3. Табиатдан фойдаланишни оқилона ташкил этиш мезонлари
Табиатдан фойдаланишни оқилона ташкил этиш муаммоси бўйича кўп йиллардан бери тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Бу борада баъзи ютуклар мавжуд, лекин халигача ҳам сезиларли ёки жиддий самарага эришилди деб ҳисоблашга вақт эрта.
Табиатнинг функциялари кўп. Табиат, энг мухими, инсонни турли бойлик (хомашё)лар билан таъминлайди, турли чикинди ва ифлосликларни ютади, одамларга хизмат кўрсатади (рекреакия объектлари, табиат таровати ва б.). Бирок, табиатнинг ушбу энг мухим хусусиятлари хали шу вақтга кадар иқтисодий жихатдан баҳоланмаган.
Иқтисодиёт ер, сув, яйлов, урмон, рекреакия объектлари, ландшафт, ҳайвонот олами, маъданлар ва бошқа ресурсларнинг маълум чегараларда тўлиқ, такомиллашган баҳоларига эга эмас. Шу боисдан ҳам авваллари ишлаб чиқариш аксарият экстенсив равишда ривожланиб келди, хохлаганча ер-сув, урмон, яйлов, казилма бойлик хўжалик муомаласига киритилди, атроф-муҳит ифлослантирилди, экологик вазият жиддийлашди. Бошқача айтганда, табиатдан фойдаланиш борасида илмий тамойилларга асосланишга жуда ҳам тўлиқ эътибор берилмади. Натижада ресурслардан фойдаланишнинг экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлар микёси улкан бўлди.
Бизнингча, табиатдан фойдаланишни оқилона ташкил этиш усулларидан бири ресурсларнинг ҳар бири уз баҳосига эга бўлиши, бунда улар нафақат умумий, шунингдек, айрим худудлар бўйича ҳам баҳоланиши мақсадга мувофиқ,. Айтайлик, сув маълум баҳога эга бўлиб, у маълум хўжалик ёки корхонада фойдаланилса, фойдаланилган хажм учун давлат ҳисобига хак туланиши шарт, шундагина хўжалик (корхона) узига фақат керакли миқдорда сув олади, ифлослантиргани учун эса (яъни, узидан ортган сувни ифлос ҳолда ҳавзага ташласа) устама жарима тулаши хакида олдиндан огохлантирилиши лозим.
Ҳозирги вақтда республикада табиий ресурслар кадастрларини ишлаб чиқиш ишлари бошланган, хайрли иш поёнига етказилса, улардан фойдаланишда баҳолаш тамойилига амал қилиш бошланиши керак.
Табиатдан фойдаланишни оқилона ташкил этишнинг бошқа бир мезони бу, ишлаб чиқаришни интеграл геотизим асосида ташкил қилиш тамойилига утишдир. Бу тўғрида юқорида суз юритилди, бошламасига тажриба тарикасида мамлакатнинг энг ҳарактерли худудларида ушбу тамойил асосида хўжалик юритишни кулаш таклиф қилинади, агар у узини окласа, у ҳолда уни кенг микёсда куллашга утиш жоиз.
Табиатдан фойдаланишда компонентлар ва мажмуаларни бир-бирлари билан ўзаро боғлиқлик, ҳамжихатлик, таъсир қонуни, экологии мувозанат, барқарорлик хислатларини, албатта, ҳисобга олиш лозим. Мазкур жамлама мезон бойликлардан фойда-ланиш жараёнида жуда зарур ва унга барча худудларда амал қилиш катта самара беради.
Адабиётлар:
И.А.Каримов. Узбекистон XXI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари. -Т.: “Узбекистон”, 1997.
2.. Т.А..Алимов, В.В.Хаснин. Экология: учеб.пособ. -М.,1998.
3. www.ziyonet.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |