Табиатдан фойдаланиш тамойиллари, устивор йуналишлари ва уни о=илоналаштириш


Табиий ресурслардан фойдаланишнинг устивор йўналишлари



Download 111 Kb.
bet2/3
Sana24.02.2022
Hajmi111 Kb.
#216848
1   2   3
Bog'liq
ustivor yo'nalishi

2.Табиий ресурслардан фойдаланишнинг устивор йўналишлари
Табиий бойликлардан фойдаланиш маълум стратегия ва тактикага асосланиши лозим, чунки уларнинг баъзилари тугалланадиган, тикланмайдиган гурухларга оид бўлса, колганлари тугамайдиган ва тикланиш хусусиятига эга. Баьзан тугамайдиган ресурслардан жуда кучли даражада фойдаланилиши туфайли маълум давргача уларнинг амалда кулланилиши чекланади, чунки улар мутлако яроксиз ёки сифатсиз холга келиши мумкин.
Минерал хомашёлардан фойдаланишда маълум илмий таъмойилга асосланиш ута зарур. Бу борада мажмуалилик таъмойили жуда ҳам мухимдир. Табиатда фақат бир элементдан ташкил топган кадзилма бойлик камдан-кам учрайди, кўп холларда 2-3 ва ундан кўп, баъзан 15-20 хил фойдали элементлардан ташкил топган конлар учрайди. Кондан фойдаланишда аксарият керакли бойлик ажратиб олинган ҳолда, колганлари (масалан, сочилма элементлар) агдарма сифатида терриконларда туплана боради, бу жараёнда уларнинг сифати бузилади, исроф бўлади, атроф-муҳитга зарар келтиради.
Ушбу нохўш ходисанинг олдини олиш ва кўпрок иқтисодий самара олиш мақсадида конлардан мажмуали фойдаланиш, яъни барча фойдали элементларни бир вақтда ажратиб олишни йулга куйиш айни муддаодир, бу ҳамма жихатдан ҳам фойдалидир, атроф-муҳит зарар курмайди, ортикча терриконлар вужудга келмайди, яйловлар майдони кискармайди.
Демак, минерал хомашёлардан фойдаланишда мажмуалилик тамойили устувор бўлган ҳолда унга ҳамма конларда мунтазам риоя қилиши мақсадга мувофиқ,. Суғориладиган ерлар иқтисодий жиҳатдан энг самарали эканлиги барчага аён. Бирок, сугорма ерлардан олинадиган ялпи маҳсулот миқдори ва уларнинг таннархи турли вохаларда турлича, бошқача айтганда иқтисодий самара бўйича бир-бирларидан кескин фарк. қилади.
Бундай ахволни таҳлил қилиш натижаларига кура, ҳамма гап ернинг мелиоратив ҳолатида эканлигига такалади. Дарвоке, иқтисодий самара устун бўлган вохаларда тупроқ-мелиоратив шароит экинларнинг ўсиши учун қулайлиги билан тавсифланади ва аксинча. Мелиоратив ахвол огир бўлган вилоятларда сувдан фойдаланиш ҳам издан чиккан, яъни гектар ҳисобига сарф қилинадиган сув миқдори катталиги билан ажралиб туради.
Ер сувдан омилкорлик билан фойдала­ниш ва иқтисодий самарага эришиш учун энг аввало ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш, сувдан расамадига яраша фойдаланиш технологиясини жорий этиш ва шундан сунг агротехник ва агромелиоратив тадбирларни куллашга утиш маъкул. Чунки ерларни обдон шурсизлантирмагунча унга ми­нерал угит солиш ва бошқа тадбирлар самарадорлиги мутлак сезилмайди ёки наф бермайди.
Вохаларда ерлардан фойдаланиш энг аввало тупроқ мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш, экинларни сугоришни меъёрий кўрсаткичлар асосида амалга ошириш (сугориш техникасини янада такомиллаштириш) устувор йўналиш бўлиши лозим.
Мазкур йўналишдаги тараққиёт боскма-босқич амалга оширилиши назарда тутилади, ерларнинг мелиоратив шароити огир бўлган Куйи Амударё, Куйи Зарафшон, Мирзачул, Карши чулидан бошланиши мақсадга мувофиқ.
Табиатдан фойдаланиш жараёнида колган барча ресурслар бўйича ҳам энг устувор йўналишлар аниқланиши ва ҳаётга татбик, этилиши бозор иқтисодиёти шароитида мухим аҳамият касб этади, чунки табиатдан фойдаланишда дунё андозаларига асосланиш юқори иқтисодий самара беради, табиат потенциалидан тўлиқ ва тўғри фойдаланиш имконига эга бўлинади.

Download 111 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish