С¤з боши ¤рнидаМавзу НОМОЛИЯВИЙ АКТИВЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СТАНДАРТЛАРНИНГ ТАВСИФИ
МҲХС дарслик-2020-ТМИ
4.1. Захиралар (2-сон БҲХС) 4.1.1. Захиралар стандартининг мақсади ва қўллаш доирасиМазкур стандартнинг мақсади товар-моддий захираларни (ТМЗ) ҳисобга олиш тартибини белгилашдан иборатдир. ТМЗни ҳисобга олишда асосий масала бўлиб ТМЗнинг таннархи қандай суммада актив сифатида тан олиниши ва улар билан боғлиқ бўлган даромадлар келгуси даврларда тан олингунча ҳисобга олиниши кераклиги ҳисобланади. Ушбу Стандарт таннарх ва унинг кейинчалик харажат сифатида тан олиниши, шу жумладан унинг ҳар қандай соф сотиш қийматигача камайтирилиши бўйича кўрсатмаларни беради. Шунингдек, товар-моддий захираларнинг таннархини аниқлашда қўлланиладиган таннархни ҳисоблаш формулалари бўйича кўрсатмаларни келтиради. Қўллаш доираси. Ушбу стандарт, қуйидагилардан ташқари, барча товар-моддий захираларга нисбатан қўлланилади: - қурилиш шартномалари, шу жумладан улар билан бевосита боғлиқ бўлган хизмат шартномалари остида келиб чиқадиган тугалланмаган ишлаб чиқариш (БҲХС 11 “Қурилиш Шартномалари”); - молиявий инструментлар (БҲХС 32 “Молиявий Инструментлар: Тақдим этиш” ва МҲҲС 9 “Молиявий Инструментлар”); - қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли биологик активлар ва йиғим жараёнидаги қишлоқ хўжалиги ҳосиллари (БҲХС 41 “Қишлоқ хўжалиги”). Стандарт қуйидагилар эгалигидаги товар-моддий захираларга нисбатан қўлланилмайди: - қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, йиғимдан сўнгги қишлоқ хўжалиги ҳосиллари, фойдали қазилмалар ва қазилма маҳсулотлари, агар улар шу соҳаларда ўрнатилган илғор амалиётларга мувофиқ соф сотиш қиймати бўйича баҳоланадиган бўлса. Агар бундай ТМЗлар соф сотиш қиймати бўйича баҳоланадиган бўлса, ушбу қийматдаги ўзгаришлар шу ўзгариш рўй берган даврдаги фойда ёки зарарида тан олинади. - ТМЗларини сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймат бўйича баҳолайдиган, товарларни сотувчи брокер-трейдерлари. Бундай ТМЗлар сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олинганида, сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қийматдаги ўзгаришлар ўзгариш рўй берган даврдаги фойда ёки зарарда тан олинади. Товар-моддий захиралар ишлаб чиқаришнинг маълум бир босқичларида соф сотиш қиймати бўйича ҳисобга олинади. Бу, масалан, қишлоқ хўжалигида дон маҳсулотлари йиғиб олингандан кейин, ёки фойдали қазилмалар қазиб олингандан кейин уларнинг сотилиши форвард шартномаси ёки давлат кафолати остида кафолатланганида, ёки улар бўйича фаол бозор мавжуд бўлганида ва сотилмаслик риски сезиларсиз даражада кам бўлганида юз беради. Бундай ТМЗларга нисбатан мазкур Стандартнинг фақатгина баҳолаш бўйича талаблари қўлланилмайди. Брокер-трейдерлар – бу ўз ҳисобидан ёки бошқа томонлар номидан товарларни сотиб олувчи ёки сотувчи шахслардир. 3(б) бандда изоҳланган ТМЗлар, асосан, яқин келажакда сотиш ва нархлардаги ўзгаришлардан фойда олиш ёки брокер-трейдерларнинг маржаси ҳисобига фойда кўриш мақсадида сотиб олинади. Агар ушбу товар-моддий захиралар сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланадиган бўлса, уларга нисбатан ушбу Стандартнинг фақат баҳолаш бўйича талаблари қўлланилмайди. Download 2,81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |