Малинанинг доривор неъматлиги
Малина (Пармачак) бўйи 50 см дан 100 см гача, баъзан 150 см гача
борадиган бута бўлиб, шохлари жигарранг тусли тиканлар билан анча қалин
қопланган. Бу ўсимлик илдиз ўсимталари билан кўпаяди. Барглари қарама-
қарши жойлашган, патсимон, шаклан сербар тухумсимон ёки чўзинчоқ
тухумсимон, устки томони яланғоч, яшил рангда, баргларининг пастки
томони майда-майда оқ тукчалар билан қалин қопланган, кумушсимон-
кулранг тусда кўзга ташланади. Гуллари майда, улардан олдинига оқ рангда
Аюпов Равшан Хамдамович 87
бўлиб, конуссимон тарзда ўсиб борадиган пушти рангли мевалар етилади.
Малина мевалари ҳўллигича, қуритилган холда, мураббо кўринишида
истеъмол қилинади, анча қимматли дори хомашёси бўлиб ҳисобланади.
Ўсимлик май ойида гуллайди, июнь-августда мевалари етилади. У
мамлакатимизда резавор мева ва доривор ўсимлик сифатида экилади.
Доривор сифатида малинанинг мевалари ва барглари ишлатилади. Малина
меваларида қанд моддалари (глюкоза, сахароза, фруктоза ва бошқалар),
органик кислоталар (лимон, олма кислотаси, салицилат кислота ва
бошқалар), бўёқ моддалари, эфир мойлари (малина мевасининг ўзига хос
хушбўй ҳиди кўпроқ ана шу эфир мойларига боғлиқ), С витамини ва бир оз
миқдор В витамини бор. Уларда ошловчи моддалар борлиги ҳам топилган.
Қуритилган малина мевалари устига 10 ҳисса қайноқ сув солиб,
тайёрланган дамламадан ичилса, одамни терлатадиган дори бўлишини
қадимги ҳакимлар яхши билишган. Малина баргларидан эса улар
яллиғланишга қарши восита тариқасида фойдаланишган ва меъда-ичак
касалликлари, ичкетар, нафас органлари касалликлари давосига буюришган.
Тери касалликлари ва кўз касалликларида ҳамда томоқ оғриғига чайиш учун
малина баргларидан дори тайёрланган. Тибет халқ табобатида эса малина
барглари,
мевалари
ва
пояларидан
неврастения
касалликларида
ичириладиган дамлама ва қайнатмалар тайёрланади. Бундай дамлама ва
қайнатмалар ҳайз пайтида кўп қон кетадиган маҳалларда ҳам анча наф
беради. Малина барглари ва меваларидан тайёрланган дамламалар эса
бавосил ва гипертония касалликларига ҳам даво бўлади.
Замонавий табобатда малина мевалари яллиғланишга қарши, иссиқни
туширадиган ва терлатадиган восита тариқасида кўп ишлатилади.
Малинанинг «тилларанг стафилококк» деб номланган микробларнинг
ўсишини тўхтатиб қўйиши тажрибада аниқланган. Инфекцион
касалликлардан тузалиб келаётган беморларга малина мевалари анча қувват
бўлиб, кўнгилни очади. Малинанинг иссиқни туширадиган таъсири унинг
таркибидаги салицилат кислотага боғлиқ эканлиги исботланган. Баъзи
Аюпов Равшан Хамдамович
88
олимлар малина гуллари, мевалари ва баргларидан склерозга, яллиғланишга
қарши ва сервитамин восита тариқасида фойдаланишни тавсия этадилар.
Уларнинг фикрича, малина гипертония касаллиги ва шамоллашга ҳам анча
яхши даво бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |