.
БИМТнинг учинчи органи асосан барча Иттифоқлар учун аҳамиятли бўлган келишув тавсияномаларини итттлаб чиқиш учун тузилган Мувофиқлаштириш комитети ҳисобланади. Хусусан Мувофиқлаштириш комитети Ассамблея ва Конференциянинг кун тартибини тайёрлайди, Ассамблеяга Бош директор лавозимига номзодни тақдим этади ва ҳоказо.
Бош Ассамблея ва Конференция навбатдаги сессияларга икки йилда бир марта йиғилса, Мувофиқлаштириш комитети ўз сессияларини йилда бир марта ўтказади.
БИМТнинг ижрочи раҳбари Бош Ассамблея томонидан янгидан тайинлаш ҳуқуқи билан олти йил муддатга сайланадиган Бош директор ҳисобланади. Бош директор ижрочи орган - "Халқаро бюро" деб номланувчи БИМТ котибиятига раҳбарлик қилади.
Бош директор БИМТнинг бош мансабдор шахси ҳисобланади, унинг номидан иш кўради ва Бош Ассамблея олдида ҳисобот беради. Бундан ташқари Бош директор битимларнинг асл нусхалари, ратификация ёрлиқлари ҳамда БИМТ Конвенциясига давлатларнинг қўшилиши тўғрисидаги далолатномаларнинг депозитарийи (расмий сақловчиси) ҳисобланади.
БИМТнинг биринчи Бош директори этиб 1970 йилда Арпад Богш сайланган бўлиб, бу лавозимни у 1997 йилгача эгаллаган. Ҳозирги вақтда БИМТ Бош директори -Камил Идрис.
Халқаро бюро интеллектуал мулк соҳасидаги кўплаб Конвенциялар, шартнома ва битимлар Иттифоқларининг котибияти ҳам ҳисобланади. Шу муносабат билан Халқаро бюро нафақат Бош Ассамблея ва Конференция назорати остидадир, балки тегишли масалалар бўйича ҳар бир Иттифоқ Ассамблеяси томонидан ҳам назорат қилинади.
Қўйилган вазифаларни ҳал қилиш учун Халқаро бюро доимий штатида 63 дан ортиқ турли мамлакатдан (2001 йил 1 январ ҳолатига) 474 ходимга эга. Уларнинг мақоми БМТ ташкилотлари тизимига кирувчи бошқа ихтисослашган муассасалар ходимларининг мақомига ўхшаш.
Халқаро бюронинг асосий вазифаларидан бири саноат мулки соҳасидаги рўйхатга олиш шартнома ва битимлари бўйича халқаро тартибларни амалга оширишдир. Шу тариқа Халқаро бюро тўртта халқаро рўйхатга олиш хизматлари:
Белгиларни халқаро рўйхатга олиш Мадрид тизими;
Патент кооперацияси тўғрисида Шартномалар (РСТ);
Саноат намуналарини депонентлаш Гаага тизими;
Келиб чиқиш жойларини рўйхатга олиш Лиссабон тизимининг тартибларини бевосита бажаради.
Хусусан, Халқаро бюро зарур расмий экспертизаларни ўтказади, ўз досьеларида барча халқаро талабномаларнинг асл нусхасини сақлайди, бу талабномаларни нашр қилади, талабнома берувчи ва миллий патент идоралари билан ёзишмаларни юритади ва ҳоказо.
Таъкидлаб ўтамизки, талабнома берувчилар томонидан РСТ, Мадрид ва Гаага тизимлари бўйича тўланадиган халқаро божлар Халқаро бюронинг асосий даромад манбаи ҳисобланади. Бундай божлар, одатда, БИМТ даромадлари умумий йигиидисининг 73% ни тагикил этади. БИМТнинг бошқа даромадлари унга аъзо давлатларнинг ҳукуматлари тўлайдиган бадаллар (ўртача 18%) ва БИМТ нашрларини сотишдан тушадиган даромадлардан ташкил топади. Даромадларнинг бир қисмини, одатда бир неча фоизини, илгари фойдаланилмаган пул маблағларидан олинадиган фоиз даромади ташкил этади.
Халқаро божларнинг миқдори РСТ Ассамблеялари, шунингдек Мадрид ва Гаага иттифоқлари томонидан белгиланади.
Бадалларнинг умумий йиғиндиси БИМТ Конференцияси ва бадаллар ҳисобидан молиялаштириладиган олти Иттифоқ - айнан Париж, Берн, Ницца, Локарн, Бенн иттифоқлари ҳамда МПК Иттифоқининг Ассамблеялари томонидан белгиланади.
Шуни қайд этиб ўтиш зарурки, бадаллар ҳисобидан молиялаштириладиган БИМТ ва/ёки исталган Иттифоқлардан бирининг ҳар бир аъзо давлати "синфлар ва бирликлар" деб аталадиган тизимга мувофиқ равишда бадаллар тўлайди. Бунда ҳар бир давлатнинг бадал миқдори, ушбу давлат фақат БИМТ аъзоси ёки фақат бир ёки бир нечта Иттифоқ аъзоси ёки БИМТ аъзоси, ҳам бир ёки бир неча Иттифоқ аъзоси бўлишидан қатъи назар, бир хил бўлади.
Бадал миқдорини аниқлаш мақсадида ҳар бир давлат 14 синфдан бирига киритилади. 1 синф бадал миқдори энг юқори синф ҳисобланади ва бадалларнинг 25 бирлигини тўлашни, 12 синф (махсус) эса бадалларнинг 1/32 қисмини тўлашни кўзда тутади.
Ҳар бир давлат, одатда, у мансуб синфни ўзи аниқлайди. Масалан, Узбекистон МДҲнинг бошқа давлатлари қаторида 9 синфга мансубдир, демак унинг бадали йилига 14 минг Швейцария франкини ташкил этади. Таъкидлаб ўтамизки, БИМТнинг барча аъзо давлатлари улар танлаган синфларидан цатъи назар бир хил ҳуцуцлардан фойдаланади.
БИМТ фаолиятининг муҳим қисми интеллектуал мулк соҳасидаги тарғибот ва таълим бўйича ишлар ҳисобланади. Жаҳоннинг турли мамлакатларида БИМТ доимо интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш бўйича билимлар даражасини ошириш, Халқаро шартнома ва битимларнинг алоҳида низомларини, турли халқаро тартибларни тушунтириш ва бошқаларга қаратилган семинар ва конференциялар ўтказади. Шунингдек, БИМТ турли мамлакатлар миллий патент идораларининг ходимлари ва патент экспертлари ҳамда патент бўйича ишончли вакиллари билан доимо трейнинг ўтказади.
Мутахассисларни тайёрлаш мақсадида БИМТ қошида интеллектуал мулкни ўрганиш бўйича таълим курсларини ўтказадиган махсус бўлинма - БИМТ Академияси тузилган. Хусусан, БИМТ Академияси томонидан тингловчиларнинг турли гуруҳи - муҳандислар, ҳуқуқшунослар, судьялар, сиёсатчилар, дипломатлар учун мўлжалланган ўргатувчи дастурлар итттлаб чиқилган. Ривожланаётган мамлакатларда интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилишни тарғиб қилишда фойдали ҳисобланган турли мамлакатлардан раҳбар ходимларни тайёрлашга мўлжалланган махсус дастурларни таъкидлаб ўтмаслик мумкин эмас.
БИМТ шунингдек ривожланаётган мамлакатларда патент тизимининг шаклланишига техник ва молиявий ёрдам кўрсатади. Бунинг учун маблағлар БИМТ бюджетида кўзда тутилади ёки бошқа халқаро дастурлар, масалан, БМТ Тарацциёт дастури (БМТТД), доирасида ажратилади. "Тараққиёт мақсадида ҳамкорлик бўйича" барча фаолият Саноат мулки соҳасида тарацциёт мацсадида ҳамкорлик бўйича БИМТ Доимий комитети томонидан назорат қилиниб, унга аъзолик эркин ҳисобланади ва иштирок этувчи давлатларга ҳеч қандай молиявий мажбуриятларни юкламайди.
Шундай цилиб, БИМТ фаолияти бутун жаҳонда интеллектуал мулк ҳуцуцларини муҳофаза цилиш тизимини такомиллаштириш учун мустаҳкам асосни яратади.
Европа патент идораси. Европа патентини олиш
Do'stlaringiz bilan baham: |