27.04.2022 йил. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 август кунидаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари”нинг 4-бандида суд бошқарувчиси томонидан банкротлик туғрисида иш кузғатишдан олдинги 2 йилгача бўлган даврдаги фаолият таҳлил қилиниши кўрсатилган.
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 4-1806-2101/1140-сонли иш бўйича 11.08.2021 йилда қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан Шаҳрисабз шахридаги «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф этилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган, тугатиш бошқарувчиси этиб, мен Соибов Фахридин Жовлиевич тайинланганман. Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонун талабларига кўра Иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарор қабул қилган пайтдан қарздорнинг ваколатларини бажариш вазифаси тугатиш бошқарувчисига юклатилиши назарда тутилган. Қарздор корхона тўғрисида умумий маълумотлар: Қарздор корхонанинг номи: «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ Манзили: Шаҳрисабз тумани Наматон қишлоғи СТИР: 303309140 Фаолияти: Қишлоқ хўжалиги Банк: АТБ “Ипак йўли банк” Шахрисабз филиали МФО: 01048 Рахбари: Тураев Руслан Ихтиёрович Руйхатга олиш вақти: 20.04.2015 йилдаги №11582-сонли қарори билан Давлат руйхатидан ўтказилган. Почта манзили: Шаҳрисабз тумани Наматон қишлоғи Устав капиталида давлат улуши йўқ Қарздор корхона - «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ нинг таъсис хужжатлари Шахрисабз туман Тадбиркорлик субъектларини руйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2015 йил 20 апрелдан руйхатга олинган бўлиб, солиқ тўловчи сифатида Шахрисабз туман ДСИдан руйхатдан ўтган. - 21.02.2022 йилда №21/02-02-сонли хат билан «Биржа» газетасига Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 4-1806-2101/1140-сонли иш бўйича 11.08.2021йилдаги ҳал қилув қарорига асосан Шаҳрисабз туманидаги: «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ ни банкрот деб эътироф этилганлиги, суд бошқарувчиси Ф.Соибов тугатиш бошқарувчиси вазифасига тайинланганлиги, даъволар бўйича аризалар бир ой давомида қабул қилиниши ва манзили тўғрисида эълон беришларини сўраб мурожаат қилинди. «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ ни банкрот деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги эълон 2022 йил 22 февралда «Биржа» газетасининг №14(2897)-сонида чоп эттирилди. Эълонда:мазкур хўжалик юритувчи субъект таъсис гувоҳномаси,думалоқ ва туртбурчак мухри эълон чиққан кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида тугатиш бошқарувчисига топширилмаса, йўқолган деб топилиб бекор хисоб қилади. Жамиятни мол-мулкларини, активларини аниқлаш мақсадида мол-мулкларни руйхатга олувчи барча ташкилотларга ҳамда қарздор корхонага хизмат қилувчи ва таьминотчи ташкилотларга хабарнома ва сўровномалар юборилиб, тегишли тарзда жавоб хатлари олинди. Жумладан:
21.02.2022 йилдаги №21/02-07-сонлиалоқа хати орқали Қашқадарё вилояти ИИб ЙХБ 1-ТРИБга «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ ҳисобида руйхатга олинган барча турдаги автотранспортлар тўғрисида сўровнома юборилди.
24.02.2022 йилдаги №24/8-442-сонли жавоб хати Қашқадарё вилояти ИИб ЙХБ 1-ТРИБдан олинди, автотранспорт воситалари рўйхатга олинмаган.
- 21.02.2022 йилдаги №21/02-07-сонли алоқа хати оркали Қашқадарё вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимига Шаҳрисабз туманида жойлашган «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ да меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқҳолда жароҳатланиб меҳнат қобилиятани йўкотган, ногиронлиги бор бўлган ва боқувчисини йўкотганлик учун пенсия тайинланган нафакахўрлар тўғрисида маълумотнома сўраб мурожаат қилинди. - Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан 01.03.2022 йилда тақдим этилган №01.10.245/30-01-32/383-сонли маълумотномада Шаҳрисабз туманида жойлашган «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ да меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиб меҳнат қобилиятини йўкотган, ногиронлиги бор бўлган ва боқувчисини йўкотганлик учун пенсия тайинланган нафақахўрлар мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
21.02.2022 йилдаги №21/02-06-сонли алоқа хати орқали «Ўзагроинспекция» Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз тумани бўлимига «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ хисобида руйхатга олинган қишлоқ хўжалиги,мелиорация ва йул қурилиш техникалари ҳақида маълумот беришлари тўғрисида сўровнома юборилди.
«Ўзагроинспекция» Қашқадарё вилоят Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан 21.02.2022 йилдаги №33-сонли маълумотномада «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ ҳисобида қишлоқхўжалиги, мелиорация ва йул қурилиш техникалари руйхатга олинганлиги қайд этилмаган. - 23.02.2022 йилдаги №23/02-01-сонли алоқа хати орқали ЎзР.Қимматли қоғозларнинг Марказий Депозитарийси давлат корхонасига «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ нинг қимматли қоғозлари ва депозитарий ҳисоб-рақами тўғрисида маълумот беришларини сўраб мурожаат қилинди. - ЎзР.Қимматли қоғозларнинг Марказий Депозитарийси давлат корхонаситомонидан нинг 24.02.2022 йилдаги №10/1-914-сонли жавоб хатида «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ га депозитарий ҳисоб-варағи очилмаганлиги ҳамда унинг номида қимматли қоғозлар (акциялар, корпоратав облигациялар) мавжуд эмаслиги кўрсатилган. - 11.03.2022 йилдаги №11/03-02-сонли алоқа хати орқали Давлат кадастр Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармасига «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ нинг ҳисобида руйхатга олинган тугалланмаган қурилиш, бино ва иншоотлар ҳақида маълумот беришлари тўғрисида сўровнома юборилди. - Давлат кадастр Палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 18.03.2022 йилда тақдим этилган №813/03-сонли маълумотномада «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ нинг ҳисобида кучмас мулк объектлари руйхатда қайд қилинмаганлигикўрсатилган.
21.02.2022 йилдаги №21/02-08-сонли алоқа хати орқали МИБ Шаҳрисабз туман бўлимига«KOMPLEKT PLYUS» MCHJ га нисбатан мулкий ундирувлар бўйича ижро хужжатлари бор ёки йўқлиги бўйича маълумот беришларини сўраб хабарнома юборилди. 10.03.2022 йилдаги №1770-сонли жавоб хатида ижро хужжатлари мавжуд эмаслиги кўрсатилган
- 21.02.2022 йилдаги №21/02-08-сонли алоқа хати орқали “Ўзагросуғурта” Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз филиали суғурта марказига Шаҳрисабз туманида жойлашган «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ да шартномалар тузилган ёки тузилмаганлиги тўғрисида маълумотнома сўраб мурожаат қилинди. “Ўзагросуғурта” Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз филиали суғурта маркази томонидан 22.02.2022 йилда тақдим этилган №16-сонли маълумотномада Шаҳрисабз туманида жойлашган «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ билансуғурта маркази томонидан мол-мулклар суғурта қилинмаганлигини кўрсатилган.
08.04.2022 йилдаги №08-01/01-сонли алоқа хати орқали қарздорга хизмат кўрсатувчи «Ипак йули банк» АТБ Шаҳрисабз филиалига қарздорнинг банкдаги асосий ва бошқа ҳисоб-рақамларини ёпиш ва ягона ҳисоб-рақами очиш, асосий ва бошқа ҳисоб-рақамларида пул маблағлари қолдиғи мавжуд бўлса, уларни тугатиш жараёнида очилган ягона ҳисоб-рақамига ўтказиш, банк кредитидан фойдаланган бўлса банк кредитидан қарздорлик, ҳисоб-рақамларида тўланмаган тўлов хужжатлари мавжуд бўлган тақдирда қарздорнинг кредиторлари тўғрисида маълумот беришларини сўраб хабарнома юборилди.
08.04.2022 йилдаги №12/1295-сонли жавоб хати «Ипак йули банк» АТБ Шаҳрисабз филиали 31.03.2022 йил ҳолатига банкдан айланма амалга оширилмаган ва картатека-2 карздорлиги бўйича 51 466 850.17 сўм қарздорлик мавжуд эканлиги кўрсатилган.
10.02.2022 йилда юборилган алоқа хати орқали Шаҳрисабз туман ДСИга «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ нинг карз мажбуриятларини ундириш мақсадида бюжет ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги, қарздорликнинг вужудга келган вакти, қарздорнинг банкдаги ҳисоб-рақамига аввалдан қуйилган инкассо талаблари ва бошқа чекловларни ижросиз қайтариш тўғрисида банкга хат жўнатиш, охирги текшириш далолатномаси,охирги марта топширилган бухгалтерия баланси(барча иловалари билан) ҳамда ўзаро ҳисоб китоблар тўғрисида тузилган солиштирма далолатнома беришларини сўраб хабарнома юборилди. Шаҳрисабз шахар ДСИ томонидан тақдим этилган маълумотномада кўринишича «KOMPLEKT PLYUS» MCHJ банкрот деб эътироф этилган кунда бюджет солиқлари ва бюджетдан ташқари мажбурий тўловлардан қарзи АКТ СВЕРКAга асосан 47942.37 минг сўмни ташкил этган. Корхонани 2016 йилдаги балансини Шахрисабз шахар ДСИдан олиб тахлил ўтказилганида. Корхонанинг соф активлари мавжуд эмаслиги аниқланди. Карздор корхонани фаолиятида сохта банкротлик, сохта банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмас деб ҳисоблайман.