94. Adliya vazirligining markaziy apparati tuzilishi
.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
марказий аппарати
тузилмасида:
Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси;
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиѐтини ўрганиш бошқармаси;
Ҳукумат баѐннома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий
экспертизадан ўтказиш бошқармаси;
Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси;
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси;
Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини
ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан
таъминлаш маркази ва «Адолат» нашриѐти негизида:
давлат унитар корхонаси шаклидаги Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-
коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда
АКТРМ деб юритилади);
95. O’zbekiston Respublikasi Adliya vazirligining maaqsad va vazifalari.
Вазирликнинг асосий
вазифалари
қуйидагилар ҳисобланади:
жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш,
шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини
таъминлашга қаратилган изчил ҳуқуқий сиѐсатни такомиллаштириш;
барча соҳаларда қонунчиликни тизимлаштириш ва кодификациялаш ишларини
самарали йўлга қўйиш, қабул қилинганига кўп вақт бўлган қонун ҳужжатларини
қайта кўриб чиқиш ва уларни бугунги кунда амалга оширилаѐтган ислоҳотларга
уйғунлаштириш;
фуқароларнинг кундалик ҳаѐтида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб
бориш,
аниқланган
камчиликларни
бартараф
этиш
бўйича
ижтимоий
муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини
таъминлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган
самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни жорий қилиш ва ривожлантириш;
қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмуни ва аҳамиятини аҳоли, тадбиркорлик
субъектлари ҳамда хорижий инвесторларга етказиш кўламини кенгайтириш, бу
борада тармоқ вазирлик ва идоралар фаолияти самарадорлигини ошириш;
маъмурий тартиб-таомиллар соҳасини илғор хорижий тажриба ва замонавий
ривожланиш тенденциялари асосида мунтазам равишда такомиллаштириб бориш;
давлат бошқаруви тизимининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича
фаолиятини мувофиқлаштириш;
халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикаси ўрнининг яхшиланишига
тўсқинлик қилаѐтган ҳуқуқий омиллар юзасидан фундаментал ҳуқуқий тадқиқотлар
ўтказилишини таъминлаш;
адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий
этиш ҳамда давлат хизматларини рақамлаштириш орқали «виртуал адлия»
тизимини ишга тушириш.
-нотариат, адвокатура ҳамда
жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат
кўрсатувчи бошқа тузилмалар тизимининг самарали фаолият кўрсатишини
таъминлаш;
-фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя
қилиш бўйича чораларни амалга ошириш;
-халқаро-ҳуқуқий
ҳамкорликни
йўлга
қўйиш
ва
мустаҳкамлаш,
халқаро
шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
-халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг
ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, халқаро ҳамжамият, хорижий инвесторларни миллий
ҳуқуқ тизими ва ўтказилаѐтган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида ўз вақтида хабардор
қилиш;
-юридик кадрларни тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини оширишни ташкил
этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга
оширишни таъминлаш;
-суд экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб
чиқиш, суд экспертларини тайѐрлаш ва малакасини ошириш ишларини
мувофиқлаштириш;
-адлия органлари ва муассасалари фаолиятида, биринчи навбатда аҳолига ҳуқуқий
хизмат кўрсатиш ва давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида замонавий ахборот-
коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ишлашнинг инновацион услубларини
жорий қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |