To`g`ri yozilishi: Paint grafik
muharririning
vazifasi va imkoniyatlari.
5-боб. 17 соат. MS Word
offis
dasturida hujjat tayyorlash.
To`g`ri yozilishi: MS
Word office
dasturida hujjat tayyorlash.
6-синф бобларида қуйидаги имло хато мавжуд:
1-боб. 7 соат. Axborot
xavsizligi
va madaniyat. To`g`ri yozilishi:
Axborot
xavfsizligi
va madaniyat.
7-синф бобларида қуйидаги имло хато мавжуд:
1-боб. 2 соат. Zamonaviy kompyuterlarning
apxetekturas
i. To`g`ri
yozilishi: Zamonaviy kompyuterlarning
apxitekturas
i.
4-боб. 2 соат.
Aqilli
texnologiyalar (Smart). To`g`ri yozilishi:
Aqlli
texnologiyalar (Smart).
5-боб. 3 соат. Axborotlarni
electron,
mobil vositalar orqali uzatishda
va qabul qilishda odob
-axloq
me`yorlari, axborot, media xavfsizligi. To`g`ri
yozilishi: Axborotlarni
elektron
, mobil vositalar orqali uzatishda va qabul
qilishda odob-
ahloq
me`yorlari, axborot, media xavfsizligi.
8-синф бобларида қуйидаги имло хато мавжуд:
2-боб. 17 соат. Elekrton jadvallar yaratish. (MS Excel -2010
offis
dasturi). To`g`ri yozilishi: Elektron jadvallar yaratish. (MS Excel -2010
office
dasturi).
9-синф бобларида қуйидаги имло хато мавжуд:
1-боб.
34 соат. Algoritimlash va
Дастурлаш тиллари
классификацияси
. (Кирилл ва лотин алифбосида ёзилиб кетган). С++ тили.
To`g`ri yozilishi: Algoritmlash va
dasturlash tillari klassifikatsiyasi. С++ тили.
Шу билан бир қоторда бевосита амалиётга татбиқ этувчи фан
ўқитувчилари учун шарт-шароит яратилишини ҳам ҳисобга олмоқ жоиз деб
ҳисоблаймиз.
- РТМ томонидан алоҳида ойлик нашр этиладиган алоҳида “Информатика
ва ахборот технологиялари” журнали ҳамда сайти ташкил этилса ва ушбу
бўлимни ривожлантиришда тажрибали мутахассисларни жалб этилиши;
- МО ҳудудий марказларида инновация ва дарликларни такомиллаштириш
бўлимини ташкил этиш;
- дарслик муаллифларини республикани барча ҳудудида ташкил
этиладиган амалий семинарларга жалб этиш; (имо ёки видио селектор
тарзда).
- Республика бўйича информатика ва АТ ўқитувчилари каналини ташкил
этиш ва ушбу каналда узлуксиз методик хизматни йўлга қўйиш;(барча
умутаълим ўқитувчилари ушбу каналга аъзо қилиш)
- ҳозирги кунда дарликларни янгиланишдан келиб чиқиб, янги мавзуларни
ўрганишда қийинчиликларга дуч келаётганлиги, шу муаммоларни бартараф
этиш мақсадида қисқа масофавий курслар, онлайн семинарлар узлуксиз
ташкил этиш. Ушбу семинарларга республиканинг тажриба ўқитувчилари
жалб этиб, улар очиқ дарслар ташкил этиш ва видио дарсларини
жойлаштиришни йўлга қўйиш;
- жамиятда бўлаётган ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда дарсликка
киритилиши мумкин бўлган ўзгаришлар борасида узлуксиз таклифларни
ўрганиш механизмини ташкил этиш;
- кадрларга бўлган эҳтиёжни кескин ошишини ҳисобга олган ҳолда тегиш
вазирлик ташкилотларига қайта тайёрлов гуруҳларини ташкил этишга
таклифлар бериш;
- фан бўйича методик қўлланмаларни кўпайтириш режасини ишлаб
чиқиш.
- информатика ва ахборот технологиялари ўқитувчиларни билим
даражасини белгилаш категориясини жорий этиш. (инглиз тили
ўқитувчилари каби)
- информатика ва ахборот технологиялари фанини амалий жиҳатдан чуқур
ўрганишини таъминлаш мақсадида синфда ўқувчилар сони 15 нафардан
ошмаслигига эътибор қаратиш; (ҳозирда синфдаги ўқувчилар сони 25
нафардан ошмаса синф гурухларга ажратилмайди, вахолангки бир синф
хонада 15 дона компьютер бор, амалий дарсларда 25 нафар ўқувчини 15 та
компьютердан фойдаланиши дарс сифатини пасайишига олиб келмоқда)
- юкоридаги дастурларни тўлик ўзлаштирган ўқитувчиларни бошқа
хизмат ҳаққи юқори бўлган ташкилотларга ўтиб кетиш ҳолатини олдини
олиш ва обрўсини ошириш мақсадида билим даражасига қараб, қўшимча
устама белгилаш;
- мактабларга “Компьютер оператори” штатини беришни таклиф этамиз.
(аксарят мактабларда информатика фани ўқитувчилари мактаб ишларидан
бўшамай қолмоқда. Масалан, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчиларини
интернет базасига киритиш, ўқувчилар давоматини киритиш каби кўплаб
кунлик бажариладиган ишларни бажариш информатика ва ахборот
технологиялари фани ўқитувчилари зиммасига тушмоқда).
- киритилаётган мавзулар мураккаблиги ва долзарблигини ҳисобга олиб,
информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини аввал
ўқитиб, сўнгра дарсликка ўтилиш керак, деб ҳисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |