с ў р а й м а н:
1. “Баракали дунё-м экспорт” масъулияти чекланган жамияти фойдасига Шеробод туманидаги «Бобоназар ўғли Маъруф » фермер хўжалигидан жами 55 миллион 300 минг 614 сўм, пеня суммаси 27 650 307 сум қопланмаган бўнакни ҳамда 21600 сўм почта харажатини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни.
2. Иш кўриладиган кун хақида Савдо Саноат Палатаси худудий бошқармаси,даъвогар ва жавобгарга ёзма равишда хабар қилишни.
Илова: тўпланган ҳужжатлар бир жилдда.
Бошқарма бошлиғи:- А.Менглиев
T ermiz shaxri 732011. Alisher Navoiy ko`chasi 46-uy.
Tel: 770-81-02. faks: 770-81-01
e-mail: sd@chamber.uz, web-site: www.chamber.uz
|
№ _________________
“____” “__________ 2022 йил
Шеробод туманлараро иқтисодий судига
Даьвогар: Савдо саноат палатаси вилоят худудий бошқармаси
Термиз шахри Алишер Навоий кучаси 46-уй
Манфаатида:- “Баракали дунё-м экспорт”масъулияти чекланган
жамияти х/р 20208000405219557001
АТБ АгробанкТермиз шахар бўлими
МФО: 00325ИНН:307368564
Манзили: Сурхондарё вилояти Термиз ш.Зерновая к.1-уй
Қарздор: Шеробод туманидаги «Сурхон Саман Сурхон» фермер хўжалиги
Банк реквизитлари:
АТБ “Агро банк” Шеробод туман филиали
ИНН:305868269; МФО: 00337
Х/р: 20208000300946925001 Шеробод тумани
Д А Ъ В О А Р И З А
(“Баракали дунё-м экспорт”масъулияти чекланган жамияти фойдасига
2021 йил ҳосилини етиштириш учун олинган бўнакнинг қопланмаган қисми
59 миллион 216 минг 166 сўм, пеня суммаси 29 608 083 сум ва 21600 сўм почта харажатини ундириш хусусида)
Шеробод туманидаги «Сурхон Саман Сурхон» фермер хўжалиги томонидан 2021 йил бошоқли дон ҳосилини етиштириш ва сотиш борасида “Баракали дунё-м экспорт” масъулияти чекланган жамияти билан 2021йил 08 феврал ғаллачилик кластерига бошоқли дон харид қилиш бўйича 1-сонли фьючерс шартномаси тузилиб, шартнома мажбуриятларига кўра, 56.0 тонна буғдой сотишга келишилган.
Бироқ, фермер хўжалиги томонидан ғалла ҳосилини йиғиштириш якунига кўра шартнома мажбуриятлари бажарган бўлсада, фермер хўжалиги томонидан 2021 йил ҳосилини етиштириш учун олинган бўнак қопланмасдан қолинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий хуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
24-моддасида, тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бир тараф бошқа тарафга етказилган зарарни тўлашлиги белгиланган.
Шунга кўра «Сурхон Саман Сурхон» фермер хўжалиги томонидан
2021 йил ғалла ҳосилини етиштириш учун олинган бўнакнинг (уруғлик, олинган минерал ўғит, банк орқали олинган кредит ва комбайн харажатлари учун жами ажратилган маблаг суммаси 193 917 841 сум шундан фермер хужалиги томонидан минерал угит олиш учун, уруглик тулови учун кайтарилган маблаг ва топширилган дон суммаси жами 134 701 675 сумни ташкил этиб) қопланмаган қисми эса 59 миллион 216 минг 166 сўм ташкил этади.
Шартнома шартининг 4,2 бандига асосан Хўжалик Тайёрловчига тшлов муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши кўрсатилган. Шартнома шартининг 7,2 бандига асосан шартнома муддати 2021 йил 31 августгача амал қилиши кўрсатилган. Шунга кўра 2021 йил 31 августда ўзаро хисоб китоб қилиниши лозим. Муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи 59 216 166 * 0.4 % = 236 864 сўм. Ушбу муддатнинг хар бир кечиктирилган куни учун яъни 235 кун х 236 864 = 55 663 040 сўм. Лекин 4,2 бандига асосан муддати утказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня хисоблаш кўрсатилган. Юқоридаги хисоб китобларга кўра пеня суммаси 29 608 083 сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 26-моддаси 5-бандига мувофиқ шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки тегишли даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суди томонидан ҳал қилиниши кўрсатилган.
Юқоридагиларга асосланиб, Баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси ва 13-моддаси 12-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси Низомининг 3-бандини қўллаб,
Do'stlaringiz bilan baham: |