Аюпов Равшан Хамдамович
120
Олхўридан доривор дамлама ва қайнатмалар тайёрлаш:
Майда тўғралган олхўри илдизларидан 1 чой қошиқ (
5 грамм)
миқдорида олиб, устига 200 грамм қайноқ сув қуйилади ва
идиши
билан сувга қўйилиб, 30 дақиқа қайнатилади. Сўнгра 1-2 соат дамлаб
қўйилиб, сузиб олинади. Бу қайнатмани яллиғланишга қарши ва
буриштирувчи восита тариқасида ярим стакандан кунига 2-3 маҳал
ичилади.
0,5 кГ олхўри меваси устига 2 литр қайноқ сув қуйиб, паст оловда 20
дақиқа милтиллатиб қайнатилади ва сўнгра сузиб олинади. Бу
қайнатмани ҳам юқорида айтиб ўтилган касалликларда бир стакандан
кунига 3-4 маҳал ичилади.
Қалампирнинг дориворлик жиҳатлари
Экиладиган қалампир (
Гармдори, Перец стручковый) ўсимлиги одатда
бир йиллик ўтсимон ўсимликдир. Унинг пояси тўғри ёки эгри-бугри бўлиб
ўсади, бўйи 60 см гача боради, одатда энг тагидан шохланиб, пастки қисми
ёғочланади. Шохлари яланғоч ёки туклар билан қопланган бўлади. Барглари
навбатма-навбат жойлашган, усткилари баъзан жуфт бўлади, узунлиги 13 см
гача боради, тухумсимон,
баъзан наштарсимон, учи ўткирлашиб боради.
Гуллари якка-якка, гоҳо жуфт–жуфт ёки тўп-тўп бўлиб чиқади, гултожиси
оқ, сарғиш ёки бинафшаранг. Меваси қаттиққина пўстли, силлиқ, қавариқ,
ичи бўш, бандли, катта-кичиклиги, шакли ва ранги жиҳатидан
турли-туман
бўлади (
узунчоқ, думалоқ, ясси ва хоказо). Уруғлари оч сариқ тусда бўлиб,
узунлиги 4 мм гача боради, шакли буйраксимон, ясси. Ўсимлик июлнинг
ярмидан гуллаб, ноябргача тинимсиз равишда мевалар тугаверади.
Қалампирнинг доривор сифатида ишлатилиши:
Доривор сифатида асосан аччиқ
навлар меваларининг спиртли
ажратмаси ёки турли хил аралашмалари ишлатилади. Мамлакатимиз
табобатида қалампир мушаклар ҳамда бўғимларда оғриқ туришида, иситма
чиқишида ва умуман дармонсизлик билан ўтадиган шамоллаш
Аюпов Равшан Хамдамович 121
касалликларида ишлатилади. Қалампир
меъда-ичаклар ишини анча
кучайтирадиган воситадир. Ибн Сино юрак фаолиятини кучайтириш, овқат
ҳазмини яхшилаш, иштаҳани очиш, сийдик келишини кучайтириш учун,
шунингдек, қорин дам бўлганда, зарда қайнаши ва йўталиш маҳалларида
қалампир ишлатишни тавсия қилган. Қалампирдан семириб кетишга йўл
қўймаслик учун ҳам фойдаланилган. Замонавий тиббиётда қалампирнинг
спиртда тайёрланган тинктурасини меъдадан шира ажралишини кучайтириш
ва овқат ҳазмини яхшилаш учун аччиқ модда тариқасида 10-20 томчидан
ичишга буюрилади. Бактерияларни ўлдирадиган
хоссалари борлигидан бу
тинктура ўткир меъда-ичак касалликларида ҳам ишлатилади. Уни ўсимлик
мойи билан аралаштириб, ревматик оғриқларда, ишиас ва бошқа
касалликлардан чалғитувчи восита сифатида бадан терисига ийланади. Аммо,
меъда касалликлари (
ошқозон ёки ичаклар яраси касалликлари, гастритда),
ичак, жигар, буйрак касалликлари ва бавосилда аччиқ қизил қалампир
ишлатиш тавсия этилмайди. Чучук қалампир сервитамин маҳсулот
тариқасида камқонлик,
лавша касалликларида, дармон қуриб юрган
маҳалларда, алмашинув жараёнларини жонлантириш учун кенг қўлланилади.
Чучук қалампир сувидан тер, ёғ ва меъда безлари фаолиятини кучайтириш
учун ишлатилади. Чучук қалампир
сувини сабзи шарбати билан
аралаштириб, бадан терисидаги доғларни йўқотишда фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: