Сульфат кислота ишлаб чиқариш
Хоссалари
.
Кимёвий тоза сульфат кислота (моногидрат) оғир, мойсимон, рангсиз,
ҳидсиз, суюқлик бўлиб 96% ли (масса бўйича) зичлиги 1,84 г/см3, 104,6
0
С да қотади –
музлайди ва 338,8
0
С да қайнайди. Сув билан чексиз миқдорда аралашади, бунда кўп
иссиқлик ажралиб чиқади. Сувда эриганда 3 хил гидратлар ҳосил қилади. (
O
H
SO
H
O
H
SO
H
O
H
SO
H
2
4
2
2
4
2
2
4
2
4
,
2
,
)
3
SO
ҳам сульфат кислотанинг моногидратида n
молекула эриб, эритма-олеум ҳосил қилади. Олеум ҳавода тутайди, чунки ундан
3
SO
десорбцияланиб туради.
Сульфат кислотанинг моногидрати олти хил концентрацияли гидратлар ҳосил қила
олади. Улар индивидуал кимёвий бирикмалар бўлиб, қаттиқ ҳолатларда бир-бирида
эримайди, балки эвтектик аралашма ҳосил қилади. Уларда SO
3
нинг масса улуши 0
%дан 64,35 %гача бўлади. 64,35 %дан 100 %гача SO
3
сақласа бундай концентрацияли
олеум, музлаганда қаттиқ эритма ҳосил қилади. (69-расм).
Шунинг учун ҳам қиш пайтида SO
3
нинг концентрациясига яқин концентрацияли
кислота ишлаб чиқариш мумкин эмас, чунки бундай эритмадан кристалл чўкиши ва
кислота қувурларини, омборларини, насосларини, иситиладиган аппаратларни
тўлдириб, тўсиб қолиши мумкин. Ишлаб чиқариладиган барча кислота турлари
эвтектик аралашмага яқин бўлади. Сульфат кислотасининг қуйидаги турлари саноатда
ишлаб чиқарилади: кўпопрос мойи ва аккумулятор кислотаси 92-93 %ли, олеум – 20,65
%ли минорали кислота 75 %ли.
98,3 %ли сульфат кислота азеотроп аралашма бўлиб, унинг қайнаш ва буғларнинг
конденсацияланиш ҳароратлари бир хилдир, яъни 336,80С (70-расмда суюлтирилган
сульфат кислотасининг ва сувсиз SO
3
ни сульфат кислотада қайнаш диаграммаси
берилган). Бу диаграммадан олтингугурт (VI) оксидини адсорбциялашда – сульфат
кислотага айлантиришда суюлтирилган сульфат кислота эритмасини қиздириб
концентрациясини оширишда фойдаланилади. Диаграммадан кўриниб турибдики, 85
%дан суюқ сульфат кислота 2000С гача қизидирилганда деярли сув буғланади, буғ
таркибида кислота деярли бўлмайди, 93 %ли кислота қиздирилганда эса буғ таркиби
суюқлик таркибидан фарқ қилмайди. Шу сабабли кислота концентрациясини қиздириш
йўли билан оширганда 92 %ли бўлгунча оширилади.
Ҳарорат яна ҳам оширилиб борилса сульфат кислота буғлари SO
3
ва H
2
S га сўнгра
эса SO
3
то SO
2
ва O
2
гача диссоциалланади. 4000С дан юқори ҳароратда буғ таркибида
SO
3
нинг миқдори кўп бўлади. 7000С ва эса SO
2
нинг миқдори кўпаяди. 9000С дан
юқорида SO
3
, тўлиқ SO
2
ва O
2
га ажралади. Босим пасайса ёки қайтарувчилар таъсирида
масалан S таъсирида диссоциацияланиш даражаси ҳам ортади.
Концентрланган сульфат кислота кучли оксидловчи ҳамдир. Унинг металлар билан
таъсири концентрациясига боғлиқ бўлади. Концентрланган кислота олтин ва
платинадан бошқа барча металлар билан реакцияга киришади, бунда водород ажралиб
чиқмайди, балки сульфат кислотанинг қайтарилиш маҳсулотлари (SO
2
, S, H
2
S) туз ва
сув ҳосил бўлади.
У сув билан гидратлар ҳосил қилиш хоссасига эга бўлганлигидан сувни шиддатли
тортиб олади. Кучли гигроскопик моддадир. У ҳатто бошқа кислоталардан, тузларни
кристаллогидратларидан, ҳатто углеводородларнинг кислородли ҳосилаларидан (унда
водород ва кислород сув шаклида бўлмаса ҳам) сувни тортиб олади. Ўсимлик ва
ҳайвонот тўқималари крахмал, қанд ва целлюлоза каби моддаларни емиради. Улардан
сувни тортиб олгач қорайиб углерод қолади. Суюқ кислотада эса целлюлоза ва крахмал
глюкоза ҳосил қилиб парчаланади. Одам терисига кнцентрланган кислота тегса
куйдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |