ТАНБУРИМ ТОВУШИ
Борлиққа тарқалсин танбурим товуши,
Бир болқиш яратсин ёш юракларда.
Ш авку завқ қўзғотсин шўх-шўх куйлаши
Ҳатгоки тебранмас тош юракларда.
Танбурим торининг янгроқ садоси
Борлиқда умидлар уйготиб борсин;
Қалбларни эритиб ён и қ навоси,
Ҳар руҳда битмас завқ ўйнатиб борсин!
Қўлимда танбурим куйлаган чокда,
Олам яш наб кетсин ва яйраб ўссин
Бу эркин тупроқда қирмизи гул ҳам...
Умидлар достонин сўэлаган чокда
Чарх уриб, ҳайрат-ла чаманга тушсин
Кўкдан завқ излагай дардли булбул ҳам...
Ҳар ёққа таралсин танбурим товуши,
Биракай тўхталсин кўзларнинг ёши.
Таш лансин қўллардан қайғулар тоши,
Тугалсин борлиқнинг ҳазин йиғлаши!..
Ч А Ш М А Б Ў Й И Д А
Бир куклам тонгининг нозли чоғида
Чаш ма бўйларида ўлтириб қолдим.
Қўйнимга чечаклар тўлдириб олдим.
Сезардим ўзимни завқ қучоғида.
Кўм-кўк оғочларнинг қалин шохида
Қанотли куйчилар сайрашда эди.
Эзилган кўнгиллар яйрашда эди.
Фараҳ юз очарди қалбим боғида.
Соф, кумуш чаш м анинг сирли бўйида
Ғаму ғуссаларни мен ҳам тўкардим.
Чарчаган танамни енгиллатардим.
Умидлар экардим ғамлар ўрнида.
Т и н и қ чашма бўйи — яш иллик қўйни;
Қучар ва куч берар эди менга ул.
Қуёш! Ш у чоғларда соч тарқдтиб кул.
Табиат бошламиш кўклам тўйини.
Чаш ма бўйларида қолдим бир тонгда.
Чечаклар куларди шунда ҳар ёнда!..
14
БОҚ!
Боқ! Ш арқнинг булутлар босган уфқида
ўтлар ёнади...
Ёвузлар булғаган мажруҳ кўксига
шуъла ёғади...
Замонлар ухлаган узоқ кунчиқар
Қўзголиб қолди.
К енг Ш арққа ғофиллик сепган хўжалар
даҳшатга толди...
Й илларнинг жабрини тортган бандалар
турган ўхшайди...
И сёнсиз занжирлар узилмаслигин
билган ўхшайди...
Уфкда порлаган аланга — ўтлар
кучланар, сўнмас!
Ўлим ёмғирини сепган булутлар
тарқалар, турмас!..
Боқ! Тутқун кунчиқиш уфқида ёнғин,
Даҳшатта урадир зарбали ёлқин...
15
КЎКҚИЁ
Қари, турғун, ғудур Қоратоғ
Сен гўзални асрар бағрида.
Сендай бўлмас ужмоҳ боғида...
Гулдек борлиғингда ҳеч йўқ доғ.
Олдин қучар эркалаб қуёш...
Қучоғингдан топилмас ҳасрат.
Кенг кўксингда чечак, лола-пат...
Оҳ, на дилбар оппоқ қиё тош!
Ж он озиғи унум ўсади
Қуршаб олган олтин қирларда.
Эрталаблар, ойдин тунларда
Кўнгилларни севинч босади.
Ш у кун кўнглим ғам нима билмай,
Эй, Қоратоғ қизи — К ўкқиё1,
Гўдаклиқдан сенга маҳлиё,
Қучоғингдан кетгим келмайди...
1 Кўкқиё — Қоратоғ бағрида бир қишлоқ.
16
Ш УЪЛА
Сочма
Ж аҳонни чулғаган қую қ зулмат — оғир, фалокатли
қанотларни судраб қочмокда.
Олис тоғлар орқасидан ўт парчаси алангали чеҳраси-
ни очмокда, қучоқ-қучоқ ўт сочмоқда.
Уйқу қочмокда!..
Уйғонмоқца сонсиз ғафлат тутқунлари!
Булутларда қизариш , қуллар кўнглида тошқин...
Ш уъла найзалари — қ о қ бутоқлардаги хазон куйчила-
рининг бағрига қадалади — ҳа!
Яш ириндилар улар ҳам!
Булутлар қаърида аллақандай мудҳиш хаёлга чўмган
улуғвор тоғлар, тоғларнинг гўзаллигини орттирувчи ку
муш булокдар, куз еллари олтин сепган увалар, кенг қулоч-
ли яйловлар, олтин қирлар — шуъла қучоғида...
Эрк тонги — бу!
* * *
Зулматдан безган юраклар севинчга тўлди...
Кулди...
Ўт парча порлагандан порлаб, ёнади ти н и қ кўк бетида!
Табиат умидлар, севинчларга ботади.
Жаҳон гўзаллиги яна ортади...
Яна қушлар олқиш сўйлайдилар сайраб...
Қалблар қайғудан озод... севинч тошади, инсон яйраб.
* * *
М ен — ғафлат қаҳрида титраганлардан...
Бойқушлардан таъна тинглаганлардан...
Оғир кулфатда инграганлардан!
Ғафлат қули эдим мен..
Очилди юмуқ кўзлар!
17
Кулди сўлғин юзлар...
Ш одмен, кўплардек шодмен!
Тилимда — тонг шаънига, эрк ҳурматига шеър тошади.
Қалбимда — янги ҳаётга туганмас муҳаббат ошади...
Биз - шу ёруғ ҳаёт ошиғи!
Севмаймиз қора кечани! Соя-салқинга тоқат йўқ!..
Ш уъла ш афқат манбаидир! Ғамсиз, кадарсиз эркала-
наман, яйрайман кўплардек!
Борлиқ уйғоқ!
Табиат нур ичида.
Эрк, қутулиш тонгида, ён и қ шуълалар қўйнида, нур
қўйнида қолдим мен!
Ғамлар тарқоқ!
М ен уйғоқ!
Қалбимда тош қин...
Кўнглимда муҳаббат, умид!
Заҳмат чеккан танам ни эркалатувчи қуёш бағрида,
шуъла қучоғида қолдим мен — кўплар қаторида...
М енга саодат, менга бахт, эрк шунда!..
Ташкент
18
Do'stlaringiz bilan baham: |