T. Q. Ortiqov, O. M. Nazarov Analitik laborant va fizik-kimyoviy tekshirish usullari



Download 219,73 Kb.
bet16/41
Sana28.02.2022
Hajmi219,73 Kb.
#473638
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41
Bog'liq
Ишланма 2016й

Ҳарорат, 0С

10

20

30

31,9

35,2

40

50

60

Натрий карбонат, г

12,6

21,4

40,8

46,0

51,0

49,7

47,5

46,5

Демак, сувсиз натрий бикарбонатнинг энг кўп эриган миқдори 35,20С да бўлар экан.


Агар литий карбонатни олсак, унда унинг эрувчанлиги температуранинг ортиши билан камаяди. Масалан, у 100 0С, 20 0С га қараганда икки баробар кам эрийди.
Эрувчанликнинг температурага боғлиқлиги Ле-Шателье принципига буй сунади. Агар эрувчи модда эриётган пайтда иссиқлик ютса, унда шу модданинг эрувчанлиги температура ошиши билан ортади. Агар эриш иссиқлик чикиш билан борса, эрувчанлик температура ошиши билан камаяди.
Эритма эритувчига қараганда юқори температурада қайнайди. Эритманинг музлаш температураси, аксинча, эритувчиникига қараганда паст.
Қаттиқ модданинг эриш тезлиги унинг заррачаларининг размерига боғлиқ. Бўлаклар қанча катта бўлса, шунча уларнинг эриши секин боради, аксинча, заррачалар қанча кичкина бўлса, улар шунча тез эритмага утади. Шунинг учун ҳам эритишдан олдин моддаларни майдалаймиз ва майдалангандан кейин эритма тайёрлаш учун тарозида уларни тортиб оламиз. Гигроскопик моддаларни майдалаймиз, чунки бундай ҳолда улар ҳаводан кўп намликни ўзига ютади.
Деярли ҳамма газсимон моддалар озми кўпми сувда ёки органик эритмаларда эрийди. Улардан айримлари, масалан Н3, Н сувда яхши ютилади.
Бошқа газлар эса (кислород, водород ва бошқалар) сувда кам эрувчанликка эга, шу билан бирга у сув температурасига ва ташқи босимга боғлиқ. Газнинг ташқи мухитда қанча парциал босими юқори бўлса, газларнинг эрувчанлиги шунча кам бўлади. Шунинг учун ҳам эриган газларни йўқотиш учун сувни қайнатади.
Энди суюқликларнинг бир-бирида эришини қисқача куриб чикамиз. Бунда 3 хил ҳол бўлиши мумкин:

  1. Суюқликлар бир-бирида эримайди, мисол учун сув ва ёғ; иккаласини бир-бири билан аралаштирганимизда улар ҳар доим бир-биридан ажралиб кетади.

  2. Суюқликлар бир-бирида маълум бир миқдорда эрийди, мисол учун сув билан эфир бўларни аралаштириб озроқ қўйсак иккита катлам ҳосил бўлади. Юқори катлам сувнинг эфиридан эритмаси, пастки-эфирнинг сувдаги.

  3. Суюқликлар бир-бирида чегараланмаган миқдорда эрийди, мисол учун сув ва спирт бир-бирида ҳар қанча миқдорда ҳам эрийди.


Эритмаларнинг таснифи

Олинган эритувчининг ҳарактерига караб эритма сувли ва сувсиз бўлади. Сувсиз эритмаларга органик эритувчиларга органик эритувчиларда тайёрланган эритмалар киради. Кўпчилик миқдор ва кислоталарнинг эритмасини асосан сувда тайёрланади.


Концентрациясини аниқлигини ифодалаш бўйича тахминий, аниқ ва эмприк эритмалар бўлади.
Эриган модданинг миқдорига караб эритмалар суюлтирилган ва тўйинтирилган бўлади.
Бундан ташкари қаттиқ, суюқ ва газ эритмалари мавжуд.
Эритманинг концентрацияси.
Эритмаларнинг концентрацияси масса ва ҳажми (суюқликлар учун) процентларида, мол ёки гармм-эквивалент ва бошқа бирликларда ифодаланиши мумкин.
Тахминий эритмаларнинг концентрацияси кўпинча масса процентида ифодаланади; аниқ эритмаларники эса-1л эритмадаги моль ёки гамм-эквивалентларнинг миқдори билан ифодаланади.
Процентли эритма.
Улар 100 кисм эритмада қанча кисм эриган модда борлигини билдиради ва масса ёки ҳажм процентида ифодаланади. Масса проценти 100 г эритмада (лекин 100 мл эритувчи ёки эритмада эмас) неча грамм эрувчи модда борлигини билдиради. Ҳажмий процент эса эритманинг 100 ҳажмиа неча ҳажм эриган модда (газ ёки суюқлик) борлигини билдиради. Мисол учун, этил спиртнинг 400% ли эритмасининг ҳар 100 мл 40 мл спирт бор (ёки 34 г спирт 100 г эритмада). анализ учун ишлатиладиган кўп моддалар кристаллогидлардир. Уларнинг таркибида кристалланган сув бор (Na2SCO3.IOH2O, CiSO4.H2O ва х.к.) Бундай моддалардан эритма тайёрлагда албатта бу сувнинг миқдорини ҳисобга олиш керак.
Мисол учун, натрий сульфатнинг кристаллогидратидан (Na2SO4 IО H2O) 2 кг 10% ли эритма тайёрлаш керак булсин. Олдин бунинг учун қанча сувсиз туз кераклигини ҳисоблашимиз керак:

Х=

10х200

=200г

100

Демак, 200 г сувсиз туздан олишимиз керак. Сувнинг ун молекуласи бор тузнинг миқдорини қуйидагича Na2SO4 молекуляр массасини топамиз. У 142,041 га тенг. Кристаллогидратнинг молекляр массаси 322,195 ёки яхлитлаб олсак 32,2 г. Шундай қилиб, агар 142,04 гNa2SO4 кристаллогидратда бўлса, унда 200 гNa2SO4453,7 г кристаллогидратда бўлади. Бу қуйидаги пропорция ёрдамида топилади:
142,04 гNa2O4+322 гNa2O4х10 Н2O
200 гNa2O4-хNa2O4х10 Н2O

Бунда, Х=

200х322:2

=453,7г

142:04

Эритмаси бўлган ҳар кайси идишга албатта эритма тайёрланган тузнинг номи ва концентрайияси кўрсатилган этикетка ёпиштирилади. Мисол учун 10% ли Na2O4 эритмаси ва х.к.
Аниқ эритмалар. Моляр конценрацияли эритмалар 1 л эритмадаги эриган модданинг гарммимоль сони билан ифодаланади. Моляр эритмаларни тайёрлаш учун моддаларнинг кимёвий формуласининг билишимиз керак ва шунга караб грамм- молекулаларнинг массасини топамиз. У модда молекуляр массасининг граммларда ифодаланган миқдорига тенг. Ҳар кандай модданинг бир молида ҳар доим молекулалар бир хил миқдорда бўлади. Молярлик М символи билан ифодаланади. Мисол учун 1,5 М К деган ёзув 1 л эритмада бир ярим моль К борлигини билдиради.
Деци-, Санти-, ва миллимоляр эритмаларни тайёрлаш учун 1 л эритмада равишда 0,1 0,01 ва 0,001 моль модда эритилади. Мисол учун, сульфат кислотаси эритилиши керак; 0,1М-9,81; 0,01М-0,98; 0,001М-0,098 г Н2O4.
Моляль эритмаларнинг концентрациясини 1 кг эритувчидаги (лекин эритмадаги эмас) моляр сини билан ифодаланади. Молялликнинг бирлиги Мл символи билан белгиланади. Калий хлориднинг 1 Мл эритмасини тайёрлаш учун 1 кг (ёки 1л) сувда 74,56 г (моль) тузни эритиш керак.
Аниқ эритмалар. Аниқ эритмаларни ҳарактерлаш учун 1) нормаллик, 2) молярлик, 3) титр деган тушунчалар ишлатилади. аниқ эритмаларни тайёрлаш учун моддалар, фақат аналитик тарозиларда (соат ойнасида ёки бюсда) вергулдан кейин тўртинчи белгигача аниқликда тортилади. Тортилган модда кичик порцияларда тоза қуруқ воронка орқали тоза ювилган ўлчов колбасининг ўтказилади. Ювгич орқали модда тортилган бюкс ёки соат ойнаси бир неча марта сувнинг кичик порциялари билан ювилиб, унга сув ўлчов колбасига ўтказилади. Воронка ҳам дистилланган сув билан бир неча марта ювилади. Бошида эритувчи ўлчов колбасининг ярмидан кўпини эгалламаслиги керак. Ўлчов колбасининг оғзини пробка билан ёпиб эрувчи модданинг тўлиқ эригунича унинг ичидаги суюқликни яхши аралаштиришимиз керак. Бундан кейин ўлчов колбадаги эритманинг миқдори колбанинг белгисигача етказилдаи ва яхшилаб аралаштирилади.
Нормал эритмалар. Ишчи эритмаларнинг концентрацияси кўпинча нормаллик билан ифодаланади. Нормаллик 1 л эритмада бўлган грамм- эквивалентлар (г.экв) сонини билдиради, яъни модданинг эквивалент массасига тенг бўлган ўша модданинг граммлардаги миқдори.
Титрланган эритмалар. (юқори аниқликдаги моляр ва нормал эритмалар). Ҳажмий миқдорий анализларда бундай эритмалар аосий ишчи эритмалар ҳисобланади. Титрланган эритмаларнинг концентрацияси (титр) нормаллик ва молярлик билан ифодаланади.
1мл эритмадаги эриган модданинг гарммлардаги миқдори титр деб аталади. Мисол учун 1 л эритмада 5,843 г. сульфат кислотаси бўлса, унда эритманинг титри қуйидагича тенг бўлади:


Т=

5х843

=0,005843 г-мл

1000

Моляр ва нормал эритмадан ташкари агрокимёвий анализларда кўпинча стандарт (этолонли, намунали ёки эмперикс) эритмалар ишлатилади.
Стандарт ёки намунали эритма деб 1 л ёки 1 мл эритмадаги, бирор-бир модда ёки элементнинг ишлатиш учун унгай бўлган, маълум бир миқдорига айтилади. Бундай эритмаларнинг ҳар бир мл кўпинча 0,1; 0,01; 0,001 мг эриган модда бўлади. Стандарт эритмалар анализларнинг колориметрик, газохромотографик, фотометрик ва бошқа инструментал методларида приболарни калибрлаш учун кенг ишлатилади. Бундай эритмаларни тайёрлашда синчиклаб тозаланиб, қайтадан кристаллаштирилган, ундан ташкари махсус тоза, спектрал тоза, анализ учун тоза (а.у. ёки русча ч.д.а.), кимёвий тоза реактивлар ишлатилади.
Ҳажмий анализда ишчи эритмаларнинг концентрациясини ҳисоблашнинг ҳисоблашнинг умумий принциплари.

  1. Эритманинг нормаллигини аниқлаш.

Бундай ҳисоб-китоблар учун қуйидаги формула ишлатилади:

Н=

М0х200

=200г

Э

каерда, Н – эритманинг нормаллиги;
М – эриган модданинг массаси; г
V – ушбу модда эриган ҳажми, мл;
Э – модданинг грамм – эквиваленти;
1000 – эритманинг умумий ҳажми, мл.
Мисол учун, 5 г Н2O4 250 мл сувда эритилди. Сульфат кислотанинг молекуляр массаси 98,08; грамм- эквиваленти-49,09. Керакли маълумотларни формулага қўйсак, қуйидагича бўлади.

Н=

5х1000

=0,4078

49,09х250

Эритманинг нормаллиги 4 белги аниқликда топилади (мисол учун, 0,0567).

2. Керакли нормалликдаги эритмани олиш учун лозим бўлган модданинг миқдорини аниқлаш. Ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича олиб борилади:



=

НхVхЭ




1000

каерда, - модда массаси, г;
Н – эритманинг нормаллиги;
Э – модданинг грамм – эквиваленти;
– тайёрлаш керак бўлган эритманинг ҳажми, мл.
Мисол учун, 5 г Н2SO4 250 мл сувда эритилди. Сульфат кислотанинг молекуляр массаси 98,08; грамм- эквиваленти-49,09. Керакли маълумотларни формулага қўйсак, қуйидагича бўлади.

Н=

5х1000

=0,4078

49,09х250

Эритманинг нормаллиги 4 белги аниқликда топилади (мисол учун, 0,0567).

3. Керакли нормалликдаги эритмани олиш учун лозим бўлган модданинг миқдорини аниқлаш. Ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича олиб борилади:



Q=

НхVхЭ




1000

каерда, Q – модда массаси, г;
Н – эритманинг нормаллиги;
Э – модданинг грамм – эквиваленти;
V – тайёрлаш керак бўлган эритманинг ҳажми, мл.
Мисол учун, 500 мл 0,05 Калий бихромат (К2Cr2O7) эритмасини тайёрлаш керак. Унинг гармм-эквиваленти 294,22 тенг. Бунинг учун қуйидаги миқдорда К2Cr2O7 талаб қилинади.

=

0,05х500х294,22

=7,3555г

1000

каерда, Н1 ва Н2 – маълум ва номаълум эритмаларнинг нормаллиги;
V – нормаллиги аниқланаётган эритманинг ҳажми, мл;
V – номаълум эритмани титрлашга кетган маълум (титрланган ишчи эритманинг ҳажми, мл;
Дейлик, 10 мл текшириладиган NаОН эритмаси билан реакция 15 мл 0,05 г хлорид кислотаси НС сарфладик. Демак, NаОН нормаллиги тенг бўлади:

Н=

0,05х15

= 0,0750

10

4. Текшириладиган эритманинг маълум бир ҳажмдаги эриган модданинг миқдорини аниқлаш. титрлаш йўли билан текширилаётган эритманинг нормаллигини аниқлаб ва унинг умумий ҳажмини бил туриб, ушбу ҳажмдаги изланаётган модданинг миқдорини топамиз. Бунинг учун текширилаётган модданинг грамм-эквивалент катталигини билишимиз керак. Текшириладиган эритманинг умумий ҳажмдаги эриган модданинг умумий миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:



Q=

НхVхЭ




1000

каерда, Q – текширилаётган эритманинг эриган модданинг умумий миқдори, г;
Н – текширилаётган эритманинг нормаллиги;
V – текширилаётган эритманинг умумий миқдори, мл.
Э – модданинг грамм – эквиваленти.
Тахмин килайлик, нормаллиги 0,0750 бўлган 250 мл NаОН эритмаси бор деб, NаОН грамм-эквиваленти 40. Бундан 250 мл эритмада NаОН нинг миқдори қуйидагича бўлади:




0,0750х250х40

=0,75г NаОН

1000

Агар текширилаётган эритманинг нормаллигини ҳисоблаш керак бўлмаса, унда қуйидаги формула ишлатилади:




Н1х V1

;

ВхЭ

V1

1000

каерда, - текширилаётган эритманинг маълум бир ҳажмдаги эриган модда миқдори, г;

Н – ишчи эритманинг нормаллиги;


  • титрлашга кетган ишчи эритманинг ҳажми, мл;

  • титрлашга олинган ишчи эритманинг ҳажми, мл;

V – текширилаётган эритманинг умумий ҳажми, мл;
Э – текширилаётган эритмани грамм-эквиваленти.

0,05х15х250х40

10х1000
Юқоридаги мсол бўйича, 250 мл эритмада 0,75 г NаОН (0,05-хлорид кислотанинг нормаллиги ; 15-титр-лашда текширилаётган NаОН эритманинг 10 мл билан реакция учун сарфланган хлорид кислотасининг миллилитрдаги миқдори)

  1. Нормаллик коэффициентини ҳисоблаш.

Айрим пайтлар нормаллик коэффициентидан фойдаланилади, яъни эритманинг теориявий нормаллик билан уни тайёрлангандан кейинги нормаллигини нисбатидан:

К=

Н




НО

Каерда, Н – тайёрланган эритманинг нормаллиги;


НО – теориявий нормаллик.
Бу тузатиш тайёрланган (фактик) эритманинг 1 мл тўғри келадиган аниқ нормал (теориявий) эритманинг миллилитрдаги миқдорини билдиради. Титрлаш кўрсаткичини (миллилитрда) бу тузатиш коэффициентига кўпайтирсак титрлашга кетган эритманинг ҳажми концентрацияси аниқ эритманинг ҳажмида ифодаланган бўлад.
Реакциясига киришаётган моддалар эритмасининг ҳажми уларнинг концентрациясига (титрига) тескари пропорционал, шунинг учун ҳам нормаллик коэфцентини эритмалар ҳажмининг нисбати бўйича аниқланади:




=

Н

; К=







Н0




Лекин, эритмаларни аниқ тайёрлаш керак.
6. Дастлабки (асос қилиб олинган) эритмадан маълум бир нормалликдаги эритма олиш учун керак бўлган сув ҳажмини ҳисоблаш. Агар 1000 мл 0,1057н сульфат кислотанинг эритмасидан 0,1000н эритма олиш керак бўлса, уни суюлтириш учун қанча дистилланган сув кераклигини қуйидагича топамиз:




=

Н

, бундан=

Н




Н

Н

Каерда, – дастлабки эритманинг ҳажми, мл;
– биз учун керак бўладиган эритманинг ҳажми, мл;
Н – якиндан олиш керак бўлган эритманинг нормаллиги;
Н – асос қилиб олинган (илк) эритманинг нормаллиги.
Юқорида келтирилган сонларни формулага қуйиб, қуйидагини оламиз:

=

1000х0,1057

=1057 мл

0,1

Демак, 0,1057н Н2О4 1000 мл (1л) эритмасидан 0,1000н. эритмасидан 0,1000н эритма олиш учун, унинг ҳажми 1000 мл дан 1057 мл етказишимиз керак (57 мл сув қўшилиши керак). Бунда эритманинг концентарцияси аниқ 0,1н бўлади.
7. Эритманинг титрини ҳисоблаш. Бу қуйидаги формула бўйича топилади:

Т =

М




Каерда, Т – эритманинг титри (мл эритмадаги модданинг граммлардаги миқдори);
М – модданинг миқдори, г;
- бу модда бор бўлган эритманинг ҳажми, мл;
Эритманинг титрини аниқлашда ҳисоблаш тўртинчи сонгача олиб борилади, бунда вергулдан кейинги ноллар ҳисобига олинмайди (мисол учун, 0,0005485 гача).
8. Текширилаётган эритманинг титрини ҳисоблаш. Нормалликдан, яъни 1 л эритмадаги эриган модданинг грамм- эквивалентдаги миқдоридан граммалардаги (Р) миқдорига ясон утиш мумкин. Бунинг учун эритманинг нормаллиги модданинг грамм-эквивалентдаги катталигига кўпайтирилади (Р=Н Э). Кейин эритма титрини ҳисоблашга утилади:

Т =

НхЭ

1000

Демак, эритма титри эритма нормаллигини унинг грамм-эквивалентлигига кўпайтириб, 1000 г бўлганимизда чикакдиган сонга тенг.
Ишчи эритманинг концентрациясини аниқланаётган модданинг титри деб ифодаланса унгай бўлади. Бу титрлаш реакцияси бўйича сарфланган 1 мл ишчи эритмага неча грамм текширилаётган (урганилаётган) модда тўғри келишини биламиз.
Фараз килайлик, 0,05н. хлорид кислотанинг ишчи эритмаси бор деб. Бу кислотанинг 1 мл га реакция бўйича қанча грамм NaОН тўғри келишини ҳисоблаш керак.
Бу кўрсаткични формула бўйича топамиз.

ТHClNaOH =

НHCхЭNaOH

1000

Каерда, НHCl НCl нинг нормаллиги;
ЭNaOH – NaOH нинг грамм эквиваленти
Формулага тегишли сонларни қуйиб, қуйидагини оламизори;

ТHClNaOH =

0,05х40

=0,002 г

1000

Демак, 0,05н HCl нинг нормаллиги 1 мл эритмасига реакция бўйича 0,002 г уювчи натрий тўғри келади.
Шундай қилиб, 0,1 ёки 0,5н ли аниқ эритмалар тайёрлаш шарт эмас, чунки нормаллиги маълум бўлган кислота, ишқор ёки бошқа эритманинг 1 мл га изланаётган модданинг қанча миқдори тўғри келишини ҳамма вақт аниқлаш мумкин.
Мисол учун, 0,1н кислота бўйича азотнинг титри 0,0014 г га тенг (0,1н кислотанинг 1 мл 0,0014 г азотга эквивалентдир). Кислотанинг нормаллиги 0,1157 ташқил этади, дейлик. Азотнинг грамм-эквиваленти 14.

Т =

НхЭ

-1000

формуласи бўйича кислотанинг 0,1157н эритмаси учун азотнинг титрини ҳисоблаймиз.

у,

0,1157х14

=0,0016198 г га тенг булди.

1000

Демак, 0,1157н кислотанинг 1 мл га 0,0016198 г азот тўғри келади.
9. Эритманинг кайси ропорцияда аралаштириш кераклигини аниқлаш. бунинг учун : «крест» коидасидан фойдаланиш керак, у қуйидаги схемада кўрсатилган:

Дастлабки эритмаларнинг концентрацияси, %

Керак бўлган концентрация, %

Аралаштириш керак.

Эритма 1

82





30

30-17=13

1 Эритманинг 13 кисми









Эритма 2

17







2. Эритманинг 52 кисми






82-30=52

Квадратнинг юқори чапки бурчагига концентрацияси юқори бўлган дастлабки эритмасининг концентрацияси ёзилади-82, пастки чап бурчакка-кам концентрацияли-17 марказда керак бўлган концентрация кўрсатилади. Диоганал бўйича катта сонда кичкинасини айирамиз ва схемада кўрсатилгандай ёзамиз. Карама-карши диоганалларда ёзилаётган сонлар орқали жавобни оламиз:
13 ва 52. Демак, 82% (1) эритманинг 13 кисмига 17% (2) эритманинг 52 кисмини аралаштирсак, 30% ли эритма ҳосил киламиз. Диоганал схеманинг умумий куриниши қуйидагича бўлади:
а с-в каерда, а – юқори концентрацияли эритманинг
с % даги миқдори;
в а-с в – кам концентрацияли эритманинг %
даги миқдори;
а-с – керак бўлган конценетрациядаги.
Эритманинг олиш учун аралаштириш керак бўлган эритмаларнинг массаси.
Керак бўлган концентрацияли (масса бўйича % да) эритмани олиш учун қанча эритувчи билан эритма суюлтирилиши кераклигини ҳам бу коида бўйича топиш мумкин.
Бундай ҳолда, чапки юқоридаги бурчакка эритманинг концентрацияси, марказда керак бўлган концентрация миқдори (%), чапки пастдаги бурчакка ноль ёзилади. Ундаги юқорги ва пастки бурчакка олиниши кераклигини кўрсатади.
Мисол. Уксус кислотасининг 35% ли эритмасидан 25 % ли эритма тайёрлаш учун қанча эритувчи керак. Бу қуйидагича ёзилади.


Эритма

35





25




25

кисм эритма








Тоза эритувчи


0







10

кисм тоза эритувчи








Демак, 25% эритма олиш учун СН3СООН нинг 35 % ли эритмасининг массаси бирлигидаги кисмига дистилланган сувнинг масса бирлигидаги 10 кисмини аралаштириш керак.
Бизда бор концентрацияли эритмадан қўшимча равишда қаттиқ компононентларни бу эритмада эритиш йўли билан концентрацияси юқори бўлган эритма олиш қуйидагича бўлади:

Дастлабки эритманинг концентрацияси, %

Керак бўлган концентрация, %

Аралаштириш керак.

Қаттиқ модда


100





55




20

Қаттиқ модданинг масса бирлигида кисми








Эритма

35







45

Эритманинг масса бирлигидаги кисми










Титрланган эритмаларни тайёрлаш.

Эритманинг ҳажми бирлигида эриган модданинг бутунлай аниқ маълум миқдори бўлса, бундай эритмалар титрланган деб аталади. 1 мл эритмадаги эриган модданинг граммлардаги миқдори титр деб кабул қилинган. Нормал (1 мл эритмада 1м-экв эриган модда бўлган) ёки уларнинг бўлаги ҳисобланган (0,01; 0,01; 0,5 ва х.к.) эритмалар аналитик химияда энг кўп таркалган. Бундай эритмаларнинг кулайлиги шундан иборатки, улар агар бир хил нормалликда бўлса, тенг ҳажмда реакцияга киришади. Мисол учун, 1 мл 0,1 нормал кислота эритмаси (кайси кислота бўлса ҳам барибир) ўзини нейтиралланиши учун 1 мл 0,1 нормал ишқори (ҳар кандай) талаб қилади. Химиянинг ҳамма булимларида, шу жумладан агрономия (дехкончилик) кимёсида, кўпчилик миқдор анализлари мана шу нейтраллаш методида асосланган.


Титри нормалликнинг маълум бир улушида ифодаланган титрланган эритмалар миқдори анализларнинг бошқа методларида (оксидлаш, чўкмага тушириш ва х.к.) ҳам кенг куламда қўлланилади. Табиийки, анализнинг аниқлиги титрланган эритмаларни тайёрлашга ва тозалигига, уларнинг титрини тўғри топишга боғлиқ. Хлорид ва сульфат кислоталарнинг титрланган эритмаларини тайёрлаш учун 50 таблицада кўрсатилган миқдорда (берилган нормаллик ва ҳажмига караб) уларни олиш керак ва дистилланган сув билан ўлчов колбасининг чизигигача суюлтирилади. Кислотани сувга қуйиш керак, аксинча, яъни сувни кислотага мумкин эмас. Концентрланган кислоталарнинг автоматик пипетка ёки ўлчов цилиндри (мензурка) билан олиш керак. Эритма тайёрланаётганда ўлчов колбани дастлаб уз сиғимининг тахминан 2-3 кисмигача дистилланган сув билан тўлдирилиши керак. Кейин кислота қуйилади. Сув билан кислотанинг (айниқса сульфат) узаро таъсири натижасида эритманинг кучли кизиши кузатилади. Колба ва эритма хона ҳароратигача совутилади ва фақат бундан кейин мулжалигача (белгисигача) сув тўлдирилади. Эритма тайёрланиб бўлингандан кейин идиш силлиқланган шиша ёки каучук (шиша бўлмаса) пукак билан ёпилади ва яхшилаб чайқатилиб аралаштирилади. Агар чайқатилгандан кейин эритманинг сатҳи белгидан пасайиб кетса, колбага яна сув (томчилатиб) қуйилади ва яна чайқатилади. Лабораторияда титрланган эритмани 1 литр тайёрлаш максадга мувофиқ эмас. Одатда эритмалар 6-12 л ва ундан кўп ҳажмли бутилкаларга тайёрланади. Бундай ҳолларда, олдин энг юқори концентрацияли эритмани 1 л ҳажмда тайёрлаш (мисол учун, 1 ёки 2 нормал) ва уларни кейин суюлтириш йўли билан керакли концентрациядаги эритмани олиш кулай бўлади. Мисол учун агар 0,1 нормал эритма тайёрлаш керак бўлса, унда ўлчов колбасида 1 л 1,0 нормал эритма тайёрланиб, бутилкага қуйилади ва ундаги эритманинг ҳажми дистилланган сув билан 10 литрга етказилади. Бунда ўлчов колбасидаги 1 нормал эритма бутилкага қуйилгандан кейин, колба дистилланган сув билан бир неча марта чайкалиб бутилкага солинади.
Тайёланган эритма хеч качон аниқ мулжалланган нормалликда бўлмайди ва шунинг учун берилган концентрацияга келтириш учун тузатиш коэффициентини топиш керак. Уз навбатида, тузатиш коэффициентини ҳисоблаш учун, тайёрланган кислотанинг хакикий титрини топиш керак. Буни кислотанинг маълум бир ҳажмини титри аниқ бўлган ишқор яхшиси сода ёки бура билан титирлаб қилиш мумкин. Бунинг учун сода ёки бура намунасининг маълум бир кисми дистилланган сувда (кичик ҳажмдаги) эритилади ва кейин кислота эритмасида тайёрланган метил қирмизи билан титрланади.
Таблица 50
Титрланган эритмаларни тайёрлаш учун концентрланган кислоталарни суюлтириш.



Кислота

Солиштирма оғирлиги

Тайёрланиши керак бўлган эритманинг нормаллиги










2,0

1,0

0,5

0,2

0,1

0,5

0,02

0,01










Концентрланган кислотани қуйидаги кўрсатилган миқдорда олиш керак ва уни ўлчов колбасига солиб, дистилланган сув билан 1 л га етказиш керак.




Хлорид

1,19

164

82

41

6,4

8,2

4,1

1,64

0,82




Сулфат

1,84

56

28

14

5,6

2,8

1,4

0,56

0,28


Download 219,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish