Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Ушбу қонун 7 боб 33 моддадан иборат 1998 йил 30 апрелда қабул килинган бўлиб қишлоқ хўжалиги кооперативларини (ширкат хўжаликларини) ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ҳамда тугатилишининг ҳуқуқий асосларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, уларнинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларни тартибга солади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) товар қишлоқ хўжалиги махсулоти етиштириш учун
пай усулига ва асосан оила (жамоа) пудратига фуқароларнинг ихтиёрий равишда бирлашишга асосланган юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектдир. Унинг фаолияти қуйидаги принципларга асосланади:
• кооперативга (ширкат) аъзоликнинг ихтиёрийлиги ва ундан бемалол чиқиш мумкинлиги;
• кооператив (ширкат)фаолиятида аъзоларнинг ўз меҳнати билан иштирок этиши шартлиги;
• махсулот етиштириш ва меҳнатни хўжалик ичида асосан оила (жамоа) шартномаси асосида ташкил этиш;
• кооператив (ширкат) аъзоларининг меҳнатига ишлаб чиқарган махсулотни (бажарган иши) ҳажмига, сифатига қараб хақ тўлаш;
• якуний даромадни (фойдани) кооператив (ширкат) аъзолари ўртасида улар-нинг мулкий пайларига мувофиқ тақсимлаш;
• бошқарувнинг демократик хусусияти, карорлар қабул қилишда ҳуқуқлар танглиги (бир аъзоси бир овозга эга бўлиши).
• ер участкалиридан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш, ерларнинг мухофаза килинишини ва тупроқ унумдорлигининг оширилишини таъминлаш.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) қишлоқ хўжалиги махсулоти етиштириш билан бир каторда кооперативнинг ўз ҳудудида ҳам, шу-нингдек ундан ташқарида ҳам қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш, озиқ-овқат махсулотлари, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш техник аҳамиятга эга бўлган махсулотлар ишлаб чиқариш, савдо-сотик таъмирлаш ва курилиш ишлари, юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш, шунингдек қонунларда таъқиқламаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланишга хақли.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи фаолияти унинг устави асосида тартибга солинади. Қишлоқ хўжалиги кооперативларига (ширкат хўжаликларига) бериладиган ерлар жамоат эгаликларидаги ерлардан, шунингдек фуқароларга фермер хўжалигини, деҳқон хўжалигини юритиш учун бериб қуйилган ерлардан иборат бўлади ҳамда улардан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилади.
Қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) бериб қуйилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди сотди, гаров, хадя айрбошлаш объектлари бўлиши мумкин эмас. Бу ер участкалари белгиланган тартибда мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга, вақтинча фойданишга ёки ижарага берилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) ер участкалари, қоида тариқасида, оилаларга қишлоқ хўжалиги махсулоти етиштириш учун вақтинча фойдаланишга оила (жамоа) пудрати шартномаси шартлари асосида бирилади Ер участкалари муайян турдаги қишлоқ хўжалиги ишларини бажариш учун қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ходимларининг гурухларига вақтинча фойдаланишга жамоа пудрати шартномаси шартлари асосида ҳам берилиши мумкин.
Оила (жамоа) пудрати шартлари асосида бериладиган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади, бунда хайдалган ерлар майдони улчамларининг камайтирилишига йўл қуйилмайди.
Пудрат шартлари асосида олинган ер участкаларини ижарага ёки ердамчи пудратга бериш таъқиқланади.
Оила (жамоа) пудрати асосида берилган ер участкаси учун пудратидан ер хаки ундирилмайди, бу участкалардан олинадиган ер солиғини қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) белгиланган тартибда тулайди.
Оилавий пудрат - ҳар бир ишчининг меҳнат сарфини унинг даромадлари, оиладаги моддий форовонлиги билан ўзвий боғлашга имкон берувчи, хўжалик ичида ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг асоси сифатида намоён бўлади.
Қишлоқ хўжалиги_кооперативида (ширкат хўжалигида) умумий мажлис карори билан қуйидагилардан таркиб топадиган устав жамғармаси (капитал) шаклланади:
• пай жамғармаси;
•тупроқ, унумдорлигини ошириш тадбирларини ўтказиш ирригация иншоотларини саклаш, янги ирригация-мелиорация тармоқларини Лойиҳалаш ва қуриш, техника сотиб олиш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфраструктурасини ривожлантириш, бошқа умумий ижтимоий ва хўжалик вазифаларини хал этиш учун мўлжалланган бўлинмас жамғарма.
Қишлоқ хўжалиги кооперативининг (ширкат хўжалигининг) пай жамғармаси ер участкаларининг қиймати баҳосини ва асосий жамғармаларнинг қийматини, ҳамда кооперативнинг (ширкатнинг) мажбуриятларидан холи бошқа активлари қийматини ўз ичига олади, бўлинмас жамғармани шакиллантиришга йуналтириладиган маблағлар бундан мустано.
Пай муносабатлари бу деҳқонга, қишлоқ хўжалик кооперативининг аъзосига,
мулкий пайни- мулк қийматининг ва хўжаликнинг мажбуриятлардан холи бўлган активларининг маълум қисмини ва у билан боғлиқ бўлган жами жамоа оладиган пировард даромаднинг бир қисмини олиш ҳуқуқини бериш.
Пай жамғармаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзоларига умумий улушли мулк асосида, булинмас жамғарма эса умумий биргаликдаги мулк асосида карашли бўлади.
Пай жамғармаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари ўртасида мулкий пайларга тақсимланиши лозим.
Мулкий пай қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ҳар бир аъзосининг кооператив (ширкат) пай жамғармаси қийматидаги улишини белгилайди ва кооператив (ширкат) аъзосига кооперативнинг (ширкатнинг) якуний даромадидан (фойдасидан) дивидентлар тариқасида тегишли улишни олиш ҳуқуқини беради.
Оила (жамоа) пудрати қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) ички хўжалик ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этишнинг устун шаклидир.
Оила (жамоа) пудрати шартномаси бўйича оила (ходимлар гурухи) пудратчи сифатида муайан қишлоқ хўжалиги махсулотини етиштириш ва уни буюртмачига - қишлоқ хўжалиги кооперативига (ширкат хўжалигига) келишилган муддатларда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса, мазкур махсулотни қабул қилиш ва унинг учун хак тўлаш мажбуриятини олади.
Оила (жамоа) пудратида меҳнатга хак тўлаш якуний натижаларга кўра -етиштирилган махсулотнинг шартномада назарда тутилган миқдори, сифати ва баҳосига қараб амалга оширилади.
Шу билан бирга оила аъзолари (пудратчилар)-пай эгалари хўжаликнинг йил давомидаги фаолияти якуний натижаларига кура аникланадиган дивидентлар оладилар.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) етиштирилаётган махсулотни реализация қилиш учун, шу жумладан давлат ҳаридлари тартибида сотиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан ихтиёрийлик асосида хўжалик шартномаларини тузиш ҳуқуқига эга.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат) - ҳар бир деҳқоннинг манфаатини бутун жамоа манфаатлари билан уйғунлашувини таъминловчи қишлоқ хўжалиги корхонасининг энг самарали ташкилий ҳуқуқий шакли сифатида намоён бўлади.
Қишлоқ хўжалиги ва унинг айрим тармокларини ривожлантиришни давлат томонидан бошқариш механизми, жумладан давлат эхтиёжларига қишлоқ хўжалик масулотлари сотиб олиш тизими янада такомиллаштирилади, қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларни иқтисодий рағбатлантириш ва давлат томонидан қўллаб-кувватлаш кучайтирилади ва х.к.