Sud va huquqni muhofaza qilish organlari


O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudi huzuridagi ilmiy-maslahat kengashi vazifalari



Download 106,54 Kb.
bet9/21
Sana13.06.2022
Hajmi106,54 Kb.
#661338
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
Sud va huquq

76. O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyaviy sudi huzuridagi ilmiy-maslahat kengashi vazifalari.
Konstitutsiyaviy sud huzurida maslahat organi bo’lgan va jamoatchilik asosida faoliyat ko’rsatadigan ilmiy-maslahat kengashi tuziladi. Konstitutsiyaviy sud faoliyatiga oid masalalar bo’yicha ilmiy asoslangan tavsiyalar ishlab chiqish ushbu kengashning vazifasiga kiradi.
77. Konstitutsiyaviy sud raisi vakolatlari
Konstitutsiyaviy sud raisi:
Konstitutsiyaviy sudga boshchilik qiladi va uning faoliyatini tashkil etadi;
Konstitutsiyaviy sud tomonidan ko‘rib chiqishga qabul qilingan masalalarning tayyorlanishiga rahbarlik qiladi;
Konstitutsiyaviy sud majlislarini chaqiradi va ularda raislik qiladi;
Konstitutsiyaviy sud sudyalari o‘rtasida vazifalarni taqsimlaydi;
har yili O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalariga va O‘zbekiston Respublikasi Prezidentiga mamlakatdagi konstitutsiyaviy qonuniylikning holati to‘g‘risida axborot taqdim etilishini ta’minlaydi;
Konstitutsiyaviy sudning hujjatlarini va majlislari bayonnomalarini imzolaydi;
Konstitutsiyaviy sud devonining ishini tashkil etadi, uning xodimlarini lavozimga tayinlaydi va lavozimdan ozod etadi;
Konstitutsiyaviy sudni saqlash va uning faoliyatini ta’minlash uchun budjet mablag‘larini taqsimlaydi;
qonun hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
Konstitutsiyaviy sud raisi o‘z vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan farmoyishlar chiqaradi.
Konstitutsiyaviy sudning raisi yo‘qligida uning vakolatlarini rais o‘rinbosari amalga oshiradi.

78. Qanday hollarda konstitutsiyaiy sud qarorlari qayta ko’rib chiqilishi mumkin?

Konstitutsiyaviy sudning hujjati uning o‘z tashabbusi bilan quyidagi hollarda qayta ko‘rib chiqilishi mumkin:


hujjat chiqarilgan paytda Konstitutsiyaviy sudga noma’lum bo‘lgan yangi ochilgan holatlar munosabati bilan;
hujjat qabul qilinishiga asos bo‘lgan konstitutsiyaviy norma o‘zgargan taqdirda;
Konstitutsiyaviy sud mazkur hujjatni belgilangan ish yuritish tartibi buzilgan holda qabul qilingan deb topgan taqdirda.

79)savol sudyalar maqomi?


Ўзбекистон Республикасида судьялар бўлиб, қонун билан белгиланган ваколатлар асосида одил судлов фаолиятини амалга оширувчи шахслар ҳисобланади ("Судлар тўғрисида"ги қонуннинг 60-моддаси). Судьялар корпуси деганда, судья лавозимини эгалловчи давлат хизматчилари мажмуи тушунилади. Бу хил лавозимидаги шахслар доираси нисбатан кенг ва турли тумандир. У Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ва аъзолари, бошқа Олий суд инстанциялари раиси ва уларнинг ўринбосарларидан тортиб то вилоят, туман бўғинидаги умумий юрисдикция судьяларини қамраб олади. Қонунга биноан судьяларга ўта муҳим масъулият юклатилган. Бу аввало фуқароларнинг, давлат ва бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига доир умуммажбурий бўлган қарорлар қабул қилиши билан боғлиқдир. Ҳар қандай демократик давлат учун зарур бўлган ҳуқуқ-тартибот ва қонунийлик, фуқароларнинг тақдири ва уларнинг фаровонлиги судьяларнинг фаолияти билан боғлиқ. Халқ вакиллари билан бирга фаолият юритувчи судьяларга суд ҳокимияти берилган. Бу ҳокимият кучи орқали судьялар фақат қонунийлик, ҳуқуқ тартибот, фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг кафили сифатида эмас, балки тегишли ҳолатларда қонунчилик ва ижроия ҳокимиятларини тийиб турувчи ва мувозанатда сақлаб турувчи ҳокимият тармоғи сифатида ҳам намоён бўлади

80)Sudya lovozimi nomzodlariga qanday shartlar qo’yiladi.?


Барча судьялик лавозими номзодларига қўйиладиган талаб-ларнинг умумий хусусияти шундаки, улар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши ва олий юридик маълумотга эга бўлиши керак. Конституциявий суд судьяси лавозими номзодларига уларнинг касбий билим даражасидан келиб чиққан ҳолда юқори даражадаги талаблар қўйилган. Улар олий юридик маълумотга эга бўлиши билан бирга сиёсат ва ҳуқуқ соҳасида мутахассис бўлиши ва юксак ахлоқий хислатларга эга бўлиши керак. ("Конституциявий суд тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддаси). Судьяларнинг турли хил тизим ва даражадаги номзодлар учун ёши билан боғлиқ ўз соҳасида ишлаганлик малакасига оид талаблар ҳар хил ҳисобланади. Умумий юрисдикция судьяси лавозимига тайинланиш учун номзодлар ёши 30 дан кам бўлмаган, ўрта бўғин судьялари учун 30 ёш, Олий суд суди номзодлари учун 30 ёш белгиланган.
Sudyalik lavozimlariga nomzodlarni qabul qilish 2019/2020 o‘quv yilidan boshlab faqat sudyalik lavozimi zaxirasida bo‘lgan shaxslar orasidan tanlov asosida, O‘zbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashi tomonidan O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi bilan birgalikda belgilanadigan kvotalar bo‘yicha amalga oshiriladi;
sudyalik lavozimlariga nomzodlarni tayyorlash kurslariga qabul qilingan shaxslar asosiy ish joyi bo‘yicha lavozimidan ozod qilinadi, biroq ularning egallagan lavozimi butun o‘qish davri mobaynida saqlanadi;
sudyalik lavozimlariga nomzodlarni tayyorlash kurslari tinglovchilariga sudya yordamchisining bir oylik mehnatiga haq to‘lash fondi miqdorida stipendiya to‘lanadi;
sudyalar va sudlar apparati xodimlarining malakasini oshirish O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudining buyurtmasi asosida amalga oshiriladi;

qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslari tinglovchilariga o‘qish davomida asosiy ish joyi bo‘yicha egallab turgan lavozimi va o‘rtacha oylik ish haqi saqlanadi

81 Sudya nomzodlarini tanlash tartibi.?

Bo‘sh sudyalik lavozimlari to‘g‘risidagi axborot Kengashning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi. Sudyalik lavozimiga birinchi marta tayinlanadigan nomzodlarni ko‘rib chiqish muqobillik asosida amalga oshiriladi.

Zaxiraga kiritilgan sudyalik lavozimiga nomzod O‘zbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashi huzuridagi Sudyalar oliy maktabida o‘qishni muvaffaqiyatli tamomlaganidan keyin bo‘sh sudyalik lavozimlarini to‘ldirish uchun tanlovda ishtirok etish to‘g‘risida bevosita Kengashga ariza berish huquqiga ega.
Sudyalik lavozimlariga birinchi marta tayinlanadigan nomzodlarni, yangi vakolat muddatiga yoki boshqa sudyalik lavozimlariga nomzodlarni tanlashda Kengash tomonidan belgilanadigan tartibda turli o‘rganish usullaridan — suhbat o‘tkazishdan, mustaqil ekspertlar tomonidan test sinovidan o‘tkazishdan, berilgan muammolar bo‘yicha mavzuga oid referatlar tayyorlashdan, ekspress so‘rovlardan foydalanilishi mumkin.
Sudyalik lavozimiga nomunosibligi tufayli o‘ziga nisbatan Kengashning zaxiraga kiritish rad etilganligi to‘g‘risidagi xulosasi chiqarilgan shaxs bir yil o‘tgach, zaxiraga kiritish to‘g‘risidagi ariza bilan Kengashga takroran murojaat qilishi mumkin.
Zaxiraga kiritish boshqa sabablarga ko‘ra rad etilgan shaxs rad qilish sabablari bartaraf qilinganidan keyingina zaxiraga kiritish to‘g‘risidagi ariza bilan Kengashga takroran murojaat qilishi mumkin.
82)Sudyalarning mustaqilligi?
: "Суд органлари мустақиллиги давлат томонидан кафолатланади ва давлатнинг конституция ва қонунларида мустаҳкамланади. Нодавлат ташкилотлар ва бошқа муассасалар суд мустақиллиги тамойилига риоя қилиши ва уни ҳурмат қилиши шарт. Суд органлари ўзларига топширилган ишларни қонун ва фактларга асосланган ҳолда, қай тарафдан ва қандай сабаблар бўлишидан қатъи назар, ўзгаларнинг бевосита ёки билвосита аралашувисиз, ҳеч қандай тўсиқларсиз, қонунга хилоф таъсир, дўқ-пўписаларсиз кўриб чиқади. Одил судлов жараёнида қонунга хилоф ва санкцияланмаган аралашишга ўрин бўлмаслиги керак". Фақат мустақил суд ҳокимиятигина фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиб, ошкора шаклдаги объектив суд жараёнини кафолатлайди. Мустақил суд тўғрисидаги талаб ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи ҳисобланади.

83)Sudya daxlsizligining qanday kafolatlari bor.?


Суд масъулияти ижтимоий ва юридик масъулиятнинг бир тури ҳисобланади, чунки у инсон ҳаётининг ўзига хос соҳасида намоён бўлади ва махсус субъектлар, яъни судьяларнинг касбий фаолияти билан боғлиқдир.
Суд ҳокимиятининг асосий тамойилларидан бири судьяларнинг дахлсизлиги тамойилидир. Судьянинг дахлсизлигига катта эътибор берилиши фақат юридик соҳа вакилларини ўзига жалб қилиб қолмасдан, балки бу кенг омманинг ҳам мунозара предмети ҳисобланади. Айнан судьянинг дахлсизлиги тамойили одил судловнинг асосини ташкил этадиган Конституциявий тамойилларнинг ичида энг муҳими ҳисобланади (ЎзР Суд ҳокимияти мустақиллигининг асосий кафолатларидан бири суд иммунитетининг муҳим жиҳати ҳисобланувчи судьялар дахлсизлиги тамойилидир.
Суд дахлсизлиги уларнинг одил судловни амалга оширишда ҳуқуқларининг чекланишининг олдини олиш, уларга бу вазифани бажаришда ҳар қандай аралашувга чек қўйишда муҳим ўрин тутади. Ушбу қоида халқаро ҳужжатлар ҳисобланувчи "Суд органларининг
Судьялар дахлсизлиги тамойили суд тизимининг қайси бўғинида, қандай лавозимида ишлашидан қатъи назар барча судларга тааллуқли. Судьялар дахлсизлиги кафолати одил судловни амалга оширишда қайси турдаги ишни кўришдан қатъи назар, суд фаолиятининг бутун доирасига тегишлидир. Бундан ташқари ушбу тамойил судьянинг хизматдан ташқари фаолиятини ҳам ҳимоя қилишга қаратилган.

84 sudyalar malaka hayati


Судьялар малака ҳайъати судьянинг билим даражаси, касбий малакаси, иш стажи ва тажрибаси, эгаллаб турган лавозимларини хисобга олиб қуйидаги хулосаларидан бирини беради:
- тақдимномада кўрсатилган судьяга малака даражасини бериш мумкинлиги тўғрисида;
- судьяга ўз лавозимидан ҳам юқорироқ малака даражасини бериш мумкинлиги тўғрисидаги;
- судьяни ўзи эгаллаб турган малака даражасида қолдириш.
Судьялар малака ҳайъатининг судьяларга малака даражасини бериш тўғрисидаги қарори малака имтиҳонининг иш материаллари билан бирга Судьялар Олий малака комиссиясига юборилади.
Судьяларга малака даражасини бериш тўғрисидаги масалани ечишда Судьялар Олий малака имтиҳони судьялар малака ҳайъати қарори билан боғлиқ эмас. Судьяга малака даражаси берилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади. Тегишли судьялар малака ҳайъатининг судьяга малака даражасини берганлиги тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли матбуот органларида чоп этилади ҳамда судьянинг шахсий ҳужжатига қўшиб қўйилади.

85 sudyalarga malaka darajasini berish


Судьяларга малака даражасини бериш тўғрисидаги масалани ечишда Судьялар Олий малака имтиҳони судьялар малака ҳайъати қарори билан боғлиқ эмас. Судьяга малака даражаси берилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади. Тегишли судьялар малака ҳайъатининг судьяга малака даражасини берганлиги тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли матбуот органларида чоп этилади ҳамда судьянинг шахсий ҳужжатига қўшиб қўйилади.
Судьяларнинг қуйидаги малака даражалари белгиланган:
- Олий малакали;
- Биринчи даражали;
- Иккинчи даражали;
- Учинчи даражали;
- Тўртинчи даражали;
- Бешинчи даражали.
Судьялар фаолиятини тўғри баҳолаш ҳамда уларнинг одил судловни амалга оширишда масъулиятини кўчайтириш мақсадида тегишли судьяларни малака ҳайъати мунтазам равишда ҳар уч йилда бир марта судьяларни малака имтиҳонидан ўтказилади. Судьяларнинг навбатдаги имтиҳонидан ўтказиш тўғрисидаги қарор тегишли малака ҳайъати томонидан белгиланади.

86 sudyani intizomiy javobgarlikka tortish tartibi


Судья:
- одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни буз-ганлиги учун;
- суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизом-сизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун, шунингдек, хизмат борасидаги ёки обрўсига путур етказувчи бошқа хатти-ҳаракати учун интизомий жавобгарликка тортилади.
Судьялар Олий малака комиссияси қуйидаги судлар интизомий жавобгарлик масалаларини кўради:
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг ўринбо-сарлари, судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик, жиноят, маъмурий ва иктисодий ишлари бўйича суди суд раиси ва унинг ўринбосарлари;
- Судьялар малака ҳайъати Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик, жиноят, маъмурий ва иктисодий ишлари бўйича суди судьяларининг интизомий жавобгарлик масаласини ўз ваколати доирасида кўриб чиқади.

87 sudyalar oliy kengashi tarkibi


Kengash rais, rais o‘rinbosari, uning a’zolari va kotibidan — jami yigirma bir nafar kishidan iborat tarkibda sudyalar, huquqni muhofaza qiluvchi organlar, fuqarolik jamiyati institutlari vakillari va huquq sohasidagi yuqori malakali mutaxassislar orasidan shakllantiriladi.

Kengash raisi O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining taqdimiga binoan O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati tomonidan tayinlanadi.

Kengash raisining o‘rinbosari O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan tasdiqlanadi va u bir vaqtning o‘zida O‘zbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashi huzuridagi Sudyalar oliy maktabini boshqaradi.

Kengashning o‘n bir nafar a’zosi Kengash raisining taqdimiga binoan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan sudyalar orasidan tasdiqlanadi. Kengashning ushbu a’zolaridan bir nafari Qoraqalpog‘iston Respublikasi sudlarining sudyalari orasidan tasdiqlanadi.

Kengash kotibi va uning yetti nafar a’zosi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan huquqni muhofaza qiluvchi organlar, fuqarolik jamiyati institutlari vakillari hamda huquq sohasidagi yuqori malakali mutaxassislar orasidan tasdiqlanadi.

Kengashning raisi, kotibi va sudyalar orasidan tasdiqlangan o‘n bir nafar a’zosi o‘z faoliyatini doimiy asosda amalga oshiradi, Kengashning qolgan sakkiz nafar a’zosi, shu jumladan Kengash raisining o‘rinbosari o‘z faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi.

Kengashning sudyalar orasidan tasdiqlangan va o‘z faoliyatini doimiy asosda amalga oshiruvchi o‘n bir nafar a’zosi Kengash tomonidan uning raisi taqdimiga binoan Kengashning sho‘balari hamda Sud inspeksiyasi tarkibiga, shu jumladan mazkur tuzilmalarning rahbarlari lavozimlariga saylanadi.
88 sudyalar oliy kengashining vazifalari.
Kengashning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

sudyalik lavozimlariga nomzodlarni tanlov asosida tanlash, eng malakali va mas’uliyatli mutaxassislar orasidan sudyalarni tayinlash, shuningdek rahbar sudyalik lavozimlariga ko‘rsatish uchun tavsiya berish asosida sudyalar korpusini shakllantirish;

sudyalar daxlsizligi buzilishining va ularning odil sudlovni amalga oshirish borasidagi faoliyatiga aralashishning oldini olish bo‘yicha chora-tadbirlar ko‘rish;

sudyalarni kasbiy tayyorlashni, ularning malakasini oshirishni tashkil etish, sudyalarning faoliyati samaradorligini baholash, shuningdek ularni rag‘batlantirish bo‘yicha tashabbus ko‘rsatish;

ommaviy axborot vositalari bilan o‘zaro hamkorlik olib borish, aholi bilan muloqotni yo‘lga qo‘yish, jismoniy va yuridik shaxslarning sudyalar tomonidan odob-axloq qoidalariga rioya etilishi masalalariga doir murojaatlarini ko‘rib chiqish;

sud-huquq sohasidagi qonun hujjatlarini yanada takomillashtirish, sud hokimiyatining chinakam mustaqilligini va yagona sud amaliyotini ta’minlash, odil sudlovga erishish darajasini va uni amalga oshirish sifatini yaxshilash bo‘yicha takliflar tayyorlash;



sudyalarni intizomiy javobgarlikka tortish to‘g‘risidagi, shuningdek ularni jinoiy va ma’muriy javobgarlikka tortish uchun xulosa berish haqidagi masalani ko‘rib chiqish.

Download 106,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish