Ичимлик ҳамда хўжалик мақсадлари учун ҳам, са¬ноат корхоналари учун ҳам реагент қўшиб ва қўшмасдан сув тозалаш сҳемаси қўлланилиши мумкин.

Бундан схемалар бир-биридан иншоотларнинг катта- кичиклиги ва улардан фойдаланиш усуллари билан фарқ қилади.
Реагент қўшилганда иншоотларда сув тозалаш жараёнлари тез боради. Бу усулда сувдаги муаллақ заррачаларнинг кўпини чўктиришга 2—4 соат сарфланса, ре¬агент қўшилмаганда бир неча суткада чўктирилади.

Реагент қўшилганда фильтрдан соатнга 5—12 м тезликда сув ўтса, реагент қўшилмаганда соатига 0,1—0,3 м тезлик билаи ўтади.
Сув реагент қўшиб тозаланганда иншоотлар ҳажми кичик, ихчам бўлади ва у арзонга тушади, лекин ундан фойдаланиш қийин. Реагент қўшмасдан сув тозалаш усули сув кўп сарфламайдиган истеъмолчилар учун ва тозаланадиган сувнинг ранги 50° дан ошмаган вақтда иш- латилади, саноат корхоналарида эса сувни ифлосликлардан қисман тозалаш учун ишлатилади. Бундай мақсадларда сув бир марта ҳовўзларда тиндирилади ва секин ишловчи фильтрлардан ёки бир марта дағал фильтрлардан ўтказилади.

Сувни тозалаш даражасига ҳараб батамом ва чала тозалаш схемалари қўлланилади.
Сув батамом тозаланганда у ичимлик сув учун қўйилган талабларга жавоб бериши керак (ГОСТ 2874—73). Сувни чала тозалаганда эса сувда қолган лойқа кўироқ—ҳap литрида 50—100 миллиграмм бўлади. Сувни батамом тозалаш ичимлик ҳамда хўжалик мақсадлари учун ва жуда тоза сув талаб қилинадиган саноат корхоналари сув таъминотида қўлланилади. Чала тоза¬лаш эса саноат корхоналарида техник сувлар тайёрлаш учун қўлланилади.

Технологик жараёнлар сонига ҳараб технологик схемалар бир, икки ва ундан ортиқ жараёнли схемаларга бўлинади. Бир жараённинг ўзи схемада яна қайтариладиган бўлса, уни неча марта қайтарилишига ҳараб бир поғонали, икки поғонали ва кўп поғонали дейилади.
Жараёнлар ва ҳар бир жараённинг поғоналари сони истеъмолчиларнинг сув сифатига қўйган талабига ҳамда тозаланадиган сув сифатига боғлиқ. Масалан, сувни чала тозалаш учун бир марта чўктириш жараёнини ёки бир марта фильтрлаш жараёнини қўллаш мумкин. Жуда лойқа сувни тозалаш учун сув икки марта чўктирилиши мумкин, яна фильтрдан ўтказилса икки жараёнли уч поғонали сув тозалаш схемаси бўлади.

Бошқа ҳоллар да фильтрлаш жараёни икки марта қўлланса икки поғонали сув тозалаш схемаси вужудга келади.
Сувнинг ҳаракат ҳолатига ҳараб технологик схемаларнинг ўзи оқадиган (босимсиз) ва босимли турлари бўлиши мумкин.