Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича ҳайъатига



Download 21,58 Kb.
Sana15.04.2022
Hajmi21,58 Kb.
#553298
Bog'liq
охирги сўз








Сурхондарё вилоят судининг жиноят ишлари
бўйича ҳайъатига
судланувчи У.А.Ботировнинг



ОХИРГИ СЎЗИ

Муҳтарам судьялар!


Бир неча йилдирки адолат қарор топишини истаб суд идораларида умрим ўтмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг 2018 йил 3 май кунидаги ҳукми билан мен Ботиров Улуғбек Асадуллаевич Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-модда 2-қисми “а,в, г” бандлари, 28, 209-моддаси 1-қисми банди билан айбли деб топилиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари тайинланиб, 2 йил давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган ишларда ҳуқуқидан маҳрум қилинганман.
Ҳукм қуйидаги асосларга кўра бекор қилиниб, мен У.А.Ботиров оқланишим лозим.
Ушбу жиноят иши муқаддам қуйидагиларги инстанцияларда кўрилган ва қарор қабул қилинган.

  1. Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судида кўриб чиқилиб, суднинг 29.09.2015 йилдаги ҳукми У.Ботиров ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “в”, “г”-бандлари ва 209-модданинг 1-қисми билан айбли деб топилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 55 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

  2. Иш апелляция инстанция кўриб чиқилиб 24.03.2016 йилда ЖКнинг 70-моддасига асосан жазодан озод қилинган.

  3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан жиноят иши назорат тартибида ўрганиб чиқилиб протест киритилган ва 9.02.2017 йилда кўриб чиқилиб, жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг ва вилоят суди апелляция инстанциясининг ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгидан кўриш учун юборилган.

  4. Жиноят ишлари бўйича Қўмқўрғон туман судининг 26.05.2017 йилдаги ҳукми билан У.Ботиров ЖК 83-моддаси 2-бандига асосан оқланган.

  5. Қумқўрғон туман прокуратурасининг протестига асосан жиноят иши апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.

  6. Бош прокуратуранинг протестига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2017 йил 11 сентябрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Қўмқўрғон туман судининг ҳукми ва вилоят суди апелляция инстанциясининг ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгидан кўриш учун юборилган.

Олий суд раиси ўринбосари ва Бош прокурор ўринбосари имзолаган протестда ҳам уларни кўриб чиқиш натижасида қабул қилинган ажримларда ҳам айнан бир масала кўндаланг қўйилган эди. Қурилиш объектида қанча иш бажарилмаганлигини, бу иш ҳажми қайси қурувчининг иш ҳажми эканлигини аниқлаш керак эди. Аввал судлар экспертиза тайинлаш йўли билан бу ҳолатни аниқламоқчи бўлишди. Аммо экспертлар бу масалага ойдинлик киритишни иложи йўқлиги ҳақида хулоса бергач, жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суди тергов органи билан келишувчанликка йўл қўйиб, асоссиз суд жараёнларини (1-суд процесси 30.11.2017 йилда бошланиб, 2-процесс 24.01.2018йилга тайинланиб, шу куни ҳеч асоссиз бошқа кунга қолдирилди) кейинга қолдириб, жиноят иши қўзғатилишини кутди. Дастлабки тергов қандай йўл билан бўлсада, мени айблаш мақсадида олиб борилди. Шубҳали, тахмин ва тусмолларга асосланган пала-партиш расмийлаштирилган ҳужжатлар билан айблаб яна жиноят ишини судга чиқарилди.
Биринчи инстанция суди ўзи қабул қилган 2.02.2018 йилдаги ажрим билан белгиланган бир ойлик муддат ичида тергов устидан етарли назорат олиб бормади. Ҳукм чиқаришга асос қилиб олинган далиллар 1 ойлик муддатдан кейинги даврда тўпланган ҳужжатлар бўлиб, ЖПК 416-моддаси талабларига зид равишда расмийлаштирилган бўлсада, далил сифатида асоссиз инобатга олинди. Натижада 2018 йил 11 апрелгача тергов ҳаракатлари олиб борилишига йўл қўйиб берилди.
Муқаддам ушбу жиноят иши бўйича апелляция инстанцияси шикоятни кўриб чиқиш жараёнида 2015 йил 24 ноябрь куни қайта назорат ўлчови тайинлаган. Вилоят назорат тафтиш бошқармаси ва жалб қилинган мутахассислар 12 февраль 2016 йилдаги далолатнома билан “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК Сурхондарё филиали томонидан назорат ўлчови ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар яъни ҳар бир уй кесимида нуқсонлар далолатномаси, лойиҳа смета ҳужжатлари, экспертиза хулосаси, тендер ҳужжатлари мавжуд бўлмаганлигини сабабли назорат ўлчовини ўтказиш имкони йўқлиги ҳақида хулосага келишган.
Шу хулосани расмийлаштиришда иштирок этган Ж.Аннаматов томонидан орадан вақт ўтиб юқоридаги ҳужжатлар шакллантирилмаган бир вақтда 2018 йил 11 апрель куни 80 036 990 сўм бажарилмаган иш ҳажми мавжудлиги ҳақидаги хулосани тергов органига тақдим этиши шубҳали. Ўз навбатида назорат ўлчови ўтказишда қатнашган мутахассислар бу бажарилмаган ишни айнан қайси қурувчи бажариши лозим бўлганлигига ойдинлик киритиб бўлмаслигини таъкидласаларда, уларнинг бу кўрсатмалари на суд мажлиси баёнида, на ҳукмда кўрсатилмаган. Шунингдек, “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК Сурхондарё вилояти филиалининг амалдаги ва собиқ ходимларининг 12.04.2018 йилдаги 54 118 000 сўмлик бажарилмаган иш ҳажми У.Ботиров раҳбарлик қилган корхонага тўғри келиши ҳақидаги “тахминий” тарзда ҳисоблаб чиқилган. Назорат ўлчовида қатнашган мутахассислар “мутахассис”лиги текширилганда улар турар-жой қурилиши билан умуман шуғулланмаганлиги маълум бўлди. Шунингдек, У.Ботиров фойдасига кўрсатма берган мутахассислар судда сўралмади. Тергов сўралган М.Астанов ва ўзбекчани билмаган ва сўроқ баённомаси ўзбекча расмийлаштирилган В.Вилиметов (тергов органи томонидан судга чақирилувчилар рўйхатига киритилган) судда сўроқ қилинмади.
Ҳимоячининг ташаббуси билан М.Астанов ва Ж.Аннаматовлар апелляция инстанцияда сўроқ қилинди. Маълум бўлдики, 80 036 990 сўм иш ҳажми қурилиш объектида амалга оширилиши керак бўлган жами иш ҳажмидан бажарилмаган қисми эканлиги маълум бўлди. “Сафарова Мохичеҳра” ХК бажармаган иш ҳажми жиноят иши ҳукмига кўра 157 млн сўмдан ортиқ бўлса ва у раҳбарнинг кўрсатмасига кўра 82 млн сўмдан ортиқ қурилиш материалларини топширган бўлса, демак ўз ўзидан келиб чиқадики, 157 млн сўмлик иш ҳажми тўлиқ бартараф этилмаган. Ёки материал ва иш ҳақи “Фарзонахон” ХКга олиб берилмаган.
Яна ҳам суд учун муҳим бўлган ҳолат мутахассислар бажарилмаган ишни қайси вақтдаги сметага ва нархдан келиб чиқиб аниқлаганига ойдинлик киритилмади. Мутахассислар таъкидлашича (бу кўрсатмалар ҳам суд мажлиси баённомасига мавжуд эмас), уларга прокуратура ходими (аппеляция инстанциясида эса буюртмачи вакили) электрон тарзда 2-пакетни тақдим этган ва шу асосда нарх қўйилган. Аммо улар бу қайси йилнинг нархи эканлигини билмайдилар. Бу 2-пакет ишга далил сифатида киритилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори талаби “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖнинг Сурхондарё филиали масъул ходимлари томонидан бажарилмаган. Буни “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖнинг Сурхондарё филиали директори вазифасини вақтинча бажарувчи Ш.Хуррамовнинг 11 февраль 2016 йилдаги 832/03-сонли хати ҳам тасдиқлайди.
“Фарзонахон” ХКгача Шўрчи тумани Янгибозор ҚФЙ “Жойилма” аҳоли пунктидаги 9 та якка тартибдаги намунавий лойиҳа асосида уй-жой қурилишида ишлаган “Сафарова Мохичеҳра” хусусий корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлиги, назорат ўлчови ўтказилганлиги дастлабки тергов органи ва суд эътибордан четда қолган. Агар ушбу жиноят ишидаги назорат ўлчови хулосасига асосан “Сафарова Мохичеҳра” хусусий корхонаси томонидан бажарилмаган иш ҳажмига аниқлик киритилса, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сурхондарё вилояти филиали томонидан расмийлаштирилмаган “НУҚСОН ДАЛОЛАТНОМАСИ”(дефектный акт)ни тузиш мумкин бўлар эди. Агар бу ҳужжат расмийлаштирилса ҳақиқатда “Фарзонахон” ХК бажариши лозим бўлган иш ҳажми аниқ бўлади. Шундагина “Фарзонахон” ХК қанча ҳажмда ва қанча суммалик иш бажариши керак бўлганлиги аниқ бўлади. Ва ўз навбатида фақат шундан кейин назорат ўлчови ўтказиш мумкин. Эсдан чиқармаслик лозимки, “Фарзонахон” ХК “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Сурхондарё вилояти филиали билан тузилган шартномага кўра “Сафарова Мохичеҳра” хусусий корхонаси бажармаган иш ҳажмини бажаришга 118 114 932 сўмлик шартнома тузган.
У.Ботиров раҳбарлик қилган корхонага ҳисоб рақамига 118 114 932 сўмлик пул маблағи ўтказиб берилган. Ҳужжатлар билан тасдиғини топган
18 787 552 сўмлик қурилиш материаллари У.Ботировнинг прокуратурага қилган мурожаатимга асосан аввалги пудратчи “Сафарова Мохичеҳра” ХКдан олиб берилган. Аммо кейинчалик бир томонлама 12 турдаги жами қиймати 82 171 345 сўмлик қурилиш материаллари топширилган деб ҳужжат ясалган. 18 787 552 сўмлик ва 82 171 346 сўмни қурилиш материаллари қўшиб 100 958 897 сўмлик қурилиш материаллари топширилганлиги ҳақида маълумотнома расмийлаштирилган. Аслида эса 18 787 552 сўмлик материал топширилганлиги ҳақида расмийлаштирилган ҳужжат мавжуд. Бундай вазиятда 136 902 484 сўмлик пул ва қурилиш материаллари олган “Фарзонахон” ХК қанчалик иш бажарганлигига аниқлик киритиш лозим бўлади. Аммо бу ишни ҳеч ким қилмади ва қилгиси ҳам келмади. Тергов органи ва суд қандай қилиб бўлсада мен У.Ботировни айблаш ҳаракатида бўлди.
Натижада, ҳақиқатда ўзлаштирган шахслар четда қолиб, ўз вақтида расмийлаштирилмаган ҳужжат сабаб мен У.Ботиров жавобгар бўлмоқдаман.
Баён қилинганлар дастлабки тергов ва суднинг тўлиқ эмаслигини, бир ёқлама олиб борилганлигини англатади. Жиноят иши материалларини чуқур ўрганиб чиқилса, ҳукмда баён қилинган суд хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатига мувофиқ эмаслигига ишонч ҳосил қиласиз.
ЖПКнинг 49719-модасига кўра, терговнинг тўлиқ эмаслиги ёки бир ёқлама олиб борилганлиги, ҳукмда баён қилинган суд хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳукмни бекор қилиш учун асос бўлади.
Менининг назаримда жиноят иши юзасидан қайта назорат ўлчови ўтказилиши, Шўрчи тумани Жойилма массивидаги намунали уй жойлар қурилишида “Фарзонахон” ХК жалб қилинишига қадар ишлаган “Сафарова Мохичехра” ХК томонидан ҳақиқатда бажарилган иш ҳажми, баҳосига аниқлик киритиш, қайта назорат ўлчови ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тиклаш, расмийлаштириш ва қайта назорат ўлчови ўтказиб қанақа ҳажмдаги, қанча суммадаги иш ҳажми қўшиб ёзилганлигига аниқлик киритиб, шундан кейин мени айблилик масаламни ҳал қилиш мумкин бўлади.
Сурхондарё вилоят судлари томонидан жиноят иши бўйича Олий суд ажримида кўрсатилган масалалар очиқ қолдириб кетилди. Бош прокуратуранинг протестида оқлов ҳукмини бекор қилиш учун асос сифатида ҳозир ҳам объектда бажарилмай қолган иш мавжудлиги асос қилиб кўрсатилган эди. Хўш савол туғилади. Бу бажарилмай қолган ишни қайси қурувчининг айби билан бажарилмади. Нима учун бу қурувчининг жавобгарлиги ҳал қилинмади? Объектдан “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиринг компанияси Сурхондарё вилоят филиали томонидан ҳеч қандай асосларсиз олиб қолинган сумма қаёққа сарфланди? Объектда қурилиш ишлари якунига етмаслигида фақат У.Ботиров айбдорми? Албатта бундай эмас. Ҳақиқат кимнингдир манфаатлари йўлида аниқланмади.
Қурилиш объектда биринчи пудратчи бўлган “Сафарова Мохичеҳра” ХК бажармаган 157 000 000 сўмдан ортиқ иш ҳажми бўйича корхона раҳбари Х.Жумаевга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида терговчи ташаббуси билан 2014 йил 26 сентябрда қайта назорат ўлчови ўтказилган. Қайта ўлчовда “Сафарова Мохичеҳра” ХК бажармаган ишларни иккинчи пудратчи “Фарзонахон” ХК (объектда 11 август 2014 йилдан буён ишлаган) томонидан бажарилган ишлар ҳисобидан “бажарилган” қилиб кўрсатилганлиги маълум бўлди. Ушбу қайта назорат ўлчовини ўтказган мутахассис Э.Рўзиев унга иккинчи пудратчи жалб қилингани ҳақида хабари бўлмаганлигини, билганида 2 пудратчини ҳам қайта назорат ўлчовига жалб қилган бўлишини апелляция инстанциясида судга маълум қилди. Аммо суд жараёнида унинг объектга бормаганлиги, ҳақиқатда назорат ўлчовини жойига чиқиб ўтказмаганлиги тасдиғини топди. Яъни биринчи пудратчи корхона раҳбари Х.Жумаев шу йўл билан сохта далолатнома тузилишига эришиб, амнистия акти қўлланиб жавобгарликдан озод қилинган, унга нисбатан бўлган жиноят иши бўйича судда етказилган зарар суммаси қурилиш ишларини бажариш орқали қопланганлиги инобатга олинган.
Баён қилинганларга асосан Сиздан жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг 2018 йил 3 май кунидаги ҳукмини бекор қилиб, мени оқлашингизни cўраймиз.

У.А.Ботиров
Download 21,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish