Майдаланган жинслар – лой, қум, шағал, харсангтош, майда тош ва цементланиб қолган жинслар - конгломератлар, брекчийлар, қумтошлар.
Кимёвий чўкиндилар - гипс, ангидрид, оҳактошнинг айрим хиллари, доломит, магнезит, оҳак туфи, мергел.
Органоген қатламлар – чиғаноқ, оҳактош, бўр, трепел, диатомит, углеродли жинслар (торф, нефт, озокерит).
Қурилиш саноатида ишлатиладиган табиий тош ашёларининг катта бир гуруҳи - чўкинди жинслар ғовакли ва зич буюмлар тайёрлашда хом ашё сифатида муҳим аҳамиятга эга.
Алюмосиликатлар чўкинди жинслар таркибида кўп бўлади. Улар асосан табиатда каолин (Аl2О33SO22Н2О) ва бошқа тоғ жинсларининг емирилиши натижасида вужудга келган минералдир. Тупроқнинг таркиби асосан каолинитдан иборат. Унинг солиштирма оғирлиги 2,5–2,6, қаттиклиги 1–2. Алюмосиликатлар чўкинди жинслардан оҳактош, доломит, мергел, қумтош ва бошқа жинслар таркибида ҳам учрайди. Бу чўкинди жинслар таркибини асосан карбонат тузлари ташкил этади. Айниқса, кўп тарқалган кальций ёки оҳак шпати деб аталувчи кальций карбонати (СаСО3) ва магний карбонат (МgСО3) тузлар гуруҳига киради.
Чўкинди жинслардан гипс ва ангидрид (СаSО42Н2ОСаSО4) асосан сульфатлардан иборат.
Тупроқли минераллар чўкинди тоғ жинслари хоссаларининг ўзгаришида катта рол ўйнайди. Бундай минераллар сувли алюмосиликатлар гуруҳига киради. Шулар ичида каолинит, монтмориллонит ва слюдалар табиатда кенг тарқалган.
Каолинит (Аl2О32SiO22Н2О) дала шпати, слюда ва ҳар хил силикатларнинг нураши натижасида майдаланиб янада парчаланишидан ҳосил бўлган минералдир. Ранги оқ, айрим ҳолларда қўнғир ва кўк тусларда ҳам учрайди. Зичлиги 2600 кг/м3, қаттиқлиги 1. Бу дегани бўр каби юмшоқ. Каолинит таркибида кўп минералли каолин тупроқлари бор.
Монтмориллонит – тоғ жинсларини ишқорли муҳитда нурашидан ҳосил бўлиб, денгиз остида чўкинди ҳолатда учрайди. Таркибидаги бентонит тупроғи боғловчи модда сифатида қумтошларни ўзаро ёпиштиради ва яхлит ҳолатда учрайди. Тупрокларда асосий жинс ҳосил қилувчи минералдир. Монтмориллонит гуруҳидаги минераллар асосан чўкинди тоғ жинсларида кенг тарқалган. Оҳактош ёки қумтош таркибида тупроқ минераллари 3–4 %дан ошиб кетса, уларнинг сув ва музлашга чидамлилиги кескин камаяди.
Чўкинди тоғ жинсларидан дала шпати узоқ вақт табиий муҳит таъсирида ҳамда кимёвий минералларнинг оксидланиши натижасида аста-секин гидрослюдалар деб аталувчи тупроқли минералларга айланади. Яна вақт ўтиши билан кимёвий нураш жараёни тупроқли минералларни каолинитга (Аl2О32SiO22Н2О) айлантиради. Бундай минераллар ҳаво, муз ва сув оқими воситасида узокларга кўчади. Чўкинди жинслар табиатан магматик тоғ жинсларига нисбатан ғовакли мустаҳкамлиги кичик ва зарарли муҳитда тез бузиладиган хоссаларга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |