С¤з боши ¤рнида



Download 2,81 Mb.
bet140/156
Sana25.06.2022
Hajmi2,81 Mb.
#704170
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   156
Bog'liq
МҲХС дарслик-2020-ТМИ

8.1.3. Йиғма молиявий ҳисобот.


Бош ташкилот ўхшаш операциялар ҳамда ўхшаш вазиятлардаги бошқа ҳодисалар учун ягона ҳисоб сиёсати ёрдамида жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларни тайёрлаши лозим.
Инвестициялар объектини жамлаш (консолидациялаш) инвестор инвестициялар объекти устидан назоратни қўлга киритган пайтдан бошланади ва инвестор инвестициялар объекти устидан назоратни йўқотган пайтда тугалланади.
Бош ташкилот молиявий ҳолат тўғрисидаги жамланган (консолидациялашган) ҳисоботда капитал таркибидаги назорат кучига эга бўлмаган улушларни бош ташкилот мулкдорларининг капиталидан алоҳида ифодалаши лозим.
Бош ташкилотнинг шуъба тадбиркорлик объектида иштирокчи сифатидаги улушида юз берган, бош ташкилот шуъба тадбиркорлик объекти устидан назоратни йўқотишига олиб кемайдиган ўзгаришлар капитал билан операциялар (яъни мулкдорлар билан операциялар) сифатида ҳисобга олинади. Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларда назорат кучига эга бўлмаган улушлар ҳисобини юритиш бўйича қўлланма назарда тутилган.
Агар бош ташкилот шуъба тадбиркорлик субъекти устидан назоратни йўқотган бўлса, бош ташкилот:
- собиқ шуъба тадбиркорлик субъектининг активлари ва мажбуриятларини молиявий ҳолат тўғрисидаги жамланган (консолидациялашган) ҳисоботда ҳисобдан чиқаради.
- назорат йўқотилган санада собиқ шуъба тадбиркорлик субъектида қолган ҳар қандай инвестицияларнинг ҳаққоний қийматда тан олишни тўхтатади ва кейинчалик бундай инвестицияларни, шунингдек собиқ шуъба тадбиркорлик субъектидан ёки унинг фойдасига тўланиши лозим бўлган ҳар қандай суммаларни ҳисоб юритишда тегишли МҲХСда белгиланган тартибда акс эттиради. Мазкур ҳаққоний қиймат молиявий активни МҲСС 9 га мувофиқ дастлабки тан олишда ҳаққоний қиймат ёки, зарур ҳолда, қарам тадбиркорлик субъекти ёки биргаликдаги фаолиятга инвестициялар таннархи сифатида баҳоланади.
- назоратни йўқотиш билан боғлиқ бўлган, собиқ назорат пакетида ҳисобга олинадиган фойда ёки зарарни тан олади.
Бош ташкилот ўзи инвестицион тадбиркорлик субъекти ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигини аниқлаши лозим. Ташкилот, агар у қуйидаги белгиларга эга бўлса, инвестицион тадбиркорлик субъекти ҳисобланади:
- бир ёки ундан ортиқ инвесторлардан мазкур инвесторга (мазкур инвесторларга) инвестицияларни бошқариш бўйича хизматлар кўрсатиш мақсадида маблағларни олса;
- инвестор (инвесторлар) олдида ўз бизнесининг мақсади фақат капитал қийматининг ўсиши, инвестицион даромад олиш ёки ҳам капитал қийматининг ўсиши ва ҳам инвестицион даромад олиш учун маблағларни инвестициялаштиришдан иборат бўлиши мажбуриятини олган бўлса; ва
- ўзининг деярли барча инвестициялари бўйича фаолияти натижаларини уларнинг ҳаққоний қиймати асосида баҳоласа ва аниқласа.
Ташкилот ўзи мос келиши ёки мос келмаслигини баҳолашда у инвестицион тадбиркорлик субъектига хос бўлган қуйидаги белгиларга эга ёки эга эмаслигини ҳисобга олиши лозим:
- унда биттадан ортиқ инвестициялар мавжуд;
- биттадан ортиқ инвесторга эга;
-ташкилотнинг ўзаро боғлиқ томонлари ҳисобланмайдиган инвесторларга эга;
- капиталда иштирокчи сифатида улушларга ёки бошқа шунга ўхшаш улушларга эга.
Ушбу белгилардан бирининг йўқлиги ташкилотга инвестицион тадбиркорлик субъекти сифатида берилган баҳони бекор қилмаслиги ҳам мумкин. Юқорида санаб ўтилган белгиларнинг барчасига эга бўлмаган инвестицион тадбиркорлик субъекти МҲХС 12 «Бошқа тадбиркорлик субъектларида иштирок этиш тўғрисидаги маълумотларни очиб бериш»нинг талаб этиладиган маълумотларни қўшимча равишда очиб беради.
Агар фактлар ва вазиятлар инвестицион корхонанинг ташкил этувчи уч элементдан бири ёки бир нечтаси ёинки инвестицион корхонанинг белгиларидан бири ёки бир нечтаси ўзгарганига ишора қилаётган бўлса, бош ташкилот ўзи инвестицион корхона ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслигини қайта таҳлил қилиши лозим.
Бош ташкилот, агар у ё инвестицион тадбиркорлик субъекти мақомини йўқотаётган, ё инвестицион тадбиркорлик субъектига айланаётган бўлса, ўз мақомининг ўзгаришини бундай ўзгариш юз берган санадан бошлаб ҳисобга олиши лозим.
Инвестицион корхона ўзи бошқа ташкилот устидан назоратни қўлга киритганда ўз шуъба тадбиркорлик субъектларини жамлаш (консолидациялаш) ёки МҲХС 3 ни қўллаши лозим эмас. Бунинг ўрнига инвестицион тадбиркорлик субъекти шуъба тадбиркорлик субъектга инвестицияни МҲХС 9 га мувофиқ даромад ёки зарар орқали ҳаққоний қиймат бўйича баҳолаши лозим.8
Агар инвестицион тадбиркорлик субъекти инвестицион тадбиркорлик субъектининг инвестицияларни амалга ошириш борасидаги фаолиятига тегишли бўлган хизматлар кўрсатадиган шуъба тадбиркорлик субъектга эга бўлса, у мазкур шуъба тадбиркорлик субъектни ушбу стандартга мувофиқ жамлаш (консолидациялаш)и ва бундай шуъба тадбиркорлик субъектларни эгаллашларга нисбатан МҲХС 3 талабларини қўллаши лозим.
Инвестицион тадбиркорлик субъектининг бош ташкилоти, агар бош ташкилотнинг ўзи ҳам инвестицион тадбиркорлик субъекти ҳисобланмаса, ўзи назорат қиладиган ташкилотларнинг барчасини, шу жумладан у ўзининг инвестицион тадбиркорлик субъекти ҳисобланадиган шуъба тадбиркорлик субъекти орқали назорат қиладиган ташкилотларни ҳам жамлаш (консолидациялаш)и лозим.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish