С¤з боши ¤рнида


-вазият: Мол етказиб берувчининг улгуржи чегирмаси



Download 2,81 Mb.
bet70/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

2-вазият: Мол етказиб берувчининг улгуржи чегирмаси.
Сиз импорт қилувчи ҳисобланасиз. Ҳар йилнинг охирида Сиз мол етказиб берувчингиздан Сиз сотиб олган товарнинг жами суммасидан 5 фоизлик улгуржи чегирма оласиз.
Заҳиранинг қиймати қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади:
- омборгача бўлган транспорт харажатлари
- сотиб олинаётган товарга қўлланиладиган импорт божлари
- мол етказиб берувчининг улгуржи чегирмаси

Молиявий ҳисобот модаллари

ФЗҲ/ББ

Дт

Кт

Заҳиралар

ФЗҲ




25.000

Пул маблағлари (мол етказиб берувчидан чегирма)

ББ

25.000




Улгуржи чегирма ҳисобга олинган ҳолда заҳира баҳосининг камайиши

ФЗХ-фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот, ББ-бухгалтерия баланси

Савдо чегирмалари, қоплаб беришлар ва шу кабилар сотиб олиш харажатларидан чегирилиб ташланиши лозим. Қайта ишлаш харажатлари. Товар-моддий захираларни қайта ишлаш харажатларига маҳсулотни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ харажатлар, масалан бевосита меҳнат харажатлари, киради. Материалларни тайёр маҳсулотга айлантиришда амалга ошириладиган ва систематик тарзда тақсимланадиган доимий ва ўзгарувчан устама харажатлар ҳам киради.


Доимий ишлаб чиқариш устама харажатлари - бу ишлаб чиқариш ҳажмидан қатъий назар нисбатан доимий бўлиб қоладиган билвосита ишлаб чиқариш харажатларидир, масалан ишлаб чиқариш бинолари ва ускуналарининг эскириши ва уларни сақлаш харажатлари ҳамда ишлаб чиқаришни бошқариш харажатлари. Ўзгарувчан ишлаб чиқариш устама харажатлари бу ишлаб чиқариш ҳажмига тўғридан-тўғри ёки деярли тўғридан-тўғри боғлиқликда ўзгарадиган билвосита ишлаб чиқариш харажатларидир, масалан билвосита материаллар ва билвосита меҳнат харажатлари.
Доимий ишлаб чиқариш устама харажатларининг қайта ишлаш таннархига олиб борилиши ишлаб чиқариш объектларининг нормал қувватига қараб белгиланади. Нормал қувват - бу бир нечта давр ёки мавсумлар давомида нормал шароитда, режалаштирилган таъмирлаш натижасидаги ишлаб чиқариш ҳажмдаги йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда, ўртача эришилиши кутилган ишлаб чиқариш ҳажмидир. Нормал қувват сифатида ҳақиқий ишлаб чиқариш ҳажмини олиш мумкин, агар у нормал қувватга тахминан тенг бўлса. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлиги таннархига киритиладиган доимий устама харажатларнинг суммаси ишлаб чиқаришнинг пасайиши ёки тўхташи натижасида ошмайди.
Таннархга киритилмаган устама харажатлари улар келиб чиққан даврда харажатлар сифатида тан олинади. Ишлаб чиқариш даражаси ҳаддан ташқари юқори бўлган даврларда, ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига тўғри келадиган доимий устама харажатлар камаяди, ва, бунинг натижасида, товар-моддий захиралар таннархдан юқори баҳоланмайди. Ўзгарувчан ишлаб чиқариш устама харажатлари ишлаб чиқариш қувватларидан ҳақиқатда фойдаланишга қараб ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлиги таннархига олиб борилади.
Ишлаб чиқариш жараёни натижасида бир вақтнинг ўзида бирдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилиши мумкин. Бундай ҳолат, масалан, биргаликда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ёки асосий ва қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарилишида юзага келиши мумкин. Агар ҳар бир маҳсулотнинг қайта ишлаш харажатларини алоҳида аниқлаш имкони бўлмаса, бу харажатлар маҳсулотлар ўртасида мутаносиб ва изчил равишда тақсимланади. Тақсимотни, масалан, ҳар бир маҳсулотнинг умумий сотиш қийматидаги улуши асосида, маҳсулотларни алоҳида ажратиш мумкин бўлган ишлаб чиқариш жараёни босқичида ёки ишлаб чиқариш тугалланганида амалга ошириш мумкин.
Кўпгина қўшимча маҳсулотлар, ўз хусусиятларига кўра, муҳим даражада бўлмайди. Бундай ҳолларда, улар кўпинча соф сотиш қиймати бўйича баҳоланади, ва бу қиймат асосий маҳсулот таннархидан чегирилиб ташланади. Бунинг натижасида, асосий маҳсулотнинг баланс қиймати унинг таннархидан сезиларли даражада фарқ қилмайди.
Бошқа харажатлар ТМЗлар таннархига, фақатгина ТМЗларни ҳозирги пайтдаги жойлашиши ва ҳолатига келтириш учун сарфланган харажатлар ҳажмидагина, киритилади. Масалан, но-ишлаб чиқариш устама харажатлари ёки махсус мижозлар учун маҳсулотларни ясаш харажатларини товар-моддий захиралар таннархига киритиш ўринли бўлиши мумкин.
Товар-моддий захиралар таннархига киритилмайдиган ва улар келиб чиққан давр харажатлари сифатида тан олинадиган харажатлар мисолига қуйидагилар киради:
- меъёридан ташқари сарфланган хом ашё, меҳнат ва бошқа ишлаб чиқариш харажатлари суммаси;
- сақлаш харажатлари, агар бу харажатлар ишлаб чиқариш жараёнининг кейинги босқичлари учун талаб этилмаса;
- товар-моддий захираларни хозирги пайтдаги жойлашиши ва ҳолатига келтириш билан боғлиқ бўлмаган маъмурий устама харажатлар; ва
- сотиш харажатлари.
БҲХС 23 “Қарзлар бўйича харажатлар” олинган қарзлар бўйича харажатлар товар-моддий захиралар таннархига киритиладиган камдан-кам ҳолларини белгилайди.
Тадбиркорлик субъекти товар-моддий захираларни тўлов муддатини узайтириб тўлаш шартларида сотиб олиши мумкин. Агар бундай келишув амалда молиялаштириш элементини ўз ичига олса, бу элемент, масалан, одатдаги шартларда кредитга сотиб олиш нархи ва тўлов суммаси орасидаги фарқ, ушбу молиялаштириш даврида фоиз харажатлари сифатида тан олиниши шарт.
Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар товар-моддий захираларга эга бўлганида, улар бу ТМЗларни ишлаб чиқариш харажатлари суммасида баҳолайдилар. Бу харажатлар, асосан, хизмат кўрсатишда бевосита банд бўлган ходимлар, шу жумладан уларни назорат қиладиган ходимлар билан боғлиқ бўлган мехнат ҳақи ва бошқа харажатлар, ҳамда тегишли устама харажатлардан ташкил топади. Хизматларни сотишда банд бўлган ва умумий маъмурий ходимларга тегишли бўлган мехнат ҳақи ва бошқа харажатлари таннархга киритилмайди, ва улар келиб чиққан даврнинг харажатлари сифатида тан олинади. Аксарият ҳолларда, хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ТМЗлари таннархига улар томонидан хизмат нархига киритиладиган фойда меъёри ёки тақсимланмайдиган устама харажатлар киритилмайди.
БҲХС 41 “Қишлоқ хўжалиги”га асосан тадбиркорлик субъекти ўзининг биологик активларидан йиғиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз ичига оладиган товар-моддий захиралари, уларни дастлабки тан олишда йиғим пайтидаги сотиш харажатлари чегирилгандаги ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланади. Бу ўша санадаги товар-моддий захираларнинг, мазкур стандарт қўлланилиши мақсадидаги, таннархидир.
ТМЗлар таннархини баҳолаш учун, қулайлик мақсадида, меъёрий харажатлар бўйича таннархни ҳисоблаш усули ёки чакана усули каби усуллардан фойдаланиш мумкин, агарда уларни қўллаш натижалари тахминан таннархга тенг бўлса. Меъёрий харажатларда хом ашё ва материаллар, ишчи кучи, самарадорлик ва қувватдан фойдаланишнинг нормал даражаси ҳисобга олинади. Меъёрлар доимий тарзда таҳлил қилиб турилади, ва, зарур ҳолларда жорий шарт-шароитларга қараб қайта кўриб чиқилади.
Чакана усули кўпинча чакана савдо соҳасида кўп сонли, тез-тез ўзгариб турувчи, ва бир хил фойда олиб келадиган шундай ТМЗларни баҳолаш учун фойдаланиладики, улар таннархини ҳисоблаш учун бошқа усулларни қўллашни амалий иложи бўлмайди. Товар-моддий захиранинг таннархи ушбу ТМЗнинг сотиш қийматини ялпи фойданинг тегишли фоизига камайтириш йўли билан аниқланади. Қўлланиладиган фоизни аниқлашда, қиймати дастлабки сотиш нархидан камайтирилган товар-моддий захиралари ҳисобга олинади. Кўпинча ҳамма чакана савдо бўлимлари бўйича ўртача фоиз қўлланилади.
Таннархни аниқлаш формулалари. Одатда бир-бирини ўрнини босмайдиган (бир-бирини алмаштира олмайдиган) ТМЗлар моддаларининг ҳамда махсус лойиҳалар учун ишлаб чиқарилган ва ажратилган товарлар ва хизматларнинг таннархи уларга тегишли алоҳида харажатларнинг махсус аниқланиши йўли билан баҳоланади.
Таннархни махсус аниқланиши деганда алоҳида харажатларнинг товар-моддий захираларнинг алоҳида аниқланган моддаларига олиб борилиши тушунилади. Бу махсус лойиҳа учун ажратилган ТМЗларни ҳисобга олишда, улар сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилган бўлишидан қатъий назар, тўғри ёндашув ҳисобланади. Аммо, кўп миқдордаги, одатда бир-бирини ўрнини босадиган ТМЗлар моддалари мавжуд бўлганида, харажатларнинг махсус аниқланиши ноўрин ҳисобланади. Бундай ҳолларда, фойда ёки зарар шаклланишида олдиндан белгиланган натижаларга эришиш мақсадида товар-моддий захираларда қоладиган моддаларни танлаш усулини қўллаш мумкин.
товар-моддий захиралар таннархи биринчи-кирим, биринчи-чиқим (ФИФО) усули ёки ўртача тортилган қиймат формуласи орқали аниқланиши лозим. Тадбиркорлик субъекти, унинг учун бир хил хусусиятга эга бўлган ва бир хил тарзда фойдаланиладиган барча товар-моддий захиралар бўйича бир хил таннархни аниқлаш формуласидан фойдаланиши шарт. Ҳар хил хусусиятга эга бўлган ва ҳар хил йўналишда ишлатиладиган товар-моддий захиралар учун таннархни аниқлаш ҳар хил формулаларидан фойдаланиш мумкин.
Масалан, товар-моддий захиралардан битта операцион сегментида фойдаланиш тарзи тадбиркорлик субъектининг бошқа операцион сегментида шу турдаги товар-моддий захиралардан фойдаланиш тарзидан фарқланиши мумкин. Аммо, товар-моддий захираларнинг географик жойлашувидаги (ёки солиқ қоидаларига нисбатан) фарқ ўз-ўзидан ҳар хил таннарх формулаларидан фойдаланишга асос бўла олмайди.
ФИФО формуласи шуни назарда тутадики, биринчи сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилган товар-моддий захиралар биринчи бўлиб сотилади, ва ўз навбатида, давр охирига бўлган захирадаги моддалар энг охирги сотиб олинган ва ишлаб чиқарилган бўлади. Ўртача тортилган таннарх формуласида, ҳар бир модданинг таннархи, худди шундай моддаларнинг давр бошига бўлган таннархи билан давр давомида сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилган худди шундай моддалар таннархининг тортилган ўртача қиймати бўйича аниқланади. Тадбиркорлик субъектининг шарт-шароитларидан келиб чиқиб, ўртача қиймат даврий асосда ёки ҳар бир қўшимча партия олиниши билан ҳисобланиши мумкин.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish