Авария комиссари
Суғурта ҳодисаси оқибатида кўрилган зарарни баҳоловчи ва у билан боғлиқ хужжатларни тайёрловчи юридик ёки жисмоний шахс
Д и с п а ш е р
Суғурталанган мол-мулкни денгиз транспорти орқали манзилга етказиш жараёнида кўрилган зарарларни ҳисобловчи, тақсимловчи мутахассис
Махсус ихтисослашган маслаҳатчилар
Суғуртани амалга ошириш юзасидан консалтинг, аудиторлик, баҳоловчи фирмалар ва бошқа маслаҳат берувчи идоралар
Суғурта аудитори
Суғурта ташкилотининг иқтисодий ва молиявий ҳолати ва зиммасига олган мажбуриятлари бажарилганлиги юзасидан текширув хулосасини берувчи субъект
Суғурта воситачилари
Суғурта бозорида воситачилик фаолиятини амалга оширувчи суғурта агенти, суғурта ва қайта суғурта брокери каби субъектлар
Суғуртачилар уюшмаси
Суғуртачилар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг манфаатларига хизмат қилиш мақсадида демократик тамойиллар асосида ташкил этилган
бирлашма
Суғурта бозори инфратузилмасининг субъектлари
Уларнинг ҳар бири суғурта Ўзбекистон суғурта бозорида ўзига хос ўринга эгадир. Масалан, актуарий суғурта хизматлари нархини аниқлашда қатнашувчи субъект саналади. Бунда, у катта сонлар ва эҳтимоллик қонунлари, шунингдек, статистик маълумотлардан фойдаланади. Ривожланган мамлакатларда суғурта ташкилотлари актуарий фаолиятисиз суғурта хизматларига иқтисодий асосланган нархларнинг белгиланишини таъминлай олмайди. Актуарий суғурта фаолиятини стратегик режалаштириш, суғурта соҳалари, класс(тур)лари, шунингдек, компания бўйича суғурта портфели таркиби ва сифатининг таҳлили каби жараёнларда иштирок этади. Айрим давлатларда суғурта ташкилотининг ҳисоботи унинг ваколатли шахсларидан ташқари актуарий томонидан ҳам тасдиқланиши талаб этилади. - Уларнинг ҳар бири суғурта Ўзбекистон суғурта бозорида ўзига хос ўринга эгадир. Масалан, актуарий суғурта хизматлари нархини аниқлашда қатнашувчи субъект саналади. Бунда, у катта сонлар ва эҳтимоллик қонунлари, шунингдек, статистик маълумотлардан фойдаланади. Ривожланган мамлакатларда суғурта ташкилотлари актуарий фаолиятисиз суғурта хизматларига иқтисодий асосланган нархларнинг белгиланишини таъминлай олмайди. Актуарий суғурта фаолиятини стратегик режалаштириш, суғурта соҳалари, класс(тур)лари, шунингдек, компания бўйича суғурта портфели таркиби ва сифатининг таҳлили каби жараёнларда иштирок этади. Айрим давлатларда суғурта ташкилотининг ҳисоботи унинг ваколатли шахсларидан ташқари актуарий томонидан ҳам тасдиқланиши талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |