Т а в с и я н о м а фарғона – 2020


Cимқуртлар Кураш чоралари. Агротехник кураш



Download 3,79 Mb.
bet10/18
Sana12.10.2022
Hajmi3,79 Mb.
#852595
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
Иссиқхоналарда етиштириш

Cимқуртлар
Кураш чоралари. Агротехник кураш: Кузда минерал ўғитларни қўллаган холда чуқур шудгорлаш. Уруғларни экишдан олдин Гаучо-М препарати билан дорилаш.
Кимёвий усул: Агарда симқуртларнинг миқдори кўп бўлганда қуйдаги препаратлардан бирини қўллаш тавсия этилади: Аваунт 15% ли сус.к. 0,4-0,45 л/га; Циперфос 55% эм.к. -1,5л/га; Дельтафос 36% эм.к.-1,5 л/га; Политрин 35% эм.к.-1л/га; Децис 2,5% к.э.-0,7л/га, Моспилан 20% н.к. -0,3 л/га; Нурелл-Д 55% эм.к. -1,5л/га; эритмаларини кўчатлар остига қуйиб чиқиш.


Иссиқ хонада парвариш қилинадиган экинларнинг касалликлари ва уларга қарши курашиш тадбирлари.


Фузариоз сўлиши- Fusarium oxysporum f. lycopersici.
Касаллик ҳам иссиқхоналарда, ҳам очиқ далаларда учрайди. Зарарланган уруғ, уруғбарг ва ёш ниҳоллар бутунлай чириб кетади. Касалликни гифомицет замбуруғи қўзғатади, у помидор ва қалампирдан бошқа экинларни зарарламайди.
Дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда (ва бошқа Марказий Осиё мамлактларида) фузариоз вилт вертициллёз сўлишга нисбатан жуда кенг тарқалган.
Новдалар устида сариқ чизиқчалар пайдо бўлади. Зарарланган ўсимликлар сўлишдан олдин заифлашади ва бўйи жуда паст бўлиб қолади. Помидор сўлишининг сабаби – ўтказувчи тўқималар замбуруғ мицелийси билан тўлиб қолиши ва ўсимлик замбуруғ токсинлари билан заҳарланишидир. Поя қия кесилса, ўтказувчи тўқималар қўнғир тус олгани – кучли доғланиш кузатилади. Вилт ўсимликнинг пастки қисмидан юқори ярусларга тарқалиши билан бирга, ўтказувчи тўқималардаги кучли доғланиш ҳам шу йўналишда, тупроқ сатҳидан (илдиз бўғзидан) ўсимлик тепасигача тарқалади (илдиз чириш билан зарарланган ўсимликлардаги доғлар илдиз бўғзидан фақат 10-15 см баландликкача кўтарилади).


Фузариоз сўлиши билан зарарланган бодиринг ўсимлиги

Оғир тупроқларда касаллик жуда тез тарқалади. Замбуруғ иссиқсевар организм, у ўсимликларни тупроқ ҳарорати 21-33ºС, оптимум 28ºС бўлганида кучли зарарлайди. Ортиқча азотли ўғит бериш касалликни янада кучайтиради. Қўзғатувчи ўсимлик тўқималарига томирлари орқали киради, зарарланган помидор ўсимликларининг илдиз бўғзида пушти моғор кўриниши мумкин. Замбуруғнинг хламидоспоралари тупроқда 11 йилгача сақланиши, қўзғатувчи уруғ орқали ҳам ўтиши мумкин.




Кураш чоралари:
Тупроқни илдиз етган чуқурликкача, одатда 25 см гача, зарарсизлантириш муҳим аҳамиятга эга. Энг самарали усул – буғ билан зарарсизлантиришдир. Фузариоз сўлишнинг жуда кучли ривожланиши кузатиладиган минтақаларда зарарсизлантирилган тупроққа чидамли навларни ёки пайванд қилинган помидор кўчатларини экиш тавсия қилинади. Уруғликни самарали фунгицид билан дорилаш, алмашлаб экиш, ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, экин яхши ўсиши ва ривожланиши учун зарур агротехника қоидаларига риоя қилиш, ўсимликларнинг қўшимча томирлари ривожланиши учун тупроқ устига мульча солиш, касал кўчат ва ўсимликларни юлиб олиб ташлаш, ортиқча азотли ўғит бермаслик, сўлишга чидамли навларни экиш – тупроқни зарарсизлантиришга қўшимча кураш чоралари деб ҳисобланади.

Download 3,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish