Рух металлургияси. Рух қадимдан маълум металлардан бири ҳисобланади. атарв қайнаш ҳарорати 419,5 ва 9060С ни ташкил этади. Рух – электроманфий металл ҳисобланади. У ата, никел, кобалт, қўрғошин, қалай ва нодир металларни эритмалардан сиқиб чиқаради. Рухнинг бу хусусиятидан металлургия амалиётида эритмалардан бир қатор металларни цементация усулида сиқиб чиқариш учун фойдаланилади.
Ҳозирги вақтда рух ишлаб чиқарилиш ва ишлатилиши бўйича рангли металлар орасида алюминий ва мисдан кейинги учинчи ўринни эгаллайди.
Рух олишнинг асосий манбалари ата-қўрғошин-рухли, ата-рухли, қўрғошин-рухли рудалар ҳисобланади. Сулфидли рудаларда рух одатда сфалерит ZnS кўринишида учрайди. Маълум миқдорда рух қўрғошин олинадиган рудалардан ҳам олинади деб ҳисоблаш мумкин. Оксидланган рух таркибли рудалар таркибида рухнинг смитсонит ZnCO3, цинкит ZnO, каламин 2ZnO• SiO2• H2O каби минераллари учрайди.
Сулфидли полиметалл рудаларда рух миқдори 1-3 %ни ташкил этади. Бу рудалар мураккаб таркибга эга. Флотация усулида олинган бойитмалар таркибида 60% гача Zn бўлади. Рух бойитмасини қайта ишлаш икки хил усул билан амалга оширилади: пирометаллургик (дистилляцияли) ва гидрометаллургик.
Пирометаллургик усул асосида рух оксидини 1000-11000С ҳароратда қайтариш жараёни ётади, чунки бундай ҳароратда буғсимон ҳолатда уни ажралиши ва буғ кўринишида ҳайдалишини таъминланади:
дZnO + C ↔ Znпар + CO; ZnO + CO ↔ Znпар + CO2
Кейинчалик рух буғлари конденсацияланади.
Пирометаллургик усул билан олинадиган рух таркибида ҳайдаладиган ёки чиқариб юборилаётган газ таркибидаги чанг орқали кўпгина металл қўшимчалар бўлади. Шунинг учун дистилляцияланган рух албатта тозаланади.
Рух ишлаб чиқаришда дистилляция жараёнларидан фойдаланишнинг чегараланганлиги ва улардан кейинчалик фойдаланишнинг истиқболи йўқлиги сабабли ҳозирги вақтда бу усулдан фойдаланиш чегараланган.
Ҳозирги вақтда кўпгина рух заводларида гидрометаллургик жараёнлар кенг қўлланилмоқда. Улар қўйидаги афзалликларга эга:
1) рух ва унга йўлдош элементларни ажратиб олишнинг юқорилиги;
2) хом ашёдан комплекс фойланишнинг юқорилиги;
3) рухнинг сифати юқори бўлиши;
4) кўп меҳнат талаб қиладиган жараёнларни механизацияланиши.
Бу усул билан рух дастлаб куйдирилган бойитмадан сульфат кислота билан эритиб олинади. Рух куйиндисини сульфат кислотада эритганда рух, рух сульфати кўринишида эритма таркибига қўйидаги реакция бўйича ўтади:
ZnO + H2SO4 = ZnSO4 + H2O
Рух куйиндисини эритишда эритма таркибига куйинди таркибидаги қўшимчалар ҳам қисман ўтади. Электролитик усул билан чўктириб олинган рух сифати эритманинг тозалигига боғлиқ: электролизга қанча тоза эритма келса, шунча тоза рух олинади. Шунинг учун электролиздан олдин эритма қўшимчалардан тозаланади. Электролиз вақтида рух атар чўктирилади, ата кейинги куйдириш жараёни маҳсулотларини эритиш учун зарур бўлган сульфат кислота тозаланади ва кислород ажралиб чиқади. Катодли рух чўкмаси қайта эритилади. Эритишдан сўнг олинадиган кек, унинг таркибидан рух ва бошқа қимматли компонентларни ажратиб олиш учун қўшимча қайта ишланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |