4. ваколатсиз шахс томонидан тузилган ижара шартнома-
сини ваколат берувчи кейинчалик маъқуллаганда, яъни ушбу
шартномани ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берув-
чи ҳаракатларни амалга оширганда, шартнома унинг учун
128
ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва
бекор қилади.
«Ўзбекқишлоқсавдо» МЧж хўжалик судига даъво аризаси би
-
лан мурожаат қилиб, Ятт и. Валиуллинадан 3 500 000 сўм асосий
қарз, 1 925 000 сўм пеня, 6 000 000 сўм жарима, 1 178 435 коммунал
тўловлар, жами 12 603 435 сўм ундиришни сўраган.
жавобгар Ятт и. Валиуллина қарши даъво аризаси билан му
-
рожаат қилиб, «Ўзбекқишлоқсавдо» МЧж билан 2008 йил 17 де
-
кабрда тузилган ижара шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни
сўраган.
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво
қисман қаноатлантирилган. Яттдан «Ўзбекқишлоқсавдо» МЧж
фойдасига 3 500 000 сўм асосий қарз ва 262 500 сўм пеня ундирил
-
ган.
даъвонинг қолган қисми ва қарши даъво рад этилган.
иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, 2008 йил 17 декабрда
тарафлар ўртасида ижара шартномаси тузилган. унга асосан
«Ўзбекқишлоқсавдо» МЧж (ижарага берувчи) урганч тумани,
Ғайбу қишлоғида жойлашган иссиқхона биносини Ятт и. Вали
-
уллина (ижарага олувчи)га вақтинчалик фойдаланишга бериш,
ижарага олувчи эса ижара ҳақи тўловларини ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
шартноманинг 3.1-бандига кўра ижара ҳақи ойига 500 000 сўм
миқдорида белгиланган. ижара шартномасига мувофиқ жавобгар
иссиқхонадан 2008 йил 17 декабрдан 2009 йил 17 июлга қадар,
яъни 7 ой мобайнида фойдаланиб келган. аммо, жавобгар шарт-
номавий мажбуриятини лозим даражада бажармаган ва шартно
-
мада кўрсатилган муддат ичида 3 500 000 сўмлик ижара ҳақини
тўламаган.
шу боис биринчи инстанция суди томонидан даъво талаби
-
нинг 3 500 000 сўмлик асосий қарзни ундириш қисми қонуний ра
-
вишда қаноатлантирилган.
даъвогар шартноманинг 4.2-бандига асосан ижара ҳақи тўлови
кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида, жами бўлиб
1 925 000 сўмлик пеня ҳамда шартноманинг 4.3-бандига мувофиқ
шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги учун
6 000 000 сўм жаримани ҳам ундиришни сўраган.
129
Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди пленумининг
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига ва Фкнинг
326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кре
-
диторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносибли
-
ги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи эътиборга олини
-
ши лозим. биринчи инстанция суди ушбу ҳуқуқ нормасидан ке
-
либ чиқиб талаб қилинаётган пеня миқдорини 262 500 сўмга ка
-
майтириб, ундирган.
Ўзбекистон Республикаси олий хўжалик суди пленумининг
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 3-бандига кўра, агар
шартномада битта мажбуриятни бузилиши учун неустойкани ҳам
жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, даъ
-
вогар фақат бир шаклдаги неустойкани талаб қилишга ҳақли. шу
сабабли биринчи инстанция суди томонидан даъво талабининг
1 925 000 сўм пеня ундириш қисми қаноатлантирилиб, 6 000 000
сўм жаримани ундириш қисми рад этилган.
шунингдек, даъвогар жавобгардан коммунал тўловлари, яъни
табиий газдан ҳамда электр энергиясидан бўлган 1 178 435 сўм
қарзни ундиришни ҳам сўраган. суд тарафлар ўртасида тузилган
ижара шартномасида мазкур тўловларни тўлаш назарда тутилма
-
ганлиги сабабли даъвогарнинг ушбу талабини рад қилган.
жавобгарнинг қарши даъво аризасида «Ўзбекқишлоқсавдо»
МЧж билан тузилган ижара шартномаси и. Валиуллина эмас
балки, унинг отаси В. Валиуллин томонидан имзоланганлигини
важ қилиб, шу асосга кўра шартномани ҳақиқий эмас деб топиш
-
ни сўраган.
Фкнинг 132-моддасига кўра, вакил қилинмаган шахс томо
-
нидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари
чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс ушбу битимни ке-
йинчалик маъқуллаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва маж
-
буриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади.
битим тузишга ваколат берган шахс битимни ижрога қабул
қилганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам
бундай битим маъқулланган ҳисобланади. битим тузишга ваколат
берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши
уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради.
130
Ятт и. Валиуллина тузилган ижара шартномасига 7 ой
-
гача ҳеч қандай эътироз билдирмасдан ижарага олинган
иссиқхонадан фойдаланиб келган. бу ҳолат Яттнинг битимни
маъқуллаганлигидан далолат беради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, кассация инстанцияси суди
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |