Табиий хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш муаммолари


Зилзила оқибатларининг олдини олиш ва бартараф этиш



Download 34,88 Kb.
bet4/6
Sana21.05.2022
Hajmi34,88 Kb.
#606020
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Табиий хусусиятли ФВ

Зилзила оқибатларининг олдини олиш ва бартараф этиш. Ҳозирги пайтда инсоният томонидан зилзилаларнинг салбий оқибатларини камайтириш устида ишлар олиб борилмоқда. Бундай чора-тадбирларга қуйидагилар киради:

  • сейсмик районлаштириш;

  • бино ва иншоотларнинг сейсмик барқарорлигини ошириш;

  • зилзиладан огоҳлантириш;

  • аҳолининг, барча даражадаги бошқарув и ижроия органларининг тайёргарлигини ошириш.

Сейсмик районлаштириш – зилзила қаерда, қачон ва қандай кучда юз бериши мумкинлигини аниқлаш. Ушбу кўрсаткичлар асосида маълум бир ҳудуднинг деталлаштирилган, районлаштирилган сейсмик хариталари тузилади.
Бино ва иншоотларнинг сейсмик барқарорлигини ошириш зилзилага чидамли бино ва иншоотлар қуриш, мавжуд бино ва иншоотларларни мустаҳкамлаш йўли билан амалга оширилади.
Кўп ҳолларда, сейсмик зарбалар таъсирида мавжуд бино ва иншоотларнинг вайрон бўлиши қуйидагилар билан ифодаланади: бинолар конструкцияларининг турли даражада шикастланиши, пойдевор элементларининг ёрилиши, пойдевордан деворларнинг ажралиши, гидротехника иншоотлари ер ости қисмининг ёрилиши, транспорт коммуникацияларининг қоплама қисмларида кўприклар, шифтлар, ўтиш жойлари ва бошқа жойларда ёриқлар ҳосил бўлиши.
Мумкин бўлган зилзилалардан муҳандислик-техник муҳофазалаш бинолар ва иншоотларнинг чидамлилигини ошириш, зилзилага бардошли бўлмаган элементларни алмаштириш, конструкцияларнинг кучини оширадиган қўшимча дизайн ечимларидан фойдаланиш каби тадбирларни амалга оширишдан иборат бўлади.
Зилзила ҳақида огоҳлантириш. Зилзила ҳақида огоҳ қилишнинг энг яхши усули сейсмик башорат ҳисобланади. Башорат биринчи навбатда, олимларнинг изланишлари ва маъмурий тузилмалар иш сифатига боғлиқ: хавф ҳақида хабар бериш, аҳолини огоҳлантириш ва энг асосийси сейсмик башорат. Гарчи сейсмологлар узоқ ва ўрта муддатли прогнозлар олиб боришсада сейсмик башоратнинг энг муҳими қисқа муддатли прогноз ҳисобланади.
Узоқ муддатли прогнознинг асосий мақсади яқин 5-10 йил ичида сейсмик жараёнлар кучайиши кутилаётган ҳудудларни аниқлашдан иборат.
Ўрта муддатли башорат кучли зилзилалар харитасидан жой олган зилзиллалардан яқин 1-2 йил ичида кучли ёки ҳалокатли тарзда юзага чиқиши мумкин бўлган “номзодлар”ни аниқлаб беришга асосланган.
Қисқа муддатли прогноз бир ойдан кўп бўлмаган муддатда содир бўлиши мумкин бўлган зилзилаларни башорат қилишга асосланган.
Ушбу босқич охирги босқич бўлиб, унинг асосий мақсади яқин вақтда кутилаётган зилзиланинг кучи, вақти ва жойини аниқлаш аниқлашдан иборат.
Аҳолининг, барча даражадаги бошқарув и ижроия органларининг тайёргарлиги. Афсуски, вайронакор зилзилалар ҳали одамлар томонидан бошқарилмайди. Бундай шароитда сейсмик фаол ҳудудлар аҳолиси кутилмаган зарбаларга тайёр бўлишлари керак.
Жаҳон тажрибасининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, аҳолининг хабардорлик даражаси қанчалик юқори бўлса, унинг сейсмик муҳофазаси ҳам шунчалик юқори бўлади. Фақатгина хавфни билган жамиятгина хавфни англаш орқали унинг оғир оқибатларининг олдини ола билади.
Зилзила хавфини камайтириш соҳасида жамоатчиликка тақдим этиладиган билимлар тизими икки қисмдан иборат бўлиши керак: зилзила хавфини англашга ёрдам берадиган сейсмология соҳасидаги умумий маълумотлар. Бу маълумотлар хавфларни камайтиришга хизмат қиладиган кейинги босқич билим даражасини оширишга ёрдам беради. Зилзила натижасида келиб чиқадиган хавфлар жамиятнинг барча қатламларига тааллуқли бўлганлиги боис, ўқув материалларининг мазмуни ва тақдим этилиши аҳолининг ҳар бир қатламига (болалар, мактаб ўқувчилари, талабалар, раҳбарлар, оилалар ва бошқаларга) мос бўлиши лозим. Олинган билимлар амалий тадбирлар билан мустаҳкамланиб борилиши лозим.
Бошқарув органлари томонидан барча зарур тадбирлар қуйидаги режимларда амалга оширилади:

  1. кундалик фаолият;

  2. юқори тайёрлик;

  3. фавқулодда вазият.

Кундалик фаолият режимида амалга ошириладиган тадбирлар қуйидаги фаолият турларини ўз ичига олади: ҳуқуқий фаолият, ташкилий ва муҳандислик-техник.
Аҳолини ва ҳудудларни зилзилалардан муҳофаза қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар орасида энг муҳими, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва мумкин бўлган оқибатларни бартараф этишни режалаштиришдир. Бунда режалаштиришнинг асоси сейсмик районлаштириш ҳисобланади ва бу тадбир зилзилалар содир бўлиши мумкин бўлган жойлар ва ҳудудларни аниқлаш учун амалга оширилади. Сейсмик районлаштириш, геологик ва геофизик маълумотларнинг таҳлили ва узоқ муддатли сейсмик кузатувлар асосида амалга оширилади. Сейсмик хавфли ҳудудлардаги объектларнинг сейсмик барқарорлиги муҳандислик техник тадбирлар олиб бориш йўли билан амалга оширилади.
Муҳандислик-техник тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади: зилзилага бардошли бино ва иншоотлар қуриш, VIII-IX ва ундан ортиқ балли зилзилалар содир бўлиши мумкин ҳудудларда ХИО қурилишини чеклаш.
Зилзила содир бўлиши башорат қилиниши билан дарҳол юқори тайёргарлик режимига ўтилади. Ваколатли органлар томонидан аҳолини эвакуация қилишга қарор қилинган тақдирда, одамлар вайроналар таъсир доирасидан ташқарига – хавфсиз (очиқ) ҳудудларга олиб чиқилади. Қутқарув гуруҳлари ҳам хавфсиз жойларга олиб чиқилиб, шай ҳолатга келтирилади.
Хавфли ишлаб чиқариш объектлари (айниқса радиациявий ва кимёвий) авария режимига ўтказилиб, ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилади. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш объектлари шахсий таркиби томонидан вайроналиклар натижасида келиб чиқадиган талафотларни камайтириш чора-тадбирлари кўрилади.
Фавқулодда вазият бошланиши билан фавқулодда вазият режими киритилади. Зилзиланинг кучли зарбалари тугаши билан дарҳол вазият тўғрисида маълумотлар йиғилади. Барча омон қолган кучлар ёрдамида қутқарув ишлари бошланади.
Барча даражадаги аҳоли ва давлат органлари тайёргарлик даражасига яққол мисол қилиб Тошкент зилзиласини келтириш мумкин. 1966-йил 26-апрел куни маҳаллий вақт билан соат 5:23 да Тошкентда ҳалокатли зилзила содир бўлди.
Зилзила магнитудаси унинг ўчоғида 5.2га етди (Рихтер шкаласи бўйича), эпицентрда - ер юзасида эса сейсмик таъсир 8 баллдан ошиб кетди (сейсмик интенсивликнинг 12 балли шкаласи бўйича). 2-3 дан 8-9 км чуқурликда ер жинсларининг ёрилиши кузатилди. Бу ёриқлар Тошкент шаҳрининг марказий кварталларига тўғри келди.
Сейсмологларнинг фикрига кўра зилзиланинг вайронакорлик даражаси жуда юқори бўлган. Бироқ унинг ўчоғи нисбатан саёз – 3-8 км чуқурликда жойлашганлиги боис тебранишлар кенг майдонларга тарқалмаган. Шу сабабли тўлиқ вайроналар кузатилмаган. Максимал ҳалокат зонаси Тошкентнинг марказий қисмидаги 10 квадрат километрли, пахса уйлардан қурилган ҳудудни қамраб олган.
Тебранишлар вертикал (горизонтал эмас) тарзда йўналганлиги сабабли ҳатто лой уйлар ҳам тўлиқ қулаб тушмаган. Зарб тўлқини оқибатида уйларнинг деворлари ёрилган ёки қийшайиб қолган. Фақат бир неча ўнлаб, асосан жамоат бинолари қулаб тушган.
Шу сабабли ўлим ҳолатлари кўп кузатилмаган, аммо Тошкент аҳолисининг деярли ярми уйсиз қолган, бир дақиқа ичида 2 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой яроқсиз ҳолга келган. 78 минг оила, ўша пайтда Тошкентда яшаган 1,5 млн.дан ортиқ одамдан 300 мингги бошпанасиз қолган. 236 дан ортиқ маъмурий бино, 700 га яқин савдо ва умумий овқатланиш объектлари, 26 та коммунал корхона, 181 та ўқув муассасаси, 36 та маданий-маиший муассаса, 185 та тиббий ва 245 та саноат биноси вайрон бўлган.
Зилзила натижасида 8 киши ҳалок бўлган ва 200 га яқин киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Бироқ, яна юзлаб кекса одамлар кейинчалик содир бўлган қайта тебранишлар пайтида стресс ва юрак хуружлари оқибатида ҳалок бўлишган.
Тошкент аҳолиси табиий офат зарбасини мардонавор қарши олди. Бир кун ичида улар шаҳар майдонларининг тротуарлар ва майсазорларда тикилган чодирларга кўчишди. Сув таъминоти тармоғи ишга туширилди ва электр энергияси узлуксиз етказиб берилди, бу эса табиий офатлар пайтида кузатиладиган одатий эпидемияларнинг олдини олиш имконини берди. Шаҳарда бирорта талон-тарожлик ҳолатлари кузатилмаган.
Шаҳарда 15 мингдан ортиқ савдо чодирлари ўрнатилиб, 600 га яқин вақтинчалик савдо дўконлари ва умумий овқатланиш корхоналари очилди.
15 мингга яқин оила уюшган ҳолда ва ўз розиликлари билан бошқа шаҳарларга кўчди.
1966-йил қишнинг бошларига келиб бирламчи вазифа бажарилди-Тошкентнинг 300 мингдан ортиқ аҳолиси бошпана билан таъминланди. Қисқа вақт ичида – уч ярим йилдан сал кўпроқ вақт ичида зилзила оқибатларини бартараф этиш ишлари якунига етказилди. Тошкент шаҳри атрофида янги турар жойлар ҳамда йўлдош шаҳарча Сирғали шаҳарчаси қад ростлади. Тошкентда 1 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой, мактаб, маданий ва маъмурий бинолар қурилди.
1968 йилга келиб йирик фалокатни бошидан ўтказган Тошкент шаҳри бутунлай қайта тикланди.

Download 34,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish