Tabiiy gazdan monoetanol olish texnologiyasi va asosiy jixozni hisoblash.
Кириш
Нефтни қайта ишлашнинг турли хил жараёнларида олинадиган фракциялар кўпгина ҳолларда тайёр товар маҳсулотлари бўлиб ҳисобланмайди. Уларнинг таркибида турли хил қўшимчалар бор, уларнинг борлиги бу фракцияларни белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бермайдиган, ишлатиш учун ярамайдиган қилиб қўяди. Кераксиз қўшимчаларни чиқариб юбориш учун нефт маҳсулотлари тозаланади.
Қуйида нефт маҳсулотларининг табиати ва унинг кейинги ишлатиш йўналишларига боғлиқ бўлган мақсадлари ва тозалаш усуллари баён этилган:
1. Баъзи нефтларнинг бирламчи ҳайдаш дистиллятларида нафтен кислоталар ва бошқа нордон бирикмалар мавжуд, бу бирикмаларнинг зарарли таъсири юқоридаги бобларда айтиб ўтилган. Бу бирикмаларни ишқорли тозалаш йўли билан чиқариб юборилади.
2. Олтингугуртли нефтларни қайта ишлашда ажратиб олинадиган барча фракцияларда коррозион фаол олтингугуртли бирикмалар сақланади. Водород сульфид ва қуйи меркаптанларнинг коррозион қобилияти айниқса юқоридир. Газ ва суюқ нефт маҳсулотларини олтингугурт сақлаган бирикмалардан тозалаш учун турли усуллардан фойдаланилади. Асосан водород сульфид ва қуйи меркаптанларни сақлаган газларни ишқор, турли ютувчи моддалар, тузлар, адсорбентлар ёрдамида тозалайдилар. Суюқ фракцияларни водород сульфид ва меркаптанлардан тозалаш учун ишқорий усул ва оксидловчи меркаптанизациянинг ҳар хил турини қўллайдилар. Мураккаброқ олтингугурт сақлаган бирикмалар– тиофен, сульфид, дисульфид, юқори меркаптанларни чиқариб юбориш гидрогенизацион тозалаш йўли билан амалга оширилади.
3. Паст қотиш ҳароратига эга бўлган ёқилғи ва мойларни олиш учун депарафинлаш жараёнини қўллайдилар, бу жараён ёрдамида ўрта дистиллятлардан суюқ парафинларни, мойли фракциялардан эса қаттиқ углеводородларни чиқариб юборадилар. Қаттиқ углеводородлар деганда хона ҳароратида кристаллик тузилишга эга бўлган барча углеводородларни назарда тутадилар; улар алканлар (С16 дан ва ундан юқори), нормал ва изотузилишли узун ён занжирли нафтенлар ҳамда бир оз миқдорда ароматик ва нафтен– ароматик углеводородларнинг кўп компонентли аралашмасидан иборат. Депарафинлашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
–қаттиқ углеводородларни паст ҳароратда эритувчилар иштирокида ёки иштирокисиз кристаллаш;
–карбамиднинг алканлар билан қаттиқ эримайдиган комплекс бирикмаларини ҳосил қилиш хоссасидан фойдаланадиган карбамидли депарафинлаш;
–нефт фракцияларидан нормал алканларни селектив ажратиб оладиган цеолитларни қўллаб адсорбцион депарафинлаш.
4. Эритувчи бензинлар, суюқ парафинлар, махсус мойлар ва ёритувчи керосинни олишда уларни ароматик углеводородлардан тозалаш керак. Аренларни чиқариб юбориш сульфат кислотали усул билан ўтказилади.
5. Крекинг–бензинлар нафақат олтингугурт сақлаган бирикмалардан, балки осон полимерланиб смолалар ҳосил қиладиган алкадиен ва тўйинмаган ҳалқали бирикмалардан ҳам тозаланиши керак. Тўйинмаган бирикмалардан тозалаш учун сульфат кислота, турли катализаторлар ва адсорбентлар ишлатилади.
6. Нефт фракциялардан юқори сифатли мойларни олишда тозалашнинг турли хил усуллари комплексларини қўллайдилар. Фракциялардан бирин–кетин асфальт–смолали моддалар, юқори коксланишга эга бўлган полициклик углеводородлар, смолали моддалар, парафинлар, олтингугурт сақлаган ва тўйинмаган бирикмалар чиқариб юборилади. Тозалаш учун экстракцион, адсорбцион, гидрогенизацион усулларни қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |