Mustaqil tayyorlanish uchun savollar:
1.Flora deganda nimani tushinasiz?
2. Dendroflora deganda nimani tushinasiz?
3. Xisor tizmasi dorivor o‘simliklari?
4. Tyan Shan tog’‘lari dorivor o‘simliklari
2-amaliy mashgulot.
Dorivor o’simliklarni ekologiyasini o’rganish
Ishdan maqsad: Dorivor o’simlik turlarini ekologiyasini hamda ularning turli ekologik sharoitlarda tarqalishini o’rganishdan iborat.
Kyerakli asbob va matyeriallar: o`simliklar gyerbariysi namunalari, tablitsa, kompyutyer multimediasi, slaydlar.
Nazariy ma’lumot: Чўл минтақаси: Ўзбекистон текислик қисмини эгаллаб турган қурғоқчил чўл пояси Республика ҳудудида 61,16 %ни ташкил қилади. Бунга денгиз сатхидан 500-600 метр баландликдаги майдон киради. Бундай минтақалар Ўзбекистоннинг ғарбий қисмидаги Қизилқум чўлининг анча қисми Амударё дельтасининг ўнг соҳили Қарши, Сурҳон, Ёзёвон чўллари. Бу чўлларда асосан ксерофил-қурғоқчил ўсимликлар ўсади. Тупроғи уч хил бўлади: 1. Шўрхок (тузли, тақирли, нам). 2. Қумли (соф қум, қумлоқсой, учиб юрувчи қумлар ва тўпланган қум уюмли тупроқ). 3. Гипсли (майда СаСо3ли тупроқ). Баoзан соз тупроқли 4 типдаги чўллар ҳам учрайди. Чўлда ҳарорат ёзда 40-45С га етади. Ҳавонинг нисбий намлиги кам бўлади. Ёзда ёғингарчилик бутунлай бўлмайди, йилнинг бошқа фаслларида ҳам ўзига хос хусусиятлар бўлади. Қиш жуда совуқ бўлади. Ёғингарчилик эрта баҳорда ва кеч кузда кузатилади. Йиллик намлик 120-200 мм.
Чўл атрофларида катта тоғлар ва сув иншоатлари йўқ, қуруқ, иссиқ, ҳаво оқими эсиб туради. Шундай шароитдаги Ўзбекистон чўллари ҳалқимиз учун чорва моллари боқишда кенг фойдаланилади.
Чўл пояси Ўрта Осиёнинг катта қисмини ишғол этувчи Турон пасттекислигини ишғол этади. Чўл ўзининг иқлими, текислиги, ўсимлик ва тупроқнинг хилма-хил бўлишига сабабли ҳам 2 қисмга ажралади:
Пастки чўлга. 2. Юқори чўлга.
Чўл ландшафти юқорида айтилганидек ҳар хил бўлганлиги сабабли ҳам бу ернинг ўсимлик қоплами бир неча хил типларга ажралади. Қ.З.Зокиров ва ўғли П.Қ.Зокировлар классификацияси бўйича чўл ҳудудида қуйидаги кўкатлар типини кўришимиз мумкин.
Масалан: 1. Шўр ёки галофита-Halорhyta эдафотипи. 2. Қум-Рsammорhyta эдафотипи. 3. Гипсли-Guрsорhyta эдафотипи. 4. Тақир-Takirорhyta эдафотипи. 5. Тўқай эдафотипи-Роtamорhyta ва бошқалар. Жами 18 та эдафотип ажратилган.
Булардан шўр эдафотип кўпроқ пастки чўл ҳудудларида учраб, бу тупроқ шўрлиги юқори бўлган жойлар учун хосдир. Бундай шўрланган жойлардаги ценозларда ўсимликлар кўпинча этдор, поя, баргларда туз миқдори кўп “суккулет ўсимлик” ҳисобланади. Улар чорва учун кучли совуқ ва ёғингарчиликдан кейин кеч куз ва қишда озуқа бўлиб хизмат қилади. Бу эдафотипни ташкил қилувчи эдификатор- доминант ўсимликлар: 1. Hоlоstachis. 2. Salicоrnia. 3. Climоcорtyera. 4. Atriрlex. 5. Salsоla турлари ҳисобланади. Қора саксовул- Hоlaxylоn рyersica турларини учратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |