"Сув ва сувдан фойдаланш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 993 йил майдаги қонуни


Деҳқон хўжалиги тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни



Download 57,75 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi57,75 Kb.
#24786
1   2   3   4   5
Bog'liq
Maruza matni

Деҳқон хўжалиги тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни.
Ушбу қонун деҳқон хўжаликларини ташкил этиш уларнинг фаолияти ва тугатилишининг ҳуқуқий асослари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларини тартибга солади.
Ушбу қонун 1998 йил 30 апрел куни қабул килиниб 7 боб 31 моддадан иборатдир. Деҳқон хўжалиги оилавий майда товар хўжалиги бўлиб оила аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун оила бошлиғига берилган томорқа ер участкасида қишлоқ хўжа­лиги махсулотини етиштиради ва реализация қилади.
Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятида ёлланма меҳнатдан доимий фойдаланиши мумкин эмас деб қонунда белгиланган.
Деҳқон хўжалигини ташкил этиш тартиби қонунни 5 моддасида келтирилган бўлиб у ихтиёрийлик асосида, хўжалик бошлиғининг қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқарувига ёхуд бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг иш берувчисига (маъмуриятига), ҳамда туман ҳокимига ёзма мурожаатига асосан ташкил этилади. Ушбу моддада деҳқон хўжалигига ер бериш ва рўйхатга олиш тартиби келтирилган.
Деҳқон хўжаликларига ер бериш тартибига кўра деҳқон хўжалиги юритиш учун суғориладиган ерларда 0,35гача, суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 га гача чул ва сахро минтакасида эса 1 га гача улчамда ер участкалари берилиши, фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун 0,06 га доирасида томорқа ер участкаларига мерос қилиб қолдирилган умрбод эгалик қилиш, ҳуқуқи ким ошди савдоси асосида реализация килиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Деҳқон хўжалигига томорқа ер участкаси бериш тўғрисидаги карор деҳқон хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги карор билан бир вақтда туман ҳокими томонидан қабул килинади.
Деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган томорқа ер участкалари хусусийлаштирилаши ва олди-сотди, гаров, хадя, айрбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер участкасига мерос қилиб қолдирилган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи кредит олиш учун гаровга қуйилиши мумкин. Деҳқон хўжалигига берилган томорқа ер участкаси булиниши мумкин эмас. Ер участкасидан фойдаланганлик учун хак ер солиғи тариқасида ундирилади.
Қонуннинг 3 боби деҳқон хўжалигининг ҳамда унинг аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида бўлиб ҳуқуқларига:
• ишлаб чиқариш фаолиятининг мустақил ташкил этиши;
• етиштирилган ва сотиладиган махсулотга мустақил баҳо белгилаши;
• ўзи етиштирган махсулотни ўз хохишига кўра реализация қилиш ҳуқуқига эгалиги;
• ўз мол мулкини, шунингдек томорқа ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини, шу жумладан ким ошди савдоси асосида сотиб олинган ҳуқуқни гаровга қўйиш ;мажбуриятларига:
• томорқа ер участкасидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиши;
• табиий объект бўлмиш ерга зарар етказмаслик;
• агротехника талабларига, белгиланган режим, саклаш вазифаси ва бошқаларга риоя этиш;
• хўжалик аъзолари учун хавфсиз меҳнат шароитини таъминлаш киради.
Қонунни 13 ва 14 моддаларида деҳқон хўжалиги бошлиғи ва аъзоларини ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.
Қонунни 4 боби деҳқон хўжалигининг мол - мулки тўғрисида бўлиб унинг мулкига ўзига карашли барча мол-мулклар (уй жойлар, экинзорлар, техника, пул маблағлари, етиштирилган махсулот, олинган даромад) киради.
Деҳқон хўжалигининг ўзига карашли мол-мулки давлат химоясидадир.
Деҳқон хўжалиги қишлоқ ишлаб чиқаришнинг қонунда таъқиқланмаган ҳар қандай тури билан шуғулланишга хақли ва ўз фаолияти йуналишларини мустақил равишда белгилайди. Деҳқон хўжалиги, шу жумладан юридик шахс тариқасида рўйхатга олинган деҳқон хўжалиги ташқи иқтисодий фаолиятни бошқа шаклларда хўжалик юритувчи корхоналар билан тенг шартларда амалга оширади.
Деҳқон хўжаликларининг хўжалик фаолиятига турли давлат органлари, улар мансабдор шахсларининг сабабсиз аралашуви (қонунчилик бузилмаган холда) мумкин эмас. Деҳқон хўжалиги ихтиёрийлик асосида, шу жумладан улушли (пай) асосида турли ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича кооперативларга, иттифокларга, бошқа уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқига эга.
Қонунни 20 моддасида деҳқон хўжалигида меҳнат қилиш қоидалари келтирилган бўлиб деҳқон хўжалиги фаолияти хўжалик аъзоларининг шахсий меҳнати билан бирга муайян ишни бажаришга бошқа шахслар меҳнат шартномаси асо­сида вақтинча жалб этилиши мумкин. Деҳқон хўжалигининг аъзолари деҳқон хўжалиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги хўзуридаги Пенсия жамғармасига керакли бадаллар туланган тақдирда давлат ижтимоий сугўртасидан утказилиши лозим.
Қонунни 25 моддасида деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб кувватлаш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш шакллари ва йуналишлари кўрсатилган. Шу жумладан бирламчи ободонлаштириш ишлаб чиқариш фаолиятига турли хизматлар (новли уруғлик минерал угитлар ва х.о.), чорва моллар ва паррандалар бокиш учун аралаш озука ажратишда, зотдор қорамоллар олишда ва бошқа йуналишларда қумаклашади.
Қонунни 27 ва 28 моддаларида деҳқон хўжалигини тугатишининг ҳуқуқий асослари ва тартиби кўрсатилган.

Download 57,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish