Суицид хақида тушунча



Download 100,5 Kb.
bet2/2
Sana22.02.2022
Hajmi100,5 Kb.
#100456
1   2
Bog'liq
суицид

Фан тасдиқ этган ҳақиқат
2010 йилнинг январь ойи бошида мени Тошкент шаҳрига Республика Бош тиббиёт маркази ўқув анжуманига таклиф қилишди. Марказнинг 300 дан зиёд иштирокчилар йиғилган залга кириб келарканман, билинар-билинмас ҳаяжонни ҳис этаман. Бунинг боиси, анжуманга Ўзбекистоннинг таниқли ёзувчилари, мусаввирлари, нуфузли олимлари, тиббиёт намоёндалари ташриф буюрганлигини аввалдан билганимдан бўлса керак.
Тиббиёт марказида иккинчи марта маъруза билан қатнашяпман. Маъруза мавзуи - Ер сайёрасининг айни пайтдаги ҳолати ва шу ҳолатнинг инсониятга таъсири тўғрисида.
Сайёрамизда сўнгги вақтларда содир бўлаётган ҳодисаларга тўхталиб, бу тўғрисида фаришталар йўллаётган номаларни ўқий бошладим.
Курраи-заминимиз магнит ўқининг Жануби-Ғарб томон тўғриланиб бораётганлиги, яъни тикланаётганлиги иштирокчи зиёлилар учун янгилик эмас, чунки ўтган анжуманда Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш тезлиги ортиши инсон вужудига салбий таъсир этаётгани тўғрисидаги маърузам уларда катта қизиқиш уйғотган.
Номалардаги қуйидаги маълумотларни иштирокчилар эътиборига ҳавола этдим.
2009 йил, 10 декабрь.
«Ернинг ҳаракат тезлиги янада ортиб, заминингизда янги физик ва кимёвий жараёнларни бошлаб юборади. Вақт қисқаради, фасллар алмашинуви тезлашади. Сўнгги 3 йил мобайнида Ернинг экосистемаси сезиларли равишда ўзгарди. Айланиш тезлиги ортгани туфайли Ер ядросида энергетик қувват кучаяди, оқибатда асрий музликлар эрийди, сув ҳавзалари – уммон, денгиз, дарёлар сатҳи кўтарилади. Атлантика ва Тинч океани теграсидаги қуруқлик ҳудудларда иқлим ўзгаради. Ернинг ҳаракат тезлиги қуйидагиларга таъсир кўрсатади:
- магнит майдонларига;
-ернинг тортишиш кучига – гравитацияга;
- инсон вужудида қон айланиш системасидаги ҳаракат кучайиши боис қон босими кўтарилади, сурункали бош оғриқлари юзага келади, бурундан қон кетади, қулоқ шанғиллайди;
-гравитация кучайиши сабабли танадаги қон тезда оёқларга тушади, қонни уриб бераётган юрак зўриқиб, ритми секундига 100-120 мартагача етади. Зўриқиш оқибатида юрак, унинг қоринчалари кенгаяди.
Бу жараёнлар, ёшидан қатъий назар, барча одамларда содир бўлади. Ер ҳаракати тезлашуви ортгани сабабли инсон танасидаги мавжуд суюқлик центрифуга(марказдан қочирма куч) эффектида бўлиб, қуюқлаша бошлайди. Сўнгги пайтда ерликларнинг қонлари қуюқлашуви кузатилмоқда. Лимфа суюқлиги қуюқлашуви лимфа системасини зўриқтиради.
Инсон вужуди ўзидаги кераксиз, ортиқча моддалардан халос бўлиш учун ички секреция безларининг фаолиятини кучайтиради. Танада сурункали балғам ҳосил бўлаётганлиги ва уни чиқариб ташлаш учун йўтал «чақирилиши» фикримизга далилдир.
Ернинг магнит майдони билан инсон танаси ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд. Сайёрангиз магнит майдони ўзгаришлари инсон жисмидаги мавжуд системаларни ўз таъсирига тортади. Инсон жисми бу жараёнга мослашиш учун ўзидаги мавжуд қувватни кўпайтиришга киришади, натижада миянгизнинг шу вақтгача фаолиятсиз бўлган ўнг ярим шари ишлай бошлайди. Миядаги гиппофиз ва эпифиз безларининг фаоллашуви сабаб бош оғрийди, хотира сусаяди, кўз ҳиралашади, ҳид билиш, эшитиш қобилиятлари кучаяди.
Инсоннинг эндокрин системаси фаоллашуви кўкрак қафасидаги ТИМУСнинг, яъни вилкасимон безнинг ишлаш жараёнини тезлаштириб юборади. Натижада ТИМУС катталашиб, юрак, ўпка, қизилўнгач, ошқозонга ҳалақит бера бошлайди. Аксарият ерликларнинг кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлади, нафаси қисади.
Сўнгги пайтда қуёшда рўй бераётган портлашлар оқибатида Коинотдаги Н-водород гази оғирлашиб, гелий-НЕ газига яқинлашиб бормоқда. Бунинг натижасида сайёрадаги водород- Н-атоми оғирлиги ортиб, барча водородли кимёвий бирикмалар ўзгармоқда. Айни пайтда одамзот кимёвий таркиби Н3О бўлиб ўзгарган оғир сув истеъмол қиляпти. Шу боис ошқозон- ичак фаолиятида ҳам мослашув жараёни кечяпти.
Ер шарининг тик туриши билан боғлиқ Буюк жараён одамларда ҳар-хил ўтади. Танангизнинг кундалик вазифаси икки баробарга ортади, тез чарчаш, беҳоллик сабаби ана шундан.
Инсон ҳис-туйғулар билан яшашини инобатга олсак, ўз жисмида кечаётган жараёнлар таъсирида кайфияти тез ёмонлашади, касалликлар унда қўрқув, ташвиш ҳолатларини юзага келтиради. ҳис-туйғулар сифатига кўра қувват пайдо қилади, шу сабабдан инсоннинг салбий ҳислари манфий қувват майдонини яратади. ерингизнинг магнит майдони эса ҳозир ижобий-мусбат қувват таъсирида. демак, бу қарама-қаршилик Ер ҳамда одамдан бирининг енгилишини талаб этади.
Мавжуд физик қонуниятларни эсланг: қарама-қарши майдонли зарралар бир-бирига тортилиб, урилади ҳамда кичиги-кучсизи йўқолади.
Одамзот, ўзи тўхтата олмайдиган Коинот ва заминда рўй бераётган жараёнларни қабул қилиб, онгли равишда ўзини шунга мослаштириши айни вақтдаги энг асосий вазифа саналади. Инсон ўзида мусбат қувват ҳосил қила олсагина, ҳаётини сақлаб қолади. Бунинг учун энг аввало ўз онгини уйғотиб, фикрлари, ҳислари сифатини яхшилашга киришмоғи лозим.



ХОТИМА
Яшаш — бу бахт, инсоннинг имкониятларини, ўзлигини намоён этувчи, у ҳақдаги таассуротларни пайдо қилувчи энг ширин лаззатдир. Киши ҳаётда ўз олдига қўйган мақсадларни забт этиш учун курашиб, интилиб яшайди.
Тириклик бахтини теран маъноси билан англаш, ўзидан ёрқин ном қолдириш ҳар биримизга насиб этсин. Табиий офатлардан, уруш ва тўфонлардан ўз жонини асраш учун интилганлар сингари бу ширин ҳаёт учун курашмоқлик энг олий туйғу эканлигини унутмасак, бас!
Download 100,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish