Т нинг жиноий қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари юридик таҳлил қилинг? Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари ўзаро муносабатини қандай? Жавобингизни асосланг


Жиноят субъектларининг ҳаракатларини жиноят қонунчилигига кўра квалификация қилинг



Download 44,81 Kb.
bet15/17
Sana27.06.2022
Hajmi44,81 Kb.
#710244
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
ЖҲ бошқа йўналишлар ЎЗБЕК 50

Жиноят субъектларининг ҳаракатларини жиноят қонунчилигига кўра квалификация қилинг.


45-Казус
5. Суд ҳукмига кўра, Т. 2021 йил 18 ноябрь куни соат 20 ларда “Файз” тўйхонасига бориб, спиртли ичимликларни истеъмол қилгани ҳолда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, тўй маросимида иштирок этаётган маҳалладоши Қ.ни ҳеч бир сабабсиз юз қисмига бир марта уриб, улар ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларига енгил шикаст етказишган. Шундан сўнг Т. уйига келиб, акаси Б.га бу ҳақда айтиб турганида, уйи олдига К. билан А. келишиб, ушбу жанжал давом этган. К. Т.ни ерга йиқитиб, ураётганида Б. К.ни таёқ билан уриши натижасида К. ва А. уйларига қочиб кетишган. Олган шикастларидан ғазабланган Т. К.дан ўч олиш мақсадида пичоқ ва таёқ билан қуролланиб, К.нинг уйига борганида уни тинчлантирмоқчи бўлган К.ни акаси И.га икки марта пичоқ уриб, уни қасддан ўлдирмоқчи бўлганида, отаси С. уни таёқ билан уриб ўртача шикаст етказганлиги учун Т. воқеа жойидан яшириниб, ўз ҳаракатларини охиригача етказа олмаган.
Т.нинг жиноий қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари юридик таҳлил қилинг? Жиноят таркиби зарурий ва факульатив белгилари ўзаро муносабатини қандай? Жавобингизни асосланг. 

46-Казус
6. Суд ҳукмига кўра, Н. 2021 йил 15 декабрь куни соат 17:00 ларда уйида ўтирганида, қайнукаси М. маст ҳолда келиб, турмуш ўртоғи З. билан жанжаллашиб, уни ҳам ҳақорат қилиб чақирган М.ни олдига чиқиб, жанжални тўхтатишини, уйидан кетишини айтганига қарамасдан, М. яна ҳақорат қилиб, жанжални тўхтатмаганидан жаҳли чиқиб, “ҳозир кўрасан” деб ошхонадан ошхона пичоғини олган. Шунда М.нинг ўғли А. унинг орқасидан ошхонага кириб тинчлантиришга ҳаракат қилаётганида, М. йўлини тўсган акаси И.ни туртиб йиқитган ва ошхонага кириб, ўғли А.ни ҳам суриб ташлаб, Н. билан ёқалашиб, кўкрак соҳасига ва бошига уриб, енгил шикаст етказган. Шунда тиззасига чўккалаб қолган Н. қўлидаги пичоқда М.ни урганида А. ва И. уларни ажратиб олишган. Шунда М. кўрсатилган биринчи ёрдамга қарамасдан олган тан жароҳатлари натижасида ҳодиса жойида вафот этган.
Судланган Н. дастлабки тергов ва судда, қайниси М. уйига маст ҳолда келиб, турмуш ўртоғи З. билан жанжаллашиб, бошқа хонада телевизор кўриб турганида уни ҳам ҳақорат қилиб чақиргани, унга жанжални тўхтатишини, уйидан кетишини айтиб ошхонага кириб кетгани, у ҳам орқасидан кирмоқчи бўлганида, уни тинчлантирмоқчи бўлиб йўлини тўсган акаси И.ни ҳам туртиб йиқитиб, ошхонага кириб келиб, уни урмоқчи бўлгани, унга қаршилик қилмоқчи бўлган ўғли А.ни ҳам суриб ташлаб, уни кўкрак соҳасига туртиб, бошига уриб жароҳат етказганида чўккалаб қолгани, унинг ҳақоратларидан ва бошига урганидан жаҳли чиқиб, қўлига қаердан пичоқ олганини ҳам билмай қолгани ва чўккалаган ҳолда М.нинг оёғига пичоқ билан ургани, қўлидаги қонни кўриб ичкари хонага кириб кетиб, тез ёрдам чақиришни айтгани, уни ўлдириш нияти бўлмагани, пичоқ урса М.Маматханов оғриқдан ўзига келади деб ўйлагани, оёққа пичоқ урса ўлиб қолиши мумкинлигини ўйламагани ҳақида кўрсатув берган. Жабрланувчи А. дастлабки тергов ва судда, 2021 йил 15 декабрь куни отаси М. билан аммаси З.нинг уйига боргани, отаси М. аммаси З.ни ҳақоратлагани ва бошқа хонада телевизор кўриб ўтирган поччаси Н.ни ҳам ҳақоратлаб чақиргани, Н. чиқиб келиб отаси М.га тинчланишини, уйига кетишини айтганига қарамасдан отаси Н.ни ҳақорат қилишда давом этгани, Н. ошхонага кириб кетгани, отаси М. ҳам унинг ортидан ошхонага киргани, Н.ни қўлида пичоқни кўриб, отасига унга яқинлашмаслигини, қўлида пичоғи борлигини айтганида, отаси Н.ни урганидан у чўккалаб қолгани, отасига ўзини кучи етмасдан амакиси И. билан ажратиб олишгани ҳақида кўрсатув берган. Жабрланувчи И. ва гувоҳ З. судда жабрланувчи А.нинг кўрсатувига ўхшаш мазмунда кўрсатувлар беришган. Судга оид тиббиёт экспертизаси М.нинг ўлими иккала сон ва чап болдир соҳаларига санчиб кесилган жароҳат етказилиши, ўнг сон артерияси ва венаси тўлиқ шикастланиши натижасида ўткир ташқи қон кетиши натижасида келиб чиққанлиги, бу жароҳатлар оғир шикастлар тоифасига кириши ҳақида хулоса берган. Аниқланган ҳолатларга кўра, Н. билан жанжални айнан марҳум М. бошлаган бўлиб, ҳақоратлаб, Н. билан ёқалашиб, кўкрак соҳасига ва бошига уриб, енгил шикаст етказган. Шунда Н. чўккалаб қолган ҳолда унга ҳужум қилаётган М.га нисбатан кучи етмаслигини англаб, пичоқда М.нинг оёғига уриб шикаст етказган. Сўнгра М.нинг аҳволини кўриб, Н. унинг акаси ва ўғлига тез ёрдам чақиришни буюриб, жабрланувчини ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилган.
Н.нинг жиноий қилмишига ҳуқуқий баҳо беринг. Унинг қилмиши туфайли айнан жиноят қонуни билан қўриқланадиган қандай ижтимоий муносабатларга зарар етган, шунингдек, казус воқеаларидан келиб чиқиб жиноят объектининг горизантал ва вертикаллик бўйича турларини аниқланг? Жавобингизни асосланг. 
47-Казус
7. ХХХ алдаш йўли билан мўмай даромад топиш мақсадида 2021 йил август ойида ўзига олдиндан таниш бўлган яъни Денов тумани, “Водий” маҳалласида яшовчи СССга М.Мамадалиевдан сотиб олган ер майдони учун бериши керак бўлган 400 АҚШ долларини унга олиб бориб беришини ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, СССдан 400 АҚШ долларини алдаш йўли билан олиб, ушбу пулни М.Мамадалиевга олиб бориб бермасдан ва ўзига ҳам қайтариб бермасдан, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, алдаш йўли билан қўлга киритган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, натижада СССга 400 АҚШ доллари яъни 4.593.564 сўм моддий зарар етказган.
Бундан ташқари, ХХХ юқоридаги жиноий ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортилмай қолганидан фойдаланиб, ўзининг жиноий ҳаракатларини қасддан такроран давом эттириб, 2021 йилнинг сентябрь ойида ўзига олдиндан таниш бўлган ССС М.Мамадалиев сотиб олган ер майдони учун бериши лозим бўлган 3000 АҚШ долларини унинг отаси яъни, Денов тумани “Ўзгариш” маҳалласида яшовчи С.Бекмуродовга олиб бориб берганидан сўнг, ХХХ С.Бекмуродовга ушбу пулнинг 1000 АҚШ долларини бериб туришини, бир ҳафта ичида ўзига тегишли бўлган отни сотиб, пулини қайтариб беришини ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, алдаш йўли билан С.Бекмуродовдан 1000 АҚШ долларини олиб, ваъда қилган вақтида пулни қайтариб бермасдан, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, алдаш йўли билан қўлга киритган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, натижада фуқаровий даъвогар С.Бекмуродовга 1000 АҚШ доллари яъни 11.483.910 сўм моддий зарар етказган.

Download 44,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish