1.5 та бир хил суғурта шартномалари ўрганилаяпти. Қуйидаги ҳодисаларга қарама - қарши ҳодисаларни кўрсатинг:
а) – 3 та шартномадан даъво келиб тушди;
б) – камида 3 та шартномадан даъво келиб тушди;
в) – бирорта ҳам даъво келиб тушмади;
2.8 та турли китоб битта токчага таваккалига териб қўйилади. Тайин 2 та китобнинг ёнма-ён бўлиб қолиши эҳтимолини топинг
3.Банк 6 та филиалга эга. Ҳар бир филиал 0,2 эҳтимол билан бир-бирига боғлиқмас ҳолда эртанги кунга йирик миқдорда буюртма бериши мумкин. Иш кунининг охирида банкнинг вице-президентларидан бири тушган буюртмалар билан танишди.
а) роппа-роса 2 та буюртма;
б) ҳеч бўлмаганда 1 та буюртма тушиш эҳтимолини топинг. Агар 2 та буюртма тушган бўлса, шулардан бири биринчи филиалдан тушганлиги эҳтимоли нимага тенг?
4.Ҳарф терувчининг ҳар варақда қиладиган хатолари сони тасодифий миқдор бўлиб, унинг тақсимоти қуйида берилган:
0
1
2
3
4
5
6
0,01
0,09
0,30
0,20
0,20
0,10
0,10
а) тасодифий миқдорнинг тақсимот функциясини тузинг;
б) тақсимот функциядан фойдаланиб, ҳарф терувчининг ҳар варақда 2 тадан кўп хато қилиш эҳтимолини топинг;
5. Компания турли ҳудудларда 4 та бино қуриш лойиҳасини кўриб чиқади. Қурилиш ҳаражатларини бўлажак яшовчиларнинг ўзлари олдиндан тўлайдилар. Уйларни қуриш учун зарурий маблағнинг йиғилиш эҳтимоли 0,8 га тенг деб баҳоланмоқда. Лойиҳадаги ҳар бир қурилган уй компания барча ҳаражатларининг учдан бир қисмини қоплайди. Компания соф фойдаларининг тақсимотини ва кутилаётган фойдани топинг.
6. 9.Партиядаги электр лампаларининг ўртача ёниш давомийлигини аниқлаш учун мавжуд 200 та бир хил қутиларнинг ҳар биридан танланма усулда биттадан лампа олинди. Агар ҳар бир қутидаги лампаларнинг ёниш давомийлигининг ўртача квадратик четланиши 7 соатдан ошмаслиги маълум бўлса, танланган 200 та электр лампаларининг ўртача ёниш давомийлиги партиядаги барча электр лампаларининг ўртача ёниш давомийлигидан 5 соатдан ортиқ фарқ қилмаслигининг эҳтимолини баҳоланг.
7. ИТИ да танланма текширув усулида олинган 5 эркак ва 5 аёлнинг ойлик иш ҳақи миқдори ҳақидаги маълумотлар қуйида келтирилган.
Маош (сўм)
Аёллар
125000
140000
150000
190000
250000
эркаклар
130000
150000
16000
210000
270000
1. Эркаклар ва аёллар учун алоҳида ўртача иш ҳақини ҳамда танланма тўплам учун умумий ўртача иш ҳақини аниқланг.
2. Танланманинг умумий ўртача иш ҳақи учун ўртача хатоликни аниқланг.
8. Қуйидаги жадвалда берилган маълумотларга кўра ҳайвонлар овқатланишининг оптимал суткалик рационини топиш масаласининг математик моделини тузинг.
Овқатбоп маҳсулотлар (ч.б.)
Бир бирлик хачак туридаги овқатбоп маҳсулотлар таркиби