Лицензиармазкур битимнинг амал қилиш муддатига ва мазкур битимнинг 6-бўлимига мувофиқ Лицензиат томонидан тўланадиган ҳақ звазига Лицензиатга патентлар билан муҳофаза қилинадиган ихтиродан фойдаланиш учун мутлақ лицензияни тақдим этади.
Бунда Лицензиатга лицензия бўйича маҳсулотни ва/ёки махсус маҳсулотни тайёрлаш, қўллаш, олиб кириш, сотишга таклиф қилиш, сотиш ва хўжалик оборотига бошқача йўл билан жорий қилиш ҳуқуқи берилади. Лицензиар юқорида кўрсатилган ихтиродан, шунингдек махсус маҳсулотнинг мазкур шартнома бўйича Лицензиатга берилмайдиган қисмидан ўзи фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Лицензиат лицензия бўйича маҳсулот ва махсус маҳсулотни ҳудуддан ташқарида итттлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас, Лицензиар ёзма розилик берган ҳолатлар бундан истисно.
Лицензиар ихтиролардан фойдаланиш ва лицензия бўйича маҳсулот итттлаб чиқариш учун зарур ва етарли бўлган техник ва бошқа ҳужжатларни Лицензиатга беради, шунингдек ускунани созлаш бўйича хизматлар кўрсатади.
Мазкур модданинг шартлари бузилганда Лицензиар битимни бекор қилиш ҳуқуқига эга.
вариант (тўлиқ лицензия ҳолатида)
Лицензиар мазкур битимнинг амал қилиш муддатига ва мазкур битимнинг 6-бўлимига мувофиқ Лицензиат томонидан тўланадиган ҳақ эвазига Лицензиатга патентлар билан муҳофаза қилинадиган ихтиродан фойдаланиш учун тўлиқ лицензияни тақдим этади.
Бунда Лицензиатга лицензия бўйича маҳсулотни ва/ёки махсус махсулотни тайёрлаш, қўллаш, олиб кириш, сотишга таклиф қилиш, сотиш ва хўжалик оборотига бошқача йўл билан жорий қилиш хуқуқи берилади.
Лицензиар ушбу лицензия предметининг маҳсулотини хўжалик оборотига киритиш ҳуқуқига эга эмас.
Лицензиар ихтиролардан фойдаланиш ва лицензия бўйича маҳсулот итттлаб чиқариш учун зарур ва етарли бўлган техник ва бошқа ҳужжатларни Лицензиатга беради, шунингдек ускунани созлаш бўйичахизматлар кўрсатади. Мазкур модданинг шартлари бузилганда Лицензиар битимни бекор қилиш ҳуқуқига эга.
ТЕХНИК ҲУЖЖАТЛАР
Лицензия бўйича маҳсулот итттлаб чиқариш учун зарур ва етарли бўлган барча техник ҳужжатлар (3-илова) Лицензиарнинг ҳисоб варағига мазкур битимнинг 6.2-бандида кўзда тутилган сумма келиб тушган санадан кейинги 3 ой давомида Лицензиар томонидан Лицензиатнинг ваколатли вакилига топширилади.
Техник ҳужжатларни беришда иккала томоннинг ваколатли вакилларининг имзолари билан қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади.
Қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган сана ҳужжатлар берилган сана ҳисобланади.
Агар Лицензиат ҳужжатларни беришда ёки уларни олгандан кейин (масалан, 3 (уч)) ой давомида Лицензиардан олинган ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги ёки нотўғрилигини аниқласа, Лицензиар ёзма рекламация келиб тушганидан кейин (масалан, 3 (уч)) ҳафта давомида Лицензиатга етишмайдиган ҳужжатларни бериши ёки жузъий нуқсонларни тўғрилаши ва қайта таҳрир қилинган ҳужжатларни бериши керак.
Бундай ҳолатда 3.2-банднинг 2-хатбошидаги қоида/низомларга мувофиқ етишмайдиган ёки қайта таҳрир қилинган ҳужжатлар берилган сана ҳужжатларни бериш санаси ҳисобланади.
Лицензиат махфийликни таъминлаш бўйича мажбуриятларга қатъий риоя қилган ҳолда ҳужжатларни фақат ўз эҳтиёжлари учун кўпайтириш ҳуқуқига эга.
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ЯХШИЛАШЛАР Мазкур битимнинг амал қилиш муддати давомида Лицензиат лицензия бўйича маҳсулот итттлаб чиқариш технологиясини бузмаслик ҳамда Лицензиарни лицензия бўйича маҳсулот ва махсус маҳсулотга ўзи киритган барча ўзгартириш ва такомиллаштиришлар тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини олади.
Лицензиар лицензия бўйича итттлаб чиқариладиган маҳсулотни такомиллаштиришни Лицензиатга таклиф қилишга ҳақли. Бу такомиллаштиришларни бериш шартларини томонлар қўшимча тарзда келитттиб оладилар.
Ихтиёрий томон ой давомида такомиллаштириш ва
яхшилашлардан фойдаланишга тегишли таклифни рад этган ёки унга жавобни олмаган ҳолатида томонлар маҳсулот ёки итттлаб чиқаришни такомиллаштириш ва яхшилаш бўйича таклифларни учинчи шахсларга таклиф қилишга ҳақлидир.