Туманнинг атмосфера хавосининг холати
Гидрометереология кузатув хизматининг тахлилий кузатув натижалари саноат объектлари асосан туман марказида жойлашган. Атмосфера хавосининг ушбу худудда ифлосланиши буйича холати олиб борилган тахлилларга кура, ифлослантирувчи газлар асосий улуши автотранспортлар, саноат корхоналари хисобига тугри келади.
Туманда атроф мухитга таъсир этувчи турли манбалардан чикариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг таъсир доираси асосан хаво оркали ёгилиши натижасида чегара белгиланмаганлиги сабабли хавода таркалиш кенглиги ошиши натижасида мазкур объект атрофи ва тумандаги бошка мухитларга очик сув хавзаси, тупрок ифлосланиши, ер устки сувларига, инсоният, усимлик ва хайвонот дунёсига табиий шароитлар вужудга келадиган, етилиб пишадиган озик-овкатга, мева-сабзавотларга атмосфера хавоси таркибидаги ифлослантирувчи моддалар уз таъсирини утказади.
Лойихалаштирилган мазкур объектда хаво катламининг таъсири ва холатига ифлослантирувчи моддалар хар бирига алохида ва уюшган холатда жамланган холатида таъсир даражаси ва ифлослантириш холати манбалар чикаётган чикинди газларнинг таркалиш кенглиги, микдорини хисоблаш усулидан келиб чикади.
Белгиланган худуд учун ифлослантирувчи моддаларнинг максимал ер устки аралашма микдори (концентрацияси) Узбекистон Республикаси Табиатни мухофаза килиш Давлат кумитаси томонидан белгиланган квота асосида нормативлари белгиланган.
1.2. Шурчи тумани «Ободон» МФЙси ҳудудини замонавий функционал жарайонлаштириш
ТРАНСПОРТ ВА КЎЧА-ЙЎЛ ТАРМОҚЛАРИ
Умумий маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 31 июль 2019 йилдаги № 639 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ Бош лойиҳа-қидирув институтининг «Аҳоли пунктларининг бош режаларни батафсил лойиҳаларини ишлаб чиқиш» бўлими томонидан 2022 йилда ишлаб чиқилган Сурхондарё вилояти Шурчи тумани «Ободон» маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли пункти бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳаси бўйича, Мухандислик тармоқлари бўлими «Транспорт ва кўча-йўл тармоқлари» қисми «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ Бош лойиҳа-қидирув институти “Йўлларни лойиҳалаш“ бўлими томонидан лойиҳада кўрсатиб ўтилган кўча ва йўллардаги транспорт харакати жадаллигини, кўча-юл тармоғидаги сунъий йўл иншоотларини жойида ўрганиш йўли билан, хамда Шурчи ТЙФУК томонидан 2022 йилда тақдим этилган автомобиль йўллари хақидаги маълумотномага асосланиб транспорт ва кўча-йўл тармоқлари лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Хозирги вақтда ахоли пунктлари ўзаро Ободон махалласида асосан ички йуллар 11.46 км шундан 1.0 км кора копламали, 10.46 км шагал копламали йуллар. Ободон махалласидан умуман фойдаланадиган автомобил йуллари мавжуд эмас Шурчи туман йуллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансида. Автомобил йўли, магистрал ва хўжалик йўллари, йўллар ва инженерлик комуникациялар, транспорт, анхор, канал ва зовурлар билан, боғлик Келажакда мазкур йул жорий таъмир режасига киритилиб пиёдалар ва велосипед йулаклари курилиши. Йулнинг колган кисмларида хам тунги ёритгичлар чироклари ва автобекатлар, йуналиш такси тураргохлари курилиши кузда тутилган.
Лойиҳа ишларида асосий эчимлар ШНК 2.07.01-03* «Шаҳарсозлик» талаблари асосида қабул қилинди.
Автомобиль йўллари. Мавжуд холат
Шурчи ТЙФУК томонидан тасдиқлаб берилган маълумотга асосан Сурхондарё вилояти Шурчи тумани «Ободон» маҳалла фуқаролар йиғини худуди Бош режа лойиҳаси худуди чегарасида, вилоят маркази ва бошқа вилоят марказлари билан боғловчи асосий умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари қуйидагилардан иборат:
1. М41 Бишкек - Душанбе - Шурчи халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўли бўлиб худуд марказидан ўтади. Йўлнинг умумий узунлиги 1518 км. «Ободон» МФЙ худудидан ўтувчи қисми 5,31 км ни ташкил қилади. Шурчи ТЙФУК томонидан тақдим этилган маълумотга асосан автомобиль йўлидаги харакат жадаллиги 2022 йил иккинчи чорак холатига кўра жами ўртача йиллик суткалик 19022 авт/сут ни ташкил қилади. Йиллик харакат жадаллигининг ўртача ўсиши қиймати 2-5 % ни ташкил қилади.
Сурхондарё вилояти Шурчи тумани «Ободон» МФЙ худудидан ўтувчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари хақида маълумотлар тавсифи 1 жадвалда келтирилган.
Бундан ташқари «Ободон» МФЙ Бош режа лойиҳаси худуди чегарасида маҳаллий аҳамиятга молик кўчалар ва ички кўчалар мавжуд.
Автомобиль йўллари. Лойиҳавий таклиф
Шурчи тумани «Ободон» МФЙ худудида жойлашган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғи қатнов қисми ва йўл пойини режавий муддатдаги харакат жадаллигидан келиб чиқган холда, таъмирлаш, тўлиқ таъмирлаш ва қайта қуриш орқали меъёрий хужжат талабларига мослаштириш талаб этилади.
Кўча-йўл тармоғи. Мавжуд холат
Сурхондарё вилояти Шурчи тумани «Ободон» МФЙ худуди Бош режа лойиҳаси чегараси умумий ер майдони, аҳоли пунктлари ер майдони эгаллайди. Бош режа лойиҳаси чегарасида мавжуд кўчаларнинг жойлашиш услуби асосан тўғри бурчакли ва қисман диоганал кўринишдаги туташма ва кесишмалардан иборат.
«Ободон» МФЙ Бош режа лойиҳаси чегарасида маҳаллий аҳамиятга молик умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва кўчалар мавжуд. Жумладан қуйидагилар:
М41 Бишкек - Душанбе - Шурчи халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўли бўлиб худуд марказидан ўтади. Йўлнинг умумий узунлиги 1581 км. «Ободон» МФЙ худудидан ўтувчи қисми 2,31 км ни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |