Раислик қилувчи:
|
3-сектор рахбари Жиззах шахар ИИБ бошлиғи А.Б.Муратов
|
Қатнашдилар:
|
Жиззах шаҳар ИИБ 1-сонли ИИБ бошлиғи майор Д.Маматқулов профилактика инспектори Л.А.Бойназаров Ўратепалик МФЙ раиси О.Эргашев ва 41 нафар фуқаролар
|
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА:
Жиззах шахар “Ўратепалик” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида содир этилган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси талончилик, жиноятининг сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитларнинг мухокамаси.
Кун тартибидаги масала юзасидан, Жиззах шахар ИИБ бошлиғи подполковник А.Б.Муратов сўзга чиқиб, 2022 йил 3 февраль куни ШИИБга, Мирзачўл тумани Янгидала ҚФЙ Маданият кўчаси 5/1-уйда истиқомат қилувчи, вақтинча ишсиз, 2003 й.т. Усмонов Муслимбек ариза билан мурожаат қилиб, аризасида шу куни соат 19-30 ларда, Ўратепалик маҳалласи ҳудудида ёлғиз кетаётган вақтида, номаълум шахс уриб тан жароҳати етказиш билан қўрқитиб, “А10S” русумли телефон аппаратини ҳамда 200.000 сўм пулларини талончилик йўли билан тортиб олганлигини маълум қилган.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Андижон вилояти Олтинкўл тумани Меҳнатобод маҳалласи Лолазор кўчаси 12-уйда истиқомат қилувчи, вақтинча ишсиз, 2002 й.т. Хакимов Абдулвосит содир этганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ШИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил
5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “а” банди билан 084011/2022-14tw-сонли жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят содир этган шахс: Андижон вилояти Олтинкўл тумани Меҳнатобод маҳалласи Лолазор кўчаси 12-уйда истиқомат қилувчи, вақтинча ишсиз, 2002 й.т. Хакимов Абдулвосит
Ушбу ҳолат бўйича Жиззах шаҳар Ўратепалик МФЙ фаоллари, бу ҳолат барча фуқаролар ва мутасадди ташкилотларни ташвишга қўйганлиги, жамиятда ушбу холат юзасидан ахоли ўртасида тушунтириш ишларини мунтазам ўтказиб борилиши лозимлиги тўғрисида айтиб ўтилди, бундай ҳолатларни кескин камайтириш чоралари кўрилиши, жиноятчилик ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича барча корхона, ташкилот, давлат органлари ва фуқаролар маъсул эканлиги, ҳудудда содир бўлган ҳар бир ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш, бунга қарши курашиш борасида ишларни жонлантириш, доимий равишда профилактика инспектори ва унинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари билан ишларни ташкиллаштириши белгилаб қўйилганлиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Йиғилиш давомида фуқаролар томонидан содир этилаётган ҳатти-ҳаракатларининг ҳуқуқий онгини англамаган ҳолда кўплаб жиноятлар содир қилинаётганлиги, тадбиркорлар ва профилактика инспектори томонидан аҳоли ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида олиб борилган тарғибот тадбирлари етарли бўлмаганлиги, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар тўғрисдаги маълумотлар ўз вақтида аниқланиб, улар билан якка тартибдаги профилактик ишлар тўғри йўлга қўйилмаганлиги оқибатида мазкур жиноят содир этилганлиги такидланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан жамоатчилик вакиллари томонидан тадбиркорлар ўртасида жиноят учун жазо муқаррарлиги, фуқароларнинг эътиборига кенг тарзда етказмаганлигини, ҳуқубузарликларнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасизлик кайфиятини шакллантириш борасидаги ишлар тўғри йўлга қўйилмаганлигини айтиб ўтиб, келгусида мазкур йўналишдаги ишларни жонлантириш борасида ўз фикрларини билдирди.
Кун тартибидаги масала юзасидан махалла фаоллари ўз сўзида бундай холатнинг махалла ҳудудида содир булаётганлиги, фуқароларни хушёрликка чақириш лозимлиги, бу борада ташкилот ва корхоналарда профилактик тадбирларни ўтказиш ҳамда тадбирларни кўпайтириш лозимлигини гапириб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан, бундай холат кўп маротаба учраб турганлигини ва ҳар бир жиноятга жазо мукаррар эканлиги туғрисида гапириб ўтиб, тадбиркорларни ва фуқароларни огохликка ва хушёрликка чакириб, бу борада тарғибот ишларини йўлга кўйиш кераклигини айтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |