Suragan edingiz


Ота-онага оқ бўлишдан сақланайлик



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/51
Sana03.07.2022
Hajmi0,57 Mb.
#733954
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   51
Bog'liq
ota-onaga-oq-bolishdan-saqlanaylik

Ота-онага оқ бўлишдан сақланайлик

 
65
нида фарзандларинг қандай муомала қи ли-
шини хоҳлайсан? Ҳозир ота-онангга қилаётган 
муомаланг ўзингни қониқтирадими? Шу савол-
ни ўзингга бергин-да, ота-онангга қилаётган 
муомалангни ислоҳ қил, ўзингни ўнгла, хато-
ларингни тузат. Сабаби, кун келиб сен ҳам қа-
рийсан. Ёшлигинг абадий давом этмайди, ахир.
10. Ота-онасига яхшилик қилган фарзанд-
лар ҳақидаги ибратли ривоят ва ҳикояларни 
ўқиш унинг ҳимматини ошириб, меҳрибонла-
рига нисбатан муносабати ижобий тарафга 
ўзгаришига сабаб бўлади. Шунингдек, ота-онасига 
кўрнамаклик қилиб, уларнинг дуоибадлари-
га “сазовор” бўлган ноқобил фарзанд қисмати 
ҳақидаги хабарлар ўқилса, ота-она ҳақи пой-
мол этилишининиг ёмон оқибатларидан огоҳ 
бўлинади.
ХОТИНИ БИЛАН ОТА-ОНАСИ 
ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТ
Бу аслида ота-онага яхшилик қилишга ун дов-
чи омиллар таркибига киради. Лекин бу му ҳим 
масаладир. Шунинг учун алоҳида келтирил моқда.
Кўп ҳолларда хотин эрини ота-онасидан 
қиз ғаниб, ғайирлик қилади. Аллоҳга тақвоси 
камлиги сабаб баъзан қайнота ва қанонасининг 
ҳақларини поймол қилиб, худбинлик кўчасига 
кириши, фақат ўзи ва эрининг манфаатла ри ни 
устун қўйиши кузатилади.
Қайнота ва қайнонанинг ё бўлмаса, бирла ри-
ни табиати оғирроқ, жаҳли тез бўлиши мумкин. 
Ҳатто айрим ҳолатларда қўярда қўймай: “Хоти-


66 
Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ
нингни талоқ қиласан!” деб ўғилларига зуғум 
ўтказади. Яъни келиндан норози эканини рўкач 
қилиб ўғилларига шундай шартни қўядилар. Хўш, 
бундай чигал вазиятдан қандай чиқиб ке тиш 
мумкин? Бу муаммонинг ечими борми? Оила 
бошлиғи бундай ҳолатда қандай йўл тутсин? 
Хотинини рози қиламан деб, ота-онасининг 
дилини вайрон қилсинми ёки ота-она кўнглини 
олиш учун завжасига зулм ўтказсинми? Балки 
хотини ҳақ, ота-онаси ноҳақдир ёки аксинча 
бўлиши мумкин.
Оқил эркак бундай пайтда ақлу заковатини 
ишга солиб, хотини ва ота-онаси ўртасида пайдо 
бўлган зиддиятни юмшатишга, ораларини ис лоҳ 
қилишга бор кучи билан ҳаракат қилади. Му-
сулмон киши бунда икки тарафга инсоф қилиб, 
ҳар бир ҳақдорнинг ҳақини тўлиқ адо этади, 
ҳеч кимга зиғирча ҳам зулм қилмайди.
Ислом шариати турли фирқа ва тоифалар 
ўртасидаги алоқаларни ислоҳ қилувчи мезон-
ни тақдим этди. Аллоҳнинг тавфиқига сазо вор 
банда ана шу мезон ёрдамида ҳар бир ҳақ-
дорнинг ҳақини адо қилади. Жуда кўп ижти-
моий муаммолар, оилавий уруш-низолар мана 
шу мувозанат бузилиши оқибатида келиб 
чиқади. Агар бир банда ўзининг ҳуқуқ ва маж-
буриятларини тўлақонли англаб етиб, уларни 
бажариш йўлида ҳаракат қилса, бу муаммолар 
ўз-ўзидан бартараф этилади.
Қуйида оилавий жанжалларни бартараф этиш 
бўйича баъзи тавсияларни берамиз:



Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish