Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish



Download 7,05 Mb.
bet82/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

Таърифга кўра берилган вацт давомида маҳсулот ёки технологик жараённинг янги ёки такомиллаштирилган турини яратиш, ишлаб чицариш ва тарцатишни кўзда тутувчи муайян ўзаро боглиц чора-тадбирлар мажмуаси инновация лойиҳаси деб аталади.
Инновация лойиҳасининг амалий натижаси рақобатбардош товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда яратилган интеллектуал мулк объектларини лицензиялашдан иборат илғор илмий-техника маҳсулотини тижорат нуқтаи назаридан фойдали амалга ошириш бўлиши мумкин.
Яна бир бор таъкидлаб ўтамизки, инновация лойиҳалари доирасида амалга ошириладиган интеллектуал мулк объектларига ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаси, интеграл микрочизмалар топологиялари ва бошқалар, шунингдек у ёки бу ишлаб чиқариш турини ташкил қилиш учун зарур техник ҳужжатлар, кўникма ва ишлаб чиқариш тажрибаси кўринишида тузилган техник, технологик, тижорат ва бошқа билимлар мажмуаси, ноу-хау киритилиши мумкин.
Одатда, инновация яойиҳалари цуйидаги иш турларини ўз ичига олиши мумкин:

  • интеллектуал мулк объектларини ўзлаштириш ва лицензиялаш, итттлаб чиқариш, товар чиқаришга техник тайёргарлик кўриш йўли билан янги ёки такомиллаштирилган технологик жараён (технологиялар, итттлаб чиқариш линиялари, ускуналар ва бошқалар)ни ташкил қилиш;

  • аҳолининг товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжини таъминлашни яхшилаш, экологик хавфсизликни ошириш билан бирга илмий ишланмалар ва технологияларни кенг миқёсда ишлаб чиқаришда ўзлаштириш босқичига етказиш, тажриба-саноат намуналарини яратиш, саноат синовларини ўтказиш, маҳсулотни стандартлаштириш ва сертификатлаш, шунингдек итттлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, хом ашё, материаллар ва энергия ресурсларини иқтисод қилиш учун зарур бошқа чора-тадбирлар;

  • инновация лойиҳаси билан боғлиқ патент-ахборот ва маркетинг тадқиқотларини, интеллектуал мулк объектлари (ихтиролар, саноат намуналари, товар белгилари, ноу-хау)ни ҳуқуқий ҳимоя қилишга ҳамда уларни тижорат томонидан амалга ошириш (лицензияни сотиш)га қаратилган чора-тадбирларни ўтказиш;

  • дизайн ишларини ўтказиш;

  • ахборот технологиялари ва маҳсулотларининг аппарат ва дастурий воситаларни яратиш ва кўпайтириш соҳасидаги ишларни бажариш;

  • интеллектуал мулк объектлари, янги технологиялар, ускуналар, буюмлар, материалларнинг тажриба-саноат намуналари, итттлаб чиқариш- техник ва истеъмол мақсадидаги маҳсулотларни амалга оширишга бевосита қаратилган кўргазма ва нашр ишлари;

  • янги, илғор технологиялар, техниканинг янги турлари, материаллар, маҳсулотлар, дори воситалари, касалликларни даволаш усуллари ва технологиялари, қишлоқ хўжалиги учун препаратлар, бутловчи буюмлар ва халқ истеъмоли товарларини (маҳаллий шароитларга мослаштириш билан бирга) ўзлаштириш;

  • маҳаллий қишлоқ хўжалиги ва хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ҳамда саноат ва маиший чиқиндиларни утиллаштириш ва иккиламчи ресурсларни ўзлаштиришга қаратилган мавжуд технологиялар ва маҳсулотларни ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш.

Кўрсатиб ўтганимиздек, муваффақиятли инновация фаолияти учун менежмент, маркетинг, молия, патент хукукц ва бошқалар каби турли соҳаларни қамраб олувчи билимлар даражаси зарур. Шак-шубҳасизки, илмий-тадқиқот ташкилотлари ёки саноат корхоналарига инновация лойиҳаларини мустақил амалга ошириш кўпинча қийин бўлади. Амалиётда, етакчи индустриал мамлакатларда кичик ва ўрта инновация фирмаларидан ташкил топган тегишли инновация инфратузилмаси иш юритади. Бундай инновация фирмалари илмий институтлар ва ишлаб чиқариш сектори ўртасида интермедиат (воситачи)-лар сифатида чиқади, тажриба- конструкторлик, дизайн, маркетинг ва бошқа ишларни бажаради ҳамда турли хил инновация лойиҳаларини амалга оширади. Жаҳон тажрибасидан маълумки, айнан кичик ва ўрта инновация фирмалари технологик тараққиётнинг кашшофлари ҳисобланади. Иирик компаниялардан фарқли равишда, бундай фирмалар бозор конъюнктурасидаги ўзгаришларга анча сезгир, янги ғоялар яратишга қодир ҳамда базис инновацияларини амалга ошириш ва бу билан боғлиқ хавфни ўзига оладилар.
Аксарият ҳолларда турли инновация фирмалари илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан энг янги товарлар ва технологияларни итттлаб чиқиш ва жорий этиш марказларига бирлашади. Бундай бирлашмалар технопарк ёки инновациялар инкубаторлари деб аталади. Юқори технологик саноат мажмуалари, университетлар ва илмий тадқиқот институтлари, тараққий этган ижтимоий инфратузилма (турар зонаси)ни қамраб олган йирик бирлашмалар технополис (юнонча "полис" - шаҳар) деб аталади.
Бундай технопарк ва технополисларда янги гоялар уларни яратаётганлардан уларни ҳаётга татбиц этиши мумкин бўлганларга эркин оцибўтиши мумкин.

Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish