2. Патруль-пост хизмати ходимларининг касбий фаолиятида психологик билимларнинг тутган ўрни
Ички ишлари органлари ходимлари касбий фаолиятида, инсон тақдирини ҳал қилишга холисона, ҳаққоний ёндашишда психологик билимлар муҳим аҳамият касб этади.
Патруль-пост хизмати ходимлари жамоат тартибини сақлаш фаолиятида психологик билимларни кенг татбиқ этиш учун аввало унинг шаклланиш тарихини билиш керак.
Тергов жараёнида тергов иштирокчилари (айбланувчи, жабрланувчи ва гувоҳлик берувчи)нинг индивидуал-психологик хусусиятларини ва эмоционал-иродавий ҳолатларини тадқиқ қилиш ва уни ўрганишга нисбатан қизиқишлар қадим-қадимдан мавжуд бўлган.
Қадимги Хитойда айб ўқилаётганда айбланувчининг оғзига қуруқ гуруч солиб қўйишган. Айбловдан кейин унинг оғзидан гуруч олиниб қаралган: агарда гуруч нам бўлса – айби йўқ деб, агарда қуруқ чиқса – айбдор деб топилган. Ўша даврдаги хитойлик ҳуқуқшуносларнинг фикрига кўра, «айбдор кишининг оғзи ҳўлланмайди, доимо қуруқ бўлади» (Бу муайян психофизиологик жараён бўлиб, инсон қаттиқ қўрқса, яъни айби ошкор бўлишидан ёки кучли ҳаяжонланганда оғиз бўшлиғида сўлак безлари ўз ишини тўхтатиши оқибатида оғизда гуруч намланмайди).
Юридик психология илмий-амалий фан сифатида, биринчидан, қонунга итоатгўйлик хулқи (ҳуқуқий онг, ахлоқ, ижтимоий фикр, ижтимоий стереотиплар); иккинчидан, жиноий хулқ (жиноятчи шахсининг хулқ-атворидаги оғишишлар, жиноий стереотип, жиноий гуруҳ тартиби, тузилиши криминоген вазият, жабрланувчининг шахси, хулқ-атвори ва уларнинг жиноий хулқиниг генезисдаги роли); учинчидан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти (профилактик фаолият психологияси, тергов фаолияти психологияси, суд-психологик экспертиза); тўртинчидан, ҳуқуқбузарларни ресоциолизация қилиш (жиноий жазони ижро этувчилар психологияси, озодликка чиққанлар психологияси); бешинчидан, вояга этмаганлар.
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолияти психологияси курсининг предметини қуйидагилар ташкил этади:
Патруль-пост хизмати ходимларининг психикасини хар томонлама ўрганишдан ҳосил бўлган билимлар;
Турли тоифадаги шахсларнинг онги, рухияти, онглилик ва онгсизлик холатидан хосил бўлган хулосалар;
Хуқуқбузар ва жиноятчи шахсининг тузилиши, унинг хулқ-атворини ўрганиш орқали олинган назарий ва амалий хулосалар.
Барча фанлар сингари патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолияти психологияси курсининг хам ўз объекти мавжуд, улар куйидагилардан иборат:
патруль-пост хизмати ходимларининг психологияси;
шахс психологияси;
Фукароларнинг онглилик ва онгсизлик холатлари;
шахснинг тузилиши;
шахснинг фаолияти;
шахснинг фаоллиги ва унинг шакллари.
Шундай қилиб, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш фаолияти психологияси жамоат тартибини сақлашда патруль- пост хизмати ходимларининг турли тоифадаги шахслар билан психологик алоқа ўрната олиш ва уларга ҳуқуқий меъёрлар асосида таъсир кўрсата олиш усулларини ўрганувчи курсдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |