Вазият тури
|
Вазиятнинг келиб чиқиш сабаблари
|
Вазиятдан чиқиб кетишда сизнинг ҳаракатларингиз
|
Вазиятдан чиқиб кетишда учрайдиган қийинчиликлар
|
Жабрланган иинсоннинг танасидан яъни оёқ қисмидан кучли қон оқмоқда шок ҳолатида
|
Автомобил йўл четидан чиқиб кетиши,хайдовчи маст ҳолатдалиги, йўл қоидаларига амал қилмаганлиги, хавфсизлик камари тақилмаганлиги
|
вазиятни баҳолаш, жабрланувчини бирламчи кўздан кечириш, тез тиббий ёрдамни чақириш,
жабрланувчини иккиламчи кўздан кечириш ва тиббий ёрдам кўрсатиш
|
олинган жароҳатнинг оғирлиги, қандай чораларни кўришни билмаслик, руҳий ҳолат ва ҳ.к.
|
Ушбу услуб орқали тингловчиларнинг юзага келиши мумкин бўлган турли муаммоли вазиятларни олдиндан кўра билишга, агарда содир бўлса ундан тўғри харакатлар орқали чиқиб кетиш кўникмаси шакиллантирилади. Бундан ташқари тингловчиларда ўтилган мавзу ва муаммоли вазият ечими бўйича турли ўзига хос янги фикрлар туғилиши, ўзлари тўғри деб ҳисоблаган айрим фикрларнинг хатолигига ишонч ҳосил қилишларини ҳам кузатиш мумкин.
Кириш
Ҳозирги глобаллашув жараёнлари, технологиялар ривожланаётган замонда содир бўлаётган офатлар ва ҳалокатлар ҳар биримиздан биринчи ёрдам кўрсатиш малакаларини билишни талаб этмоқда. Биринчи ёрдам – ўз-ўзига, атрофдагиларга ва атрофдагилар томонидан амалга оширилади. Одатда жабрланганнинг ҳаёти малакали тиббий билимга эга бўлмаган инсонларнинг биринчи ёрдам кўрсатиши орқали сақлаб қолинади. Шунинг учун ҳам воқеа содир бўлган жойда жабрланганга биринчи ёрдам кўрсатаётган ҳар бир инсон биринчи ёрдам кўрсатишнинг кетма-кетлигини ва тамойилларини пухта билиши лозим.
Биринчи ёрдам – бу тасодифан жароҳатланган ёки жабрланган инсоннинг ҳаётини ҳамда соғлигини сақлаб қолишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Биринчи ёрдам зудлик билан фавқулодда вазият содир бўлган жойда, дастлабки сониялардаёқ малакали мутахассислар келишидан олдин ёки жабрланганни тиббиёт пунктига кўчиришдан олдин амалга оширилиши керак.
Биринчи ёрдам – бахтсиз ҳодисалар рўй берганда, киши шикастланганда ёки тўсатдан касал бўлиб қолганда унинг ҳаётини сақлаб қолиш ва ёмон асоратлардан омон қолиши учун кўрсатиладиган тез ва оддий тадбирлар мажмуи; тиббий ходим етиб келгунча ёки уларни касалхонага олиб боргунча амалга оширилади. Биринчи ёрдам ўз-ўзига ёки бошқалар томонидан (ўзаро) кўрсатилиши мумкин. Шикастланган одам жроҳатини ўзи боғлай олса, заҳарланиш аломати бўлганида, масалан, кўп суюқлик ичиб меъдани ювиш ва қайт қилишга қуввати келса, ўз-ўзига ёрдам кўрсатиши мумкин. Ўзаро биринчи ёрдам, одатда, бошқа киши томонидан кўрсатилади. Кишининг ҳаёти хавф остида қолганда, масалан, қон кетганда, ток урганда, заҳарланишда, кома, шок ва бошқа(лар) ҳолатларда дарҳол биринчи ёрдам кўрсатиш зарур. Кейинги кўрсатиладиган тиббий ёрдам биринчи ёрдамнинг қанчалик тўғри кўрсатилганлигига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |