15-модда. Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналар, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни ишга туширишни тақиқлаш
Қуйидагиларни:
сувларнинг булғаниши ва ифлосланишининг олдини олувчи қурилмалар билан таъминланмаган, шунингдек сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи янги ҳамда реконструкция қилинган корхоналар, цехлар, агрегатларни, коммунал ва бошқа объектларни;
ерларнинг сув босиши, зах босиши, ботқоқланиши, шўрланишининг ҳамда тупроқ эрозиясини олдини олишнинг лойиҳаларда назарда тутилган тадбирлари амалга оширилмагунча суғориш ва сув билан таъминлаш тизимларини, сув омборлари ва каналларни;
тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ сув қабул қиладиган ва бошқа иншоотларни қуриб битказмай туриб, зах қочириш тармоқларини;
тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ балиқларни сақлаб қолиш қурилмалари бўлмаган сув олиш иншоотларини;
тасдиқланган лойиҳаларга мувофиқ тошқин сувларни ва балиқларни ўтказиб юборадиган қурилмалари тайёр бўлмаган гидротехника иншоотларини;
ер ости сув захиралари тасдиқланмаган сув олиш иншоотлари гуруҳини;
сувни тартибга солувчи қурилмалар билан таъминламай туриб ва тегишли ҳолларда санитария муҳофазаси зоналарини белгиламай туриб, сув чиқариш учун бурғиланган қудуқларни ишга тушириш тақиқланади.
Сув омборларини уларнинг ўзанини лойиҳада кўрсатилганидек тайёр қилиб қўйиш тадбирлари амалга оширилмагунча сув билан тўлдириш тақиқланади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16-модда. Сув объектларидан ўтадиган кўприклар, ўтиш йўлларини ҳамда бошқа транспорт коммуникацияларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларини келишиб олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув объектларидан ўтадиган кўприклар, ўтиш йўлларини ва бошқа транспорт коммуникацияларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳалари сув хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини назорат қилиш органлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда зарур ҳолларда, энергетика, архитектура ва қурилиш органлари, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан (дарё транспорти юзасидан) келишиб олиниши лозим, шунингдек тошқин сувларини ўтказиб юборишни, сув объектларидан фойдаланиш режимини, сувларнинг ифлосланишига, булғанишига ва камайиб кетишига йўл қўймасликни, уларнинг зарарли таъсирининг олдини олишни таъминловчи тадбирлар ўтказилишини назарда тутиши керак.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-733-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/733/1112-сон — 2022 йил 2 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи сув объектларидан ўтадиган кўприклар, ўтиш йўлларини ҳамда бошқа транспорт коммуникацияларини таъмирлаш ва тиклаш лойиҳалари сув хўжалиги органлари билан, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа органлар билан келишиб олиниши ҳамда тошқин сувларни ўтказиб юборишни, сув объектларидан фойдаланиш режимини, сувларнинг булғаниши ва ифлосланишининг олдини олишни таъминловчи тадбирлар ўтказилишини назарда тутиши керак.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-733-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/733/1112-сон — 2022 йил 2 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |